Рус |   Eng
   
 

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
АКТ бўйича ўқув семинарлари
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

Меҳр ва саҳоват бошкенти

          Дунёда кўҳна ва навқирон шаҳарлар кўп. Тошкент – ана шундай манзиллардан бири. Унинг ўтмиши ва бугунги куни ҳақида кўп ёзиш мумкин.

Шаҳар тарихини неча-неча асрлардан буён турли тилларда юзлаб олимлар битиб келадилар. Айниқса, шоирлар Тошкент таърифини маромига етказиб тасвирлаганлар. Қай бири, «Қуёш Тошкентни бир кун кўрмаса соғиниб қолади», деб ёзса, бошқа бири «Субҳи содиқдан ярим тунгача хуршиди тобон бу шаҳардан кўзини узмаслигининг сири у меҳр ва саховат каҳкашонига ўз меҳмонларини юлдузлардай тизиб чиқади» деб ташбеҳ қилади. Дарҳақиқат, «Нон шаҳри», «Ложувард боғлар макони», «Шарқ дарвозаси» ва бошқа шу каби эъзозли номларга сазовор Тошкент саратон жазирамасига, қаҳратон қаҳрига чидайди, бирор кун меҳмонсиз яшашга тоқат қилолмайди. Ўзбекнинг бузрук шоирларидан Ғафур Ғулом «Бизникига қўниб ўтинг дўстларим!» — дея ўзбекнинг дилидаги гапни топиб айтгани шундан.
Кўҳна Тошкент ўз бошидан не-не синоатларни, кўргилигу таҳқирларни кечирмади, дейсиз?! Чор Россияси, кейинчалик ҳукмронликни эгаллаган шўролар давлати ҳам Тошкентга сургун қилинганлар яшайдиган чекка бир шаҳар деб қаради. Кўпчиликка номаълумдир, лекин адабиётчилар Мақсуд Шайхзода Тошкентга сургун қилинганлигидан хабардор.
Мустабид замонларда Тошкентга машҳур давлат арбоблари ниҳоятда кам келишарди. Ҳиндистоннинг Бош вазири Жавоҳарлаъл Неру, унинг қизи Индира Ганди шаҳримизга ташриф буюрганида кўчалар одамларга тўлиб кетганди. Индонезия Президенти Сукарно лиқ тўла «Пахтакор» стадионида бир неча соат гапирганида ҳеч ким жойидан жилмаган, мўьтабар меҳмон нутқини охиригача ҳаяжон билан тинглаган эди. Ўшанда балки ҳамманинг кўнглидан тилига чиқса ҳалокатли, бироқ дилида саодатли «Биз ҳам истиқлолга эришсак, буюк давлатларнинг раҳбарлари тўғри Тошкентга келиб, Ватанимизга ҳурмат бажо келтиришармиди»... деган ўй кечган бўлса ажаб эмас.
Тошкент Мустақиллик даврида қадр-қиммат топди, қадимий шуҳратини тиклади. Истиқлолнинг ўтган ўн саккиз йилида яшнади, зеболанди, бир ҳуснига минг ҳусн қўшилди. Очиғи, элни ҳам, юртни ҳам, пойтахтни ҳам оламга танитувчи куч — ўтюрак, узоқни аниқ-тиниқ  кўра оладиган, етакчилик шаънини юксак қадрлайдиган Юртбоши бўларкан. Ҳурриятимиз меъмори, Президентимиз Ислом Каримов Тошкент учун, Ватанимиз тараққиёти учун улкан, оламшумул ишларни амалга оширди. Халқимиз ғайрат-шижоати, давлатимиз раҳбари ташаббуслари ва ғоялари юртимиз тароватини, пойтахтимиз маҳобатини дунёга танитди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юксак минбарида Ўзбекистон номидан Юртбошимиз нутқ сўзлаганларида, бутун Тош­кент оёққа қалқди десам, муболаға бўлмайди. Боиси, Ўзбекистон ва унинг пойтахти Тошкентнинг овози жаҳон ҳамжамиятида баралла янгради. Унинг обрўси, нуфузи, шон-шуҳрати намойиш этилди. Бугун Тошкент Марказий Осиёнинггина эмас, балки бутун Шарқнинг маданият ва маърифат пойтахти. Унинг бани башариятга айтадиган ўз сўзи, ибрат қилиб кўрсатадиган тажрибаси бор. Бу бунёдкорлик, яратувчилик, тинчликсеварлик, амалий ҳамкорлик, мустаҳкам дўстлик, адолат, бағрикенглик, инсонпарварликдир. Бу тафаккур ва маънавиятнинг юксалиши эвазига камолот касб этишдир. Бу шарқона таълим тарбиянинг юксак чўққиси — меҳрли, қалби гўзал инсонлар жамиятини барпо этиш ва унда ҳазрати инсон манфаатларининг устуворлигидир. Айнан ана шу хислатлар қарор топаёттан Бошкентимиз хорижий меҳмонлар —давлат раҳбарлари, вазирлар, элчилар, дипломатлар, тижоратчиларни тунни тун, кунни кун демай Тошкентни, Ўзбекистонни кўришга, ўрганишга, ундан ибрат олишга ундаяпти.
Айтиш лозимки, Истиқлолимизнинг азим пойтахти Тошкент халқаро даражадаги, айни вақтда миллий бетакрорлигини йўқотмаган шаҳардир. Мустақиллик йилларида Чорсу, Олой, Миробод, Отчопар бозорлари, Ҳасти Имом, Шайх Хованд Тоҳур, Хўжа Аҳрор Валий сингари мажмуа-ёдгорликлар, Кўкалдош масжид-мадрасаси янгитдан таъмирланди. Муқаддас қадамжоларга айланди. Тошкентда касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар нуфузи ортди. Хорижий мамлакатлар юртимиз, пойтахтимизда институт, ўқув марказларини очмоқдалар.
Пойтахтнинг янги кўркам ва салобатли бинолари, равон кўчалари, таъмирланган обидалари, ўнлаб хиёбону кенг яшил майдонлари, фаввораларида ватандошларимизнинг қалб қўри, орзулари, пок ниятлари мужассамлашган. Президент Ислом Каримов раҳнамолигида янгиланаётган бош кентимиз халқимиз руҳиятини осмон қадар кўтарди, ғypyp ва ифтихор, осойиш-оройиш бағишлади.
Умуман, эгаси бор уйнинг файзи, таровати ўзгача. Одам яшамайдиган ёки юрагида ўти йўқ кишиларнинг қаср-кошоналари ҳувиллаб ётади, кирган одамни ютаман дейди. Бордию хонадон эгаси серзавқ, ҳаётсевар, қатьиятли, уддабуррон бўлса, уникидан эл-юрт оёғи узилмайди. Хонадон ҳам мисоли, юрт, пойтахт. Шу маънода хонадонимиз эгаси, оиламиз етакчисининг борлигига, унинг ғайрати, ғамҳўрлиги туфайли бугунимиз нурафшонлигидан, эртамиз иқболли эканлигидан минг шукрона айтсак ҳам оз. Шоир Эркин Воҳидов бир ғазалида теран фикрни жўшиб, завқланиб ифодалайди.
Дўст билан обод уйинг,
Гар бўлса у вайрона ҳам.
Дўст қадам қўймас эса,
Вайронадир кошона ҳам.
Халқимиз орасида оҳанрабодек ҳамиша ўзига жапб этадиган гаплар кўп. «Ҳамма, ҳамиша меҳрга муҳтож, яхши гапнинг гадоси». Биз бу гапни одамларгагина татбиқ этиб хато қиларканмиз. Махлуқот, наботот, жамодотдаги жамики нарса меҳрга муҳтож, яхши гапга интиқ бўларкан. «Жаҳон адабиёти» журнали япон олими Масару Эмотонинг «Сувнома» асарини чоп этди. Ё тавба ҳар куни истеъмол қиладиганимиз, ерларимизни суғорадиганимиз — сув одамдан ҳам зийрак экан, меҳрга муҳтож, яхши сўзга интиқ бўлиб яшаркан. Яхши сўздан сув «эриб кетаркан», тотли, шифобахш бўлиб қоларкан. Аксинча, ёмон муомаладан сув дарҳол «аразларкан», ёқимсиз, бадбўй ичимликка айланаркан. Ўзбекистон пойтахти Тошкент жаҳоний эъзоз-эътиборидан, эл-юрт меҳридан кун сайин, соат сайин кўркамлашмоқда, ўзини оламга кўз-кўз қилмоқда.
Азим Тошкент қарийб уч миллион фарзандини бағрига олган меҳрибон ота мисоли. Ям-яшил дарахтзорлар, гулларга бурканган боғ-роғлар, ўнлаб фавворалар, қирғоқлари сайқал топаётган нарҳлар, ёзда салқин, қишда иссиқ ер ости йўллари кишилар баҳри-дилини очяпти. Истироҳат боғлари, хиёбонларни айтмайсизми?! Дарвоқе, ҳар бир хиёбоннинг Амир Темур, Беруний, Абу Али ибн Сино, Навоий, Низомий, Пушкин, Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Ҳамид Олимжон, Зулфиядай «эгаси» бор ёшу қари пойтахтликлар ўзлари ёқтирган хиёбон, қалбларига яқин сиймолар қаршисига келиб ўтирадилар, сўзсиз суҳбат қурадилар, кўнгилларини ёзадилар.
Тошкент — ёшлар шаҳри. Кўчаларни тўлдириб, хиёбонларни ёшартириб, ёшлар ўтган жойлардан кулги аримайди, ёқимли атир-упа иси қолади. Ёшлардаги шижоат, ҳаётбахш руҳ, жасорат, бунёдкорлик кўҳна Тошкентни кўркам, файзли, навқирон қилмоқда.
Тошкент — Ўзбекистоннинг бош, таянч шаҳри. Айни вақтда, ҳар бир ўзбекистонликнинг қалбида, ўйида ўз Тошкенти, бош кенти бор. Билланиҳоя, мен ўзим билган, кўрган, англаган Тошкент айнан ана шундай.
Олдин Кейин


Воқеалар тақвими

 июль 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
      01 02 03 04
05 06 07 08 09 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз