tashkent.uz Tashkent.Uz - Анъанавий "Мактаб Бозорлари" Эл Хизматида Бўлади.
Фотогалерея
Видеогалерея
Анъанавий "Мактаб бозорлари" эл хизматида бўлади.

                Анъанавий “Мактаб бозорлари” эл хизматида бўлади.  

Мана, болажонларимизнинг ёзги таътил кунлари тугашига ҳам бир ой қолди. Ўз- ўзидан мактабга тайёргарлик кўриш, ўқув йилида керак бўладиган кийим-кечаклар, ўқув-ёзув қуролларини ҳарид қилиш масаласи юзага келади. Хўш, бу борада мутасаддилар томонидан аҳолига қандай қулайликлар яратилади? Мактаб ўқувчилари қандай кийим ва дарсликлар сотиб олишлари керак?
     - 2012-2013 ўқув йилида ҳар бир умумий ўрта таълим мактаби ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 7 июндаги “Умумий ўрта таълим мактабларининг ички тартиб қоидаларини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғига асосан ота-оналар қўмитаси ва кенг жамоатчилик фикрига таянган ҳолда ўқувчилар формасини жорий этишни режалаштирди. Унда айнан ўқувчининг кийиниши масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Болаларнинг бир хил мактаб кийимида юриши, авваламбор, улар ўртасида ижтимоий табақаланишнинг олдини олади, масъулият, тартиб-интизомга хизмат қилади! – дейди Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси Ахборот хизмати масъул ходими Дилором Юсупова – Бугунги кунда ҳар бир мактабда “Дарсликлар” бурчаги ташкил этилган бўлиб, уларда янги ўқув йилида фойдаланишга тавсия этилаётган барча дарсликлар ҳақида маълумотга эга бўлиш мумкин. Бундан ташқари, ҳар йили “Маърифат” ва “Учитель Узбекистана” газеталарида ҳам ушбу дарсликлар рўйхати эълон қилиб борилади.   
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимининг “Мактаб ўқувчиларини 2012/2013 ўқув йилида дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва қуроллари билан таъминлашни яхшилаш тўғрисида”ги 607-сонли қарорига мувофиқ, Халқ таълими бош бошқармаси, туман ҳокимлари ва матбаа корхоналари ҳамкорлигида жорий йилнинг 1 августидан 1 сентябрига қадар пойтахтдаги 25 та  умумтаълим мактаблари қошида анъанавий “Мактаб бозорлари” фаолият олиб боради. Шунингдек, 1 августдан 1 октябргача бўлган даврда пойтахтимиздаги деҳқон, буюм ҳамда ихтисослаштирилган бозорларда мактаб бозори расталари ташкил этилиб, улар ўқувчилар учун кийим-кечаклар, дарсликлар, ўқув-ёзув қуроллари билан етарли миқдорда таъминланиши кўзда тутилган.
Мамлакат аҳолисининг ижтимоий-сиёсий, бадиий, энциклопедик, маълумотнома ва болалар адабиётларига бўлган эҳтиёжини ўз имконияти доирасида қондириб келаётган “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи директори Зоир Исажоновдан жорий ўқув йилида тавсия этилаётган дарсликларни чоп этиш ва ўқув-ёзув қуролларини ишлаб чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида шундай маълумот олдик:
- Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги “Истеъмол бозорини ёзув дафтарлари билан таъминлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг2009 йил 20 ноябрдаги “Республика истеъмол бозорини айрим мактаб буюмлари билан тўлдиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида нашриёт-матбаа ижодий уйи импорт маҳсулотлари ўрнини босадиган, жаҳон стандартларига жавоб берадиган халқ истеъмоли молларини ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Жумладан, ҳар йили “Мактаб бозорлари”га “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талабларига ҳамда маънавиятимиз, қадриятларимизга мос улуғ аждодларимиз суратлари билан безатилган сифатли ёзув дафтарлари ва дафтар маҳсулотлари ўз вақтида, арзон нархларда етказиб берилмоқда. 2012 йилнинг олти ойи мобайнида 20,3 млн. дона 12 варақли ёзув дафтари, 1,0 млн. донадан ортиқ 48 варақли умумий дафтар, 200,0 мингдан зиёд расм дафтари ва кундалик дафтар ишлаб чиқарилди. Ҳукуматимиз томонидан соҳага берилган афзалликлар туфайли корхонамизда ишлаб чиқарилаётган 12 варақли ёзув дафтари, расм дафтар, умумий ва кундалик дафтарларининг улгуржи нархлари четдан келтириладиган шу каби дафтарлар нархига нисбатан сезиларли даражада арзонлашмоқда. Ҳозирда “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи мактаб бозорларини болалар адабиёти, блокнотлар, оқ қоғоз материаллари, республика Халқ таълими вазирлиги буюртмаси билан нашр этилаётган умумтаълим мактаблари дарсликлари билан ҳам тўлдирмоқда. Бу фаолият йил бўйи давом эттирилади.
Демак, матбаа корхоналари ички бозоримизни ўзимизда ишлаб чиқарилган юқори сифатли, нархи мақбул бўлган ўқув-ёзув қуроллари ва дарсликлар билан таъминлаб, аҳолига хизмат кўрсатишга тайёр. Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган Марказий “Мактаб бозорлари” савдо жойи ҳамда қайси деҳқон, буюм ва ихтисослаштирилган бозорларда, умумтаълим мактаблари қошида мактаб бозори расталари фаолият олиб бориши ҳақидаги тўлиқ маълумот билан газетанинг кейинги сонларида танишишингиз мумкин.
  Шахнозахон Қудратхўжаева


Печать 01 Август 2012 Ўқилди: 2837


Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳар Перинитал марказининг вакант директори лавозимига танлов эълон қилади
Денис Истомин «Australian Open – 2018» турнирини ғалаба билан бошлади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 190
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

15.01.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

 12

 

16

 

86

 

178

 

112

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

7

 

31

 

69

 

36

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

9

 

9

 

55

 

109

 

76

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

0

 

0

 

0

 

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар