tashkent.uz Tashkent.Uz - Энг Яхши Лойиҳа Муаллифлари Аниқланди
Фотогалерея
Видеогалерея
Энг яхши лойиҳа муаллифлари аниқланди

"Туркистон" саройида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган "Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси" биринчи республика танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларни кучли ижтимоий ҳимоялаш, ташаббус ва ғояларини юзага чиқариш учун яқиндан кўмаклашиш, оғирини енгил қилиш доимий эътиборда бўлиб келмоқда. 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан юртимиз аёлларининг инновацион ғоялари, лойиҳалари, ишланмаларини амалиётга жорий этишга ҳар томонлама кўмаклашиш, фан, таълим, иқтисодиёт, ижтимоий соҳаларнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган опа-сингилларимиз фаолияти самарадорлигини юксалтириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Бу борадаги амалий ишлар натижасида "Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси" танлови ташкил этилиб, унда ўз техник лойиҳалари, рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларини амалиётга жорий этиш истагида бўлган олималар, докторантлар, истеъдодли талаба ва ўқувчи қизлар, ихтирочилар, рационализатор, муҳандис, конструктор, дастурчи, шифокор, тадбиркор аёлларнинг изланишлари атрофлича ўрганилди. 

Пойтахтимиздаги Турин политехника университетида шу йил 6-7 февралда бўлиб ўтган тадбирда уларнинг иши билан атрофлича танишиш, янгиликларнинг ўзига хослиги, афзаллигига оид илмий тақдимотларда қатнашиш имконияти яратилди. Ушбу танлов юртимиз хотин-қизларининг иқтидори, изланиши, уддабуронлиги, тадбиркорлиги, эпчиллигини яна бир карра кенг жамоатчиликка намойиш этди. Ишланмалар тиббиёт, таълим, илғор технологиялар, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва бошқа кўплаб соҳаларни қамраб олган. 

– Бу танловда иштирок этишнинг ўзи катта шараф, – дейди Тошкентдаги Турин политехника университети талабаси Насиба Исломбоева. – Сабаби, унда илм-фан, инновацион технологиялар, тадбиркорлик бўйича изланаётган аёлларнинг ишланмалари, улар меҳнат қилаётган корхона ва ташкилотлар фаолиятидан атрофлича хабардор бўлиш имконияти яратилди. 

Республика экспертлар кенгаши томонидан ишланмаларнинг янгилиги, мазмун-моҳияти, иқтисодий, маънавий-маърифий самараси, аҳамияти каби жиҳатларга асосий эътибор қаратилди. Энг яхши лойиҳа ва ғоялар муаллифларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева сўзга чиқди. 

Назокат Усмонова, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА

21.02.2018

 



Печать 21 Февраль 2018 Ўқилди: 482


Қадимий Эски шаҳар – замонавий Чорсу
“БЕКТЎПИ”, “ЎРИКЗОР”, “МАШИНА БОЗОР” қайси тадбиркорларга берилади?
Сайтда фойдаланувчилар сони: 280
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар