tashkent.uz Tashkent.Uz - Ёшлар Орасида Сунъий Қувват Оширувчи Ичимликларни Салбий Ҳолатларини Тарғиб Қилиш Ҳар Биримизнинг Бурчимиз
Фотогалерея
Видеогалерея
Ёшлар орасида сунъий қувват оширувчи ичимликларни салбий ҳолатларини тарғиб қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз

Ёшлар орасида сунъий қувват оширувчи ичимликларни салбий ҳолатларини тарғиб қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз

Бугунги кунда долзарб масалалардан бири ёшларимизни жисмонан соғлом, етук, баққувват бўлиб етишида суъний препаратларни истеъмол қилишларини олдини олишда юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Холбуки, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қувватни оширувчи ичимликларнинг салбий таъсирлари ҳақидаги огоҳлантиришни эълон қилиб, ҳукуматларни унинг салбий таъсирини олиш юзасидан чоралар кўришга чақирди. Унда айтилишича, тобора оммалашаётган бу ичимлик одамларда бир қатор касалликларни келтириб чиқармоқда. Қувват ичимликларининг илмий исботини топган таъсирлари тўғрисида тўхталиб ўтсам, юрак хуружи: қувват ичимлиги таркибида кофеиннинг юқори миқдорда бўлиши бора-бора юрак саломатлигига таъсир қилади. У айниқса, юракнинг қисқаришига олиб келар экан. Жаҳон миқёсида бу ичимликдан болалар зарар кўришмоқда. Спорт билан шуғулланмай, жисмоний фаол бўлмай туриб бу ичимликдан кунига 250 мл.дан ортиқ ичиш юрак фаолиятини ишдан чиқишига сабаб бўлади. Шунингдек, кўнгил айниши ва бошқалар: Меъёридан ортиқ энергетик ичимлик овқат ҳазм қилишни қийинлаштириб, кўнгилни айнитади. Ичимлик танани сувсизланишига, тишларнинг емирилишига ҳам сабаб бўлади. Шунингдек, қувват ичимлигидан кўп истеъмол қилиш тери касалликларини ҳам келтириб чиқаради.

Шу ва шунга ўхшаш сабаблар туфайли Ғарбнинг кўплаб мамлакатларида қаттиқ назорат остига олинган ёки бутунлай тақиқланган “шифобахш” ичимликлар бизда кун сайин савдо расталари безагига айланаётганига ва ёшларимизнинг бу ичимликларни инсон саломатлигига қайсидир маънода зарарлигини тушунтиришимиз ва кенг тарғиб қилишимиз ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини таъкидламоқчиман. Хусусан, Франция, Дания ва Норвегия каби дунёнинг ривожланган мамлакатларида энергетик “коктейл”ларнинг эркин савдосига рухсат этилмайди. Уларни фақат дорихоналарда сотишга рухсат этилади. Шунингдек, АҚШнинг барча ҳудудида “бежирим идишча”лар сотувдан тўлиқ олиб ташланган, Литвада эса ўтган йилдан бошлаб бундай турдаги ичимликларни вояга етмаганларга сотиш ман қилинди (фақат шахсини тасдиқлайдиган паспорт билан).
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ишчи гуруҳ тузган ҳолда коллеж ўқувчи ёшлари орасида сўровномалар ўтказиб, энергетик қувват оширувчи ичимликларни истеъмол  қилганмиз деган саволларга аксарияти “ҳа” деган жавоб олиниши ачинарли ҳолдир.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоиски, қувват берувчи ичимлик деб аталсада, аслида улар ҳеч қандай қўшимча қувват бермайди, — дейди Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар кафедраси доценти Ҳилола Мираҳмедова. — Аксинча, улар инсон танасидаги захира қувватнинг ишга тушишини таъминлаб, инсонни бир муддат тетиклаштиради, холос. Энергетик ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш танадаги захира қувват манбалари етишмаслигига олиб келади. Бир муддат қувват ҳадя этиш орқали одамнинг қувват захираси бўшаб қолади. Бу кейинчалик асаб тизими ишдан чиқиши, модда алмашинуви бузилиши, ҳолдан тойиш, ухлолмаслик, депрессия ҳолатларини келтириб чиқаради. Айниқса, ёш, ўсиб келаётган организм учун жиддий зарар етказиши аниқ. Бундай ичимликлар таркибидаги хавфли моддалар туфайли айрим тоифадаги кишилар, хусусан, вояга етмаган ёш болалар, ҳомиладор аёллар, гипертония, юрак-қон томирлари, уйқу бузилиши хасталикларига учраган, кофеинга таъсирчан кексалар учун уни истеъмол қилиш мутлақо тақиқланади.

Албатта, 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да бир жону бир тан бўлиб, биз депутатлар жойларда олиб борилаётган давра суҳбатларида сунъий қувват оширувчи ичимликларни салбий ҳолатларини тарғиб қилиш, ва ёшлармизнинг суъний қувватлантирувчи ичимликларни истеъмол қилмасдан жисмонан соғлом бўлиб, эришган ютуқларини ўрнак сифатида кўрсатишимиз ҳар биримизнинг бурчимиз бўлиб қолади деган умиддамиз.

Отабек Жиянбоев,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати



Печать 23 Ноябрь 2017 Ўқилди: 1095


50 ва 100 сўмлик тангалар, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар муомаладан қайтариб олинади
Чилангарликдан ҳокимликка қадар босилган машаққатли йўл
Сайтда фойдаланувчилар сони: 666
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар