tashkent.uz Tashkent.Uz - Тошкент Шаҳар Корхоналарида Маҳсулотларни Экспортга Юклашда Юзага Келаётган Логистика Тизимидаги Муаммолар Ва Уни Бартараф Этиш Бўйича Амалга Оширилаётган Ишлар Тўғрисида Учрашув Ўтказилди.
Фотогалерея
Видеогалерея
Тошкент шаҳар корхоналарида маҳсулотларни экспортга юклашда юзага келаётган логистика тизимидаги муаммолар ва уни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида учрашув ўтказилди.

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан  2018 йил 27 февраль куни импорт ҳажмини қисқартириш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, экспортни рағбатлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, республиканинг ҳар бир ҳудудида, хусусан Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 9 март куни экспортёр корхоналар билан учрашув ўтказилди.

  

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.Отажонов бошчилигида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Э.Тожиев, Ташқи савдо вазири ўринбосари С.Саифназаров, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раисининг ўринбосари А.Камалов, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи Д.Дехқонов ҳамда масалага алоқадор вазирлик ва идораларнинг масъул вакиллари иштирок этди.

Учрашувда тадбиркорларга бугунги кунда яратиб берилаётган имкониятлар батафсил тушунтириб берилди, жумладан юкларни темир йўллари ва автомобил транспортида ташиш бўйича янги коридорлар очилганлиги, тарифлар камайтирилганлиги ва қўшимча техникалар жалб қилинганлиги каби кўплаб қулайликлар.

Экспортёр корхоналарда мавжуд муаммо ва таклифлар эшитилди, улар томонидан билдирилган муаммоларни бартараф этиш бўйича шу ернинг ўзида масъуллар бириктирилди. Сўзга чиқа олмаган тадбиркорлар учун сўровномалар тарқатилиб, муаммолар ёзма равишда йиғиб олинди.

Ҳар бир тадбиркор томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар алоҳида ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди ва ижроси мониторинга олинди.

Бу каби мулоқотлар келгусида тез-тез ўтказиб турилиши бўйича келишиб олинди. Энг асосийси, экспорт фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари билан доимий мулоқот йўлга қўйилди.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

10.03.2018, 15:26



Печать 12 Март 2018 Ўқилди: 254


АКТ бизнесини ривожлантиришга бағишланган маслаҳатлашувлар
"BankExpo – 2018": Молия-банк ислоҳотларининг янги даври
Сайтда фойдаланувчилар сони: 569
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

13.04.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

46

 

51

 

282

 

671

 

180

 

Ижродаги мурожаатлар

 

6

 

2

 

63

 

95

 

37

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

40

 

48

 

205

 

475

 

143

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

1

 

14

 

101

 

21

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар