tashkent.uz Tashkent.Uz - Иш Самарадорлигини Ошириш - Замон Талаби.
Фотогалерея
Видеогалерея
Иш самарадорлигини ошириш - замон талаби.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини катта ҳаяжон билан тингладик. Шахсан мен халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати сифатида кўнглимда узоқ вақтлардан буён тўпланиб турган гапларни давлатимиз раҳбаридан эшитгач, ўз устимизда туну-кун ишлашимиз ва янгича қараш билан иш самарадорлигини оширишимиз зарурлигини ўзимга белгилаб олдим.

Юртимизнинг тараққиёти, эртанги куни биз бугун қилаётган амалий ишларга, кўраётган чораларга бевосита боғлиқ. Шу боис давлатимизнинг янги тараққиёт босқичида ҳар доимгидан кўра кўпроқ ишлашимиз, янгидан-янги ғоя ва ташаббуслар устида бош қотиришимиз керак.

Тараққиёт — иқтисодиётга бевосита боғлиқ. Иқтисодиёт эса мамлакатнинг нафақат марказий бошқарув органлари, балки энг қуйи бўғинларнинг ҳам иқтисодий жиҳатдан оёққа туриши, мустақил равишда тараққий этишига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Мурожаатномада маҳаллий ҳокимлик органларининг бугунги ҳолатига холисона баҳо берилгани, Президентимиз улар ҳақида сўз юритар экан, “маҳаллий ҳокимлик органлари оддий масалаларни ҳал этишда ҳам ваколатга эга бўлмаса, буни қандай тушуниш мумкин?” деган саволни кўндаланг қўйгани бежиз эмас.

Шу ўринда бир янгилик ҳақида сўз юритсак. Президентимизнинг 2017 йил 13 декабрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борадаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини ошириш ҳисобига ҳудудларни комплекс ривожлантиришни барқарор молиялаштириш, бюджетлараро муносабатларни янада такомиллаштириш, кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни равнақ топтиришга кўмаклашиш, янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, одамлар турмуш шароитини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджетлар даражасида солиқ-бюджет сиёсатининг устувор вазифалари белгилаб берилди. Солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларнинг аниқ турларини уларга бириктириб қўйиш орқали маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини тубдан мустаҳкамлаш ва вилоятлар, шаҳар ҳамда туман бюджетларини субвенциядан чиқариш, уларнинг юқори турувчи бюджетлар ажратмаларига бўлган қарамлигини босқичма-босқич қисқартириш, бунинг асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари эркинлиги ва масъулиятини ошириш қатъий белгиланди.

Ҳар чоракда ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ҳамда кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, молия бошқармалари раҳбарларининг бюджет ижроси тўғрисида, солиқ бошқармаси (инспекцияси) раҳбарининг бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, солиқ қарздорлиги тўғрисида ҳисоботлари маҳаллий Кенгашлар сессияларида тингланиши уларнинг ўз ваколат вазифаларига бўлган масъулиятини оширади. Шунингдек, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб молия органлари ҳамда давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларига жавобгарлик ва рағбатлантириш чоралари кўрилишининг йўлга қўйилиши ҳам молия ҳамда солиқ идоралари органлари ходимларининг жавобгарлигини орттиради.

Президентимиз Мурожаатномасида таъкидланганидек, ҳудудий бошқарув органларининг бюджет маблағларини шакллантириш, қўшимча захираларни яратиш бўйича солиқ, молия ва иқтисодиёт соҳалари органларининг масъулиятини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, йўл-йўриқлар белгиланди. Бюджет тизимини ислоҳ этиш соҳасида маҳаллий ҳокимият органлари ваколатлари янада кенгайтирилди. Энди гап амалий ишда, ижрода қолди. Бундан бу ёғига ҳар бир ҳудуд раҳбари берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, масъулиятни ўз зиммасига олиши, Юртбошимиз таъбири билан айтганда, “ўз аравасини ўзи тортиши керак”.

Буни уддалаганлар даромадларни ўз ғазнасида қолдириб, ҳудуд иқтисодиётини янада ривожлантириш, одамлар ҳаёти, турмуш фаровонлигига нафи тегадиган лойиҳаларни мустақил амалга ошириш имконига эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари иштирокидаги видеоселекторидаги маърузаларида, депутатларнинг фаолиятининг кўплаб йўналишлари асосли танқид қилингани ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида сифат ҳамда самарадорлик бўлмас экан, ижобий натижага эришиб бўлмаслиги алоҳида таъкидланганди.

Авваламбор, Биз депуталар жойларга чиқиб, халқнинг дардини эшитиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашиш, давлат идораларининг қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг жойлардаги ижросини чуқур ўрганиб, ўша ердаги аҳолининг тинч-тотувлигини таъминлашда масъуллигимизни ўз олдимизга вазифа этиб белгилашимиз шарт.

Хулоса якунида, Биз ислоҳотлар юксак шиддат билан давом эттирилаётган ана шундай паллаларда Юртбошимизга елкадош бўлиб, фидойилик кўрсатиб меҳнат қилишимиз зарур. Ана шундагина Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган олий мақсадларга эриша оламиз.

Юнус КАРИМОВ,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати 

28.12.2017



Печать 28 Декабрь 2017 Ўқилди: 365


Матбуот хабарномаси
Тошкентда Ўзбекистон – Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази очилади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 307
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

15.01.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

 12

 

16

 

86

 

178

 

112

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

7

 

31

 

69

 

36

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

9

 

9

 

55

 

109

 

76

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

0

 

0

 

0

 

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар