Рус |   Eng
   
 

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
АКТ бўйича ўқув семинарлари
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

“Баркамол авлод тарбияси учун”

Фарзандларимиз биздан кўра билимли, кучли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт.

                                                                               Ислом КАРИМОВ
  Дарҳақиқат юртбошимиз томонларидан билдирилган фикр ёшлар учун билим олиш йўлида яратилаётган кенг кўламли имкониятларда ўз тасдиғини топмоқда.
  Эртанги кун эгаларининг чуқур ва мукаммал билим олишида, юртимизда “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Бежизга 2010-йил юртбошимиз томонларидан “Баркамол авлод йили” деб номланмади.
  Чуқур маънони қамраб олган бу ном ёшларнинг ўз билим заковатлари, истеъдоди,  ақлий етуклиги ва ҳар соҳада ўз салоҳиятларини намоён этишларига яна бир карра имкониятлар эшигини кенг очишга кўмак беради.
  Маълумки, “Баркамол авлод” тушунчаси алоҳида мазмун касб этади. Хўш, бугунги кунда, мустақил Ўзбекистон шароитида “Баркамол авлод” деганда қандай авлодни тушунмоғимиз керак?
  Мамлакатимиз келажагини, миллий юксалишимизни белгилайдиган авлод қандай сифатларга эга бўлиши лозим?
  Ҳар бир мамлакатнинг маънавий етуклигини англатувчи муҳим жиҳатларидан бири бу тарбия масаласидир.
  Янги давр ўзбек маданияти адабиётининг асосчиларидан бири болалар адабиёти, ўзбек миллий театри, драматургияси, матбуоти, ўзбек миллий педагогикасининг тамал тошини қўйган, xалқимизнинг асл фарзанди Абдулла Авлонийни тарбия ҳақида айтган жумлаларига эътибор қаратсак,
 
“Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажод – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”.
 
  Юртимизда келажак авлоднинг тарбиясини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Жумладан, Ўзтелерадиокомпанияси томонидан мунтазам равишда болалар ва ўсмирларнинг маънавий ва аҳлоқий жиҳатдан тарбиялашга қаратилган видеороликлар эфирга узатилиб борилади.
  Яна шуни айтиш жоизки, юртимизда ёшларни нафақат руҳий баркамол авлод қилиб тарбиялашга, балки жисмонан соғлом бўлиб ўсишига ҳам анча йиллардан бери эътибор қаратиб келмоқда.
  Бунга ўқувчи ва талабалар учун уч босқичли спорт ўйинлари – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада”лар тобора оммавий кўлам касб этиб бораётгани. Ёшларнинг барча қатламларини жисмоний тарбия ва спортга оммавий жалб этишнинг уч босқичли узлуксиз тизими жаҳон тажрибасида ҳали кузатилмаганлиги ва бунга илк маротаба Ўзбекистонда асос солинганлиги ҳам сўзимизнинг яққол исботи бўла олади.
 

Рухсора КАРИМОВА, Тошкент шаҳар Компьютерлаштириш маркази

Олдин Кейин


Воқеалар тақвими

 июль 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
      01 02 03 04
05 06 07 08 09 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз