tashkent.uz Tashkent.Uz - Тошкент Шаҳрида Қулай Инвестиция Муҳитини Яратиш — Долзарб Вазифа
Фотогалерея
Видеогалерея
Тошкент шаҳрида қулай инвестиция муҳитини яратиш — долзарб вазифа

Юртимизда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, бу борада ҳуқуқий ва институционал  муаммоларни ҳал қилиш юқори технологияга асосланган рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек, уларнинг халқаро бозорларга чиқишида муҳим омилдир.

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ҳамда ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан иқтисодиёт тизимини либераллаштириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларига айланди. Эътиборлиси, бу борадаги принципиал ёндашувлар Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини ошириб, тўғридан-тўғри сармоялар жалб қилиш имкониятларини янада кенгайтирмоқда.

Президетимиз Ш.Мирзиёев давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлиб, бир нечта йирик инвестициявий шартномалар имзоланди. Қувонарлиси, Кореянинг бир нечта гигант компаниялари (Hyundai, Evergreen Holdings, Youngone Corporation, Hwachon Plant-Gemco) Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қарор қилди.

Булар орасида энг кўзга ташланадигани Hyundai компанияси шартномаси бўлди – автоконцерн Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлайди. Корея компаниялари Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни эътироф этиб, Ўзбекистон билан ҳамкорликни янги босқичда давом эттириш ва инвестиция маблағларини кўпайтириш борасида аниқ хулосага келганликларини айтиб ўтишди.

Шу билан бирга, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар самарадорлигини Жаҳон банкининг “Бизнесни юритиш” (“Doing Business”) халқаро ҳисоботининг сўнгги нашри ҳам тасдиқламоқда. Юртимиз бизнес юритиш учун энг қулай шароитлар яратиш бўйича ислоҳотчи давлатларнинг биринчи ўнталигига киришга муваффақ бўлди. Мамлакатимизда ҳисоботдаги 10 та индикаторнинг 6 таси бўйича сезиларли ўсиш қайд этилганлиги ҳам ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида рўёбга чиқарилаётган чора-тадбирлар кўлами ва натижадорлигидан дарак беради.

Тошкент шаҳрида қулай инвестиция муҳитини яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида «Tashkent City» халқаро бизнес марказининг қурилиши ва унинг лойиҳаси устида иш бошлаган. Айни пайтда Алишер Навоий ва Ислом Каримов шоҳкўчалари, Олмазор ва Фурқат кўчалари орасида жойлашган                80 гектарга яқин майдонда қурилиш ишлари бошланган.

Бизнес офислар, меҳмонхоналарга мўлжалланган биноларни замонавий технологиялар асосида 40 қаватдан баланд бўлмаган қилиб, турар-жойларни эса 12 қаватдан юқори бўлмаган тарзда қуриш режалаштирилган. Бундан ташқари, бу ерда конференция ва кўргазма марказлари, гипермаркет, кўплаб савдо майдонлари, ресторан ва кафелар, ер ости автотураргоҳлари барпо этилиши режалаштирилган.

Юртимизда ушбу йўналишдаги олиб борилаётган ишларини хорижий инвесторлар ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилмоқда.

Хориж капиталини жалб қилишда бозор салоҳияти, бизнес имкониятлари ва қулай ишбилармонлик муҳити муҳим ўрин тутади. Бу имкониятларда ҳуқуқий ҳамда маъмурий асосларни такомиллаштириш ҳал этувчи аҳамиятга эга. Ҳаракатлар стратегияси доирасида давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш, мамлакат иқтисодиёти ҳамда ҳудудларига чет эл инвестициясини фаол жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ЕТТБ фаолияти билан ҳамоҳангдир. Биз депутатлар, давлат идоралари ва манфаатдор ташкилотларга ушбу йўналишда ҳар томонлама кўмак беришга тайёрмиз.

Бугун мамлакатимиз мутлақо янги воқеликлар, талаблар асосида ривожланмоқда. Президентимиз турли йиғилишларда “Биз икки йил давомида фавқулодда сафарбарлик ҳолатида ишлашимиз керак”, деган фикрни доимо айтиб келади. Ўйлайманки, биз, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари мана шундай маромда ишлашимиз, ўз чиқишларимиз, амалий ҳаракатларимизда ташаббускорлик, фидойиликни намоён этишимиз шарт. Шундагина, юртимизда инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ҳамда ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш бўйича олиб борилаётган ишларимизни янги марраларга олиб чиқишга ва халқимиз ишончини муносиб равишда оқлаган бўламиз.

ЮНУС КАРИМОВ,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати



Печать 29 Ноябрь 2017 Ўқилди: 549


Матбуот хабарномаси
Тошкентда Ўзбекистон – Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази очилади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 305
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

15.01.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

 12

 

16

 

86

 

178

 

112

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

7

 

31

 

69

 

36

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

9

 

9

 

55

 

109

 

76

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

0

 

0

 

0

 

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар