tashkent.uz Tashkent.Uz - Матбуот Хабарномаси
Фотогалерея
Видеогалерея
Матбуот хабарномаси

 

2018 йилнинг 23 февралидаги Тошкент шаҳар ҳокимининг “2018 йилнинг февраль-март  ойларида ободонлаштириш ва тозалик ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши юзасидан.

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзоро меҳр оқибат хамжихатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, мехр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, пойтахтнинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими бугун (2018 йил 23 февраль куни)  “2018 йилнинг февраль-март  ойларида ободонлаштириш ва тозалик ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги фармойишга имзо чекди.

Унга кўра, жорий йилнинг февраль-март ойларида ободонлаштириш, тозалик ойлиги ҳамда 24-25 февраль, 3-4, 10-11-март кунлари  “Озодалик куни” деб эълон қилинди. Ободонлаштириш, тозалик ойлигини ҳамда ҳашарини ўтказиш бўйича Тошкент шаҳар ва туман ишчи гуруҳлари тузилган бўлиб, 2018 йил Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш арафасида пойтахтимизда ободонлаштиришва кўкаламзорлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Фармойишга мувофиқ, Тошкент шаҳар ишчи гуруҳи, туман ишчи гуруҳи, Ободонлаштириш бош бошқармаси, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши, ҳокимлик тизимидаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда ҳашарни ўтказиш доирасида қуйидаги ишларни амалга оширилишини таъминлаши белгиланди:

маҳаллалар, аҳоли яшаш жойлари, кўп қаватли бинолар ва уйлар атрофи, гузарлар, ҳиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш;

барча турар жой мавзелари, маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, бўш ҳудудларда боғлар барпо этиш, дарахтларни оқлаш ва уларга шакл бериш;

ёрдамга муҳтож кексалар, пенсионер ва ногиронлар, ёлғиз қарияларни ижтимоий ҳимоялашга ҳамда боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

жойларда ободонлаштириш ва  кўкаламзорлаштириш ишларини ўтказиш жараёнида йиғилган чиқиндиларни ташкилий равишда алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;

хайрия ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш вазифалари юклатилди.

 “Махсустранс” ДУК ҳамда туман ҳокимликлари жойларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларни белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлайдилар.

Шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳар бир корхона ва ташкилотга ободонлаштириш, санитар тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш учун ташкилотга ажратилган ер майдонига туташ бўлган ҳудудларда ободонлаштириш ишларини олиб борилиши тавсия этилган.

Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология  назорати маркази маҳалла ва мавзеларда, таълим муассасалари, жамоат транспорти, бозорлар, умумий овқатланиш шаҳобчалари, сув тармоқларида санитария қоидаларига риоя этилишини назорат қилади ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишларини амалга оширади.

Фармойишда Халқ таълими бош бошқармаси, Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда шанба ва якшанба кунлари ўтказиладиган “Озодалик куни”ни кўп қаватли уйлар атрофида тарғиб қилувчи ва ёшларни чорловчи шиорлар билан иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

23.02.2018



Печать 23 Февраль 2018 Ўқилди: 1796


Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшма Қарорни имзолади
Юрт ислоҳотларига монанд эзгу ишлар самараси
Сайтда фойдаланувчилар сони: 290
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар