Рус |   Eng
   
 
Виртуал қабулхонаВиртуал қабулхона
Фуқаролар учунФуқаролар учун
ЛицензиялашЛицензиялаш
Норматив қонунчилик базасиНорматив қонунчилик базаси
Обод маҳаллаОбод маҳалла
Халқаро алоқаларХалқаро алоқалар
Расмий рамзларРасмий рамзлар
МанзилМанзил
ТадбиркорликТадбиркорлик
Баркамол авлодБаркамол авлод
Маданият кунлариМаданият кунлари
Статистик маълумотларСтатистик маълумотлар
ЎзбегимЎзбегим

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
ОАВ ва жамоа ишлари бўлими
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

Жанубнинг бетакрор жавоҳири

          Термиз Амударё соҳилида жойлашган қадим ва навқирон шаҳардир. У замонлар силсиласида турли жараёнларни бошидан кечирди. Мустаққллик шарофати билан эса гуллаб-яшнади. Мамлакатимизнинг жанубий қўрғони жаҳонда ном қозонди. Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги дунё миқёсида кенг тантана қилинди.

Қадим юртда жаҳон тан олган кўпдан-кўп улуғ зотлар ижод қилишган, диний ва дунёвий илмлари билан ном қозонган.
Ана шундай буюклардан бири Ҳаким Термизийдир. Бу алломанинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайн ибн Башир ал-Ҳаким ат-Термизий.
Бу зот ёшлигидан ди­ний ҳамда дунёвий илмларни пухта эгаллаган. Балх, Нишопур, Бағдод ва бошқа шаҳарларда бўлиб, илм-фан, маданият билан яқиндан танишган. Олиму уламолар билан ижодий ҳамкорлик ўрнатган.
Ҳаким Термизий қала­мига мансуб асарлари миқдори ҳақида турли фикрлар мавжуд. Баъзи манбаларда уларнинг сони тўрт юз адад, деб таъкидланса, айримларида саксонга яқин эканлиги айтилган. Нодир жавоҳирларнинг ол-тмишга яқини бизгача етиб келган. Улардан энг бебаҳоси 291 ҳадисни ўзида жамлаган «Наводур алусул фи маърифат ахбор ар-Расул»-дир. Мазкур қўлёзма айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари ди­ний идорасининг кутубхонасида сақланмоқда. Унда юксак аҳлоқ, қалб поклиги, адолат, инсонга муҳаббат тараннум этилган. Бундан ташқари, алломанинг ўндан ортиқ ноёб қўлёзмалари Париж, Қоҳира, Дамашқ, Искандария, Истамбул ва Лондон музейларида сақланади.
Истиқлолнинг бетакрор насимлари билан буюк боболаримизнинг номлари қайта тикланди. Минг йилларни му­жассам этган шаҳарларнинг қутлуғ тўйлари ни-шонланмоқда. Янги замон шарофати билан жаҳон тан олган аллома Ҳаким Термизий абадий қўним топтан манзилгоҳқайта таъмирланди. Қарийб 6 гектарни эгал­лаган ҳудуд чирой очди. Мевали ва манзарали дарахтлар чор-атрофниобод этди.
Бугун мақбарадаги айвон пештоқлари ва гумбазлар ўзгача кўриниш касб этган.
Турфа жилолар йўғрилган нақшинкор устунлар кишининг ҳавасини келтиради.
Шуни айтиш керакки, буюк аллома қадамжоси IX аср охири — X аср бошларида барпо этилган. Меъморий обида қайта таъмирлангач, улуғвор ва мафтункор кўриниш касб этди. Бу ерда «Мерос» музейи барпо этилди. Булар барчаси ёш авлодни миллий қадриятлар ва анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
Куни кеча Сурхондарё вилоятига ташриф буюрган давлатимиз раҳбари Ҳаким Термизий меъморий мажмуини ҳам зиёрат қилди, ансамблни янада ободон-лаштириш, ташқи қиёфасини янада кўркамлаштириш борасида кўрсатмалар берди.
Буюк бобомиз абадий қўним топтан жой мусулмон оламида янадамуътабар зиёратгоҳга айланишига шубҳа йўқ.
“Ўзбекистон овози”
27.08.09
№ 101-102 (30.063)
Олдин Кейин


Воқеалар тақвими

 март 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
01 02 03 04 05 06 07
08 09 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз