tashkent.uz Tashkent.Uz - Аҳоли Бандлиги – Фаровонлик Омили
Фотогалерея
Видеогалерея
Аҳоли бандлиги – фаровонлик омили

2012 йилда мамлакатимизда 967 мингдан зиёд иш ўрни яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан 2012 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижросига бағишланган семинар ўтказилди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик ва идоралар, қўмиталар, банк-молия муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Ф.Ражабов, Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Б.Алимуҳамедов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар халқимиз фаровонлигини изчил юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси ривожи йўлида янги-янги имкониятлар яратилаётгани бунда муҳим омил бўлмоқда.

Мамлакатимизда жорий йилнинг январ-сентабр ойларида тадбиркорлик субектларининг фаол иштирокида 815 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилди. Натижада банд аҳоли сони 2,5 фоиз ўсди. Бунда кичик бизнес, қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, транспорт ва алоқа каби соҳалар улуши, айниқса, каттадир.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш, “корхона-битирувчи-коллеж”, “устоз-шогирд” тамойиллари асосида ишни ташкил этиш ёшларни иш билан таъминлашда яхши самаралар бермоқда.

– Касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари 127 мингдан ортиқ корхона, ташкилотга амалиёт ўташ, кейинчалик ишга жойлаштириш мақсадида уч томонлама шартномалар асосида бириктирилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришни таъминлаш бошқармаси бошлиғи Одил Абдураҳмонов. – Ўқув даргоҳлари ва корхоналар ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлаш, мутахассис тайёрлаш йўналишларини жойлардаги талаб ва эҳтиёжга мос тарзда ўзгартириш, таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини доимий такомиллаштириш бунда муҳим аҳамият касб этмоқда.

2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бўйича мамлакатимизда жами 967 мингдан зиёд иш жойи яратилиши кўзда тутилган. Уларнинг қарийб ярми кичик корхоналар ва микрофирмалар ташкил этиш, якка тартибдаги тадбиркорликни, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада ривожлантириш, қурилиш-таъмирлаш, реконструкция ишлари кўламини кенгайтириш, касаначилик, ҳунармандлик, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби амалда ўзини оқлаган муҳим йўналишлар орқали яратилади.

Семинарда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашда, биринчи навбатда, қишлоқ аҳолиси, шу жумладан кам таъминланган, серфарзанд оналар, ногиронлар, битирувчиларни ишга жойлаштириш, қайта тайёрлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича фаол ва мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда бандликни янада рағбатлантириш каби масалалар муҳокама қилинди. Бу борада тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

ЎзА, Назокат Усмонова, 09.11.2011



Печать 10 Ноябрь 2011 Ўқилди: 2325


Талабалар давомати қаттиқ назорат қилинмоқда
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Сайтда фойдаланувчилар сони: 299
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

12.12.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

94

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

14

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

70

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

10

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар