Рус |   Eng
   
 
Виртуал қабулхонаВиртуал қабулхона
Фуқаролар учунФуқаролар учун
ЛицензиялашЛицензиялаш
Норматив қонунчилик базасиНорматив қонунчилик базаси
Обод маҳаллаОбод маҳалла
Халқаро алоқаларХалқаро алоқалар
Расмий рамзларРасмий рамзлар
МанзилМанзил
ТадбиркорликТадбиркорлик
Баркамол авлодБаркамол авлод
Маданият кунлариМаданият кунлари
Статистик маълумотларСтатистик маълумотлар
ЎзбегимЎзбегим

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
ОАВ ва жамоа ишлари бўлими
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

2010 йил —Баркамол авлод йили

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясиқабул қилинганининг 17 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президентимизнинг маърузасини тинглар эканман, мамлакат тараққиёти, юрт саодати, ва
айниқса, келажак авлод истиқболи ҳақидаги фикрларидан қаттиқ таъсирландим.
 
    Зеро, бугун мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорликлар, ижтимоий иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар, маънавий-маърифий тизимдаги янгиланишларнинг замирида ҳаётимизнинг асл мазмуни — фарзандларимизнинг барка­мол турмуш тарзини яратишдек мақсад мужассам. Айтиш мумкинки, 2010 йилнинг юртимизда "Баркамол авлод йили" деб эълон қилиниши, том маънода, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатимизнинг мантиқий давоми бўлди. Негаки, барча саъй-ҳаракатларимизнинг негизида фарзандларимизни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту саодати, фаровон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси туради. Кириб келаётган янги йилнинг мамлакатнинг келажаги ва умиди бўлмиш ёш авлоднинг баркамоллиги йўлидаги хайрли ишларга бағишланиши, бир томондан, ёшлар учун яратилаётган шарт-шароит ва имкониятларнинг кўламини янада кенгайтирса, иккинчи томондан, биз, устозлар учун ўз фаолиятимиз давомида янада самарали ва масъулиятли меҳнат қилиш заруратини тақазо этади.
Мустақиллик йилларида таълим соҳаси, хусусан, ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга берилаётган эътибор ҳар томонлама етук авлодни тарбиялаш мақсадини кўзлайди. Шу маъно­да, 2000 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олаётган коллежимиз жамоасининг педагогик фаолияти баркамол авлодни тар­биялаш йўлидаги вазифаларни сидқидилдан бажаришга бағишланган десак, муболаға бўлмайди. Негаки, бугунги кунда ўқув жараёнига янги ахборот ва педагогик технологиялар кенг жорий этилмоқда, таълим ва тарбияда мукаммал воситалардан фойдаланилаётир. Бундан ташқари, бой моддий-техника таъминотини яратиш, жисмоний тарбия ва спорт ишларини жонлантириш, касб-ҳунар бўйича ўқувчиларнинг кенг кўникма ва малакаларни эгаллашларига ёрдамлашиш, мавжуд имкониятлардан самарали ва оқилона фойдаланиш натижасида бу­гунги кунда битирувчиларнинг олий ўқув юртларига муваффақиятли қабул қилинишига, мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштирилишига эришилмоқда.
Президентимиз ўз маърузасида халқаро ҳамжамият ва тараққий топган мамлакатлар қаторига кўтарилиш учун ҳаракат қилаётган жамият, биринчи навбатда, бугун униб-ўсиб келаётган фарзандларининг ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб ҳаётга ки­риб боришини ўзи учун энг улуғ, керак бўлса, энг муқаддас мақсад деб билади, дея эътироф этганларида, биз, педагогларнинг қалбимиз яна бир карра жунбушга келди. Чунки биз, устозлар фаолиятининг аксар қисми ёшлар орасида ўтади. Янада аниқроқ айтганда, ёшлар бизнинг ҳаётимиз, бугунимиз, эртамиз. Шу туфайли маърузада таъкидланган юқоридаги сатрлар биз, ўқитувчиларнинг келажак фаолиятимиз тамойилларини белгилаб олишимизда улкан дастуриламал бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.
“Халқ сўзи”
 2009 йил 14 декабрь
 
 

 

Олдин Кейин


Воқеалар тақвими

 март 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
01 02 03 04 05 06 07
08 09 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз