tashkent.uz Tashkent.Uz - 2017 Йил 3-Чораги Статистик Ҳисобот (Диаграмма Кўринишда)
Фотогалерея
Видеогалерея
2017 йил 3-чораги Статистик ҳисобот (Диаграмма кўринишда)

 

Тошкент шаҳрининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни

Бугун Тошкент нафақат стратегик халқаро мавқега эга бўлган сиёсий марказ, балки Марказий Осиёнинг йирик саноат-транспорт чорраҳасидаги муҳим иқтисодий мегаполисдир.

Тошкент мамлакат иқтисодиётининг турли соҳаларида етакчи ўринни эга. Хусусан, республикада ишлаб чиқарилаётган ялпи ички маҳсулотнинг 15,4 фоизи, саноат ишлаб чиқаришнинг 19,2 фоизи, инвестицияларнинг  18,3 фоизи, савдо айланмасининг 22,3 фоизи, хизматларнинг 33,1 фоизи, ташқи савдо айланмасининг 31,3 фоизи, экспортнинг 19,1 фоизи пойтахт ҳиссасига тўғри келади.

Корхона ва ташкилотлар

Корхона ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2017 йилнинг 1 октябрь ҳолатига иқтисодиётнинг барча тармоқларида рўйхатга олинган юридик шахслар сони 61363 тага етди. Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 95,3 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналар, шундан 14,6 фоизи хусусий корхоналар, 6,1 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, 0,4 фоизи акциядорлик жамиятлари, 78,9 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келади. 

Рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми саноат (19,5 фоиз), савдо (19,0 фоиз), яшаш ва овқатланиш (7,5 фоиз), қурилиш (7,2 фоиз) ва бошқа соҳалар ҳиссасига тўғри келади.

Саноатда маҳсулот ишлаб чиқариш

Пойтахт иқтисодиётининг етакчи тармоғи ҳисобланмиш саноатнинг ўрни ҳар доимгидек салмоқли бўлиб қолмоқда. Шаҳарда жами 70 та йирик саноат корхоналари мавжуд бўлиб, улар нафақат шунчаки катта қувватга эга, балки деярли барча индустриал соҳалар – оғир саноат, машинасозликдан тортиб, то енгил, озиқ-овқат саноати, юқори технологик илмий кашфиётлар йўлидаги ишлаб чиқаришдек ноёб саноат тармоқларига тегишлидир. Айниқса, кейинги уч йил ичида саноатда юқори ўсиш суръатлари таъминланиб, ушбу давр ичида маҳсулот ишлаб чиқариш деярли 1,5 баробар ортган. 

Товар ва хизматлар бозори

 

1.Товарлар бозори

Барқарор иқтисодий ўсиш таъминланаётгани, аҳоли даромадларининг изчил ошиб бориши савдо фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатиб, чакана савдо айланмасининг йилдан-йилга тез суръатлар билан ўсиб бориш тенденцияси кузатилмоқда.

2. Хизмат кўрсатиш

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш ҳамда кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар натижасида 2017 йил 9 ойликда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кўрсатилган жами хизматлар 7,2 фоизга ортган.

Молия, алоқа ва ахборот, яшаш ва овқатланиш хизматлари, компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш хизмати, меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар, шунингдек ижтимоий муҳим аҳамиятга эга – соғлиқни сақлаш хизматлари юқори суръатлар билан ўсмоқда. Бу, ўз навбатида, хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улушини 61,9 фоиз даражасида таъминланишига замин бўлди. Фақат 2017 йил 9 ойлигининг ўзида 2169 та савдо, яшаш ва овқатланиш  бўйича юридик шахслар ташкил этилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш

1. Кичик бизнес субъектлари сонининг ўсиши.

 Кейинги даврларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётнинг ўзгаришларга тез мослашувчан соҳаси сифатида ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш, хизмат кўрсатишнинг янги ва замонавий турларини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган қарорларнинг амалиётга кенг тадбиқ этилиши, текшириш ишларининг қисқарганлиги, бизнес юритиш учун молия ва вақт ҳаражатларининг камайганлиги, рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тизимининг жорий этилиши натижасида рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари сони жадал ошиб, уларнинг иқтисодий кўрсаткичларида ҳам ижобий тенденциялар юз бермоқда. 

Бугунги кунда шаҳарда 51211 та кичик бизнес субъектлари (юридик шахслар) ва 27,0 мингта хусусий тадбиркорлар фаолият юритмоқда. Ҳар йили ўрта ҳисобда 10-11 мингта кичик бизнес субъектлари ташкил этилмоқда. Шаҳар корхоналарининг деярли 85,1 фоизи кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келади. Бугугни кунда улар томонидан қурилиш моллари, мебель, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаси учун технологик ускуналар, электротехник ва электрон буюмлар, автомобиллар учун бутловчи қисмлар, мураккаб маиший техника, дори-дармон воситалари, тўқимачилик ва тикув маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

 

2. Тармоқлар бўйича кичик бизнес субъектлари

Кичик бизнес субъектлари иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларида мавжуд. Уларнинг асосий қисми хизмат кўрсатиш (68,1 фоиз), саноат (22,6 фоиз) ва қурилиш (8,2 фоиз) соҳаларида фаолият юритмоқда.

 

3. Кичик бизнес субъектларининг иқтисодий кўрсаткичлари

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши мунтазам ортиб бормоқда. Хусусан, мазкур соҳа вакилларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 1991 йилда 32,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 58,9 фоизга, жорий йилнинг
1-ярим йиллигида 63,9 фоизга етди. Кичик бизнес субъектлари ҳиссасига саноат маҳсулотининг 70,3 фоизи, қурилиш ишларининг 71,2 фоизи, чакана савдо айланмасининг 77,8 фоизи, экспортнинг 18,1 фоизи тўғри келди. Кичик бизнес корхоналари ва хусусий тадбиркорлар бугунги кунда 659,6 мингдан зиёд кишининг бандлигини таъминламоқда. 

 

Тошкент шахрининг мамлакат иктисодиётидаги ўрни   (70 Кб)

Корхона ва ташкилотлар  (156 Кб)

Саноатда махсулот ишлаб чиқариш  (130 Кб)

Товар ва хизматлар бозори  (123 Кб)

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш  (180 Кб)



Печать 22 Ноябрь 2017 Ўқилди: 400


Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳар Перинитал марказининг вакант директори лавозимига танлов эълон қилади
Денис Истомин «Australian Open – 2018» турнирини ғалаба билан бошлади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 198
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

15.01.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

 12

 

16

 

86

 

178

 

112

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

7

 

31

 

69

 

36

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

9

 

9

 

55

 

109

 

76

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

0

 

0

 

0

 

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар