tashkent.uz Tashkent.Uz - Маҳаллалар Ободлиги Йўлида
Фотогалерея
Видеогалерея
Маҳаллалар ободлиги йўлида

 Тошкент шаҳрида «Обод маҳалла» дастури бўйича ҳар бир туманда иккитадан жами 24та маҳаллада жадал суратларда иш олиб борилади. Ҳар бир маҳалладаги қурилиш  учун алоҳида сектор бошлиқлари масъул этиб тайинланди.

Эски ҳолат:

   

   

   

Чилонзор туманидаги Хирмонтепа ва Тирсакобод маҳаллаларида бугунги кунгача бир мунча ишлар бажарилди. Жумладан қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маҳалладаги кўчалар, бинолар орасидаги тор йўлакларга асфалт ётқизиш ишлари олиб борилди ва кўркам ҳолатга келтирилди. Уйларнинг фасадларига ранг берилиб ажойиб бир манзара, кўринишга эга бўлди. Болалар майдончалари ташкил этилди. Қариялар дам олиши учун шипончалар қурилди. Дарахтларга турли хил шакллар берилди. Симёғочлар олиб ташланиб, янгисига алмаштирилди. Ҳудудни бузиб турган турли шаклдаги гаражлардан воз кечилди. 3027та хонадоннинг ташқи кўриниши тубдан яхшиланди, деворлари таъмирланди.

Жорий йилнинг 1 июнь куни ушбу маҳаллаларга Давлатимиз раҳбари ташриф буюриб, бажарилган ишларга ижобий баҳо берар экан, яна ҳар битта туманда иккитадан шундай маҳаллалар бўлиши кераклигини айтиб ўтди. Зеро Тошкент шаҳар аҳолиси бундай ўзгаришлар учун биздан рози бўлишлари керак шунга ҳар бир раҳбар масъул дедилар.

Янги ҳолати:

   

   

   

Ушбу ташрифдан сўнг маҳалла фаоллари ва шу ерда истиқомат қилаётган аҳоли, қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ўз фикрларини билдирар экан, кечаси билан ишлаб тиним билмаган қурувчи ва фидоий меҳнаткашларни ушбу меҳнатларнинг самарасини узоқ йиллар давомида сақлашларини, маҳалласининг гўзал бир масканга айланиб қолганидан ҳурсадлигини исҳор этишмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

 



Печать 04 Июнь 2018 Ўқилди: 241


Бағри кенг ўзбекнинг саҳовати чексиз
Меҳр-мурувват халқимизга хос фазилат
Сайтда фойдаланувчилар сони: 503
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар