tashkent.uz Tashkent.Uz - Миллионинчи Абонент Рўйхатга Олинди
Фотогалерея
Видеогалерея
Миллионинчи абонент рўйхатга олинди

 

“UZMOBILE” миллий мобиль алоқа оператори “Миллионинчи абнонент” деб номланган катта байрам акциясини ўтказди. 9 ноябрь куни кенг жамоатчилик ва омавий ахборот воситалари вакилларининг кўз ўнгида GSM тармоғида миллиончи абоненти рўйхатга олинди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги расмий сайти. 

Тошкент вақти билан соат 11:00 га бонг урганда “UZMOBILE”нинг савдо офисига бир ёш йигит кириб келди ва “UZMOBILE” GSM тармоғига уланиш истагида эканини айтди. Айнан у — Тошкент архитектура ва қурилиш институтининг биринчи курс талабаси GSM стандарти бўйича “UZMOBILE” компаниясининг рамзий миллионинчи абонентига айланди. У “UZMOBILE” (GSM) нинг миллиончи абоненти сертификати, шунингдек, “чиройли рақам”га бепул улаб бериш бўйича сертификат ва бепул интернет-пакет билан тақдирланди. 

Миллий мобиль алоқа оператори GSM тармоғини узлуксиз кенгайтириб, ривожлантириб бормоқда. Бутун Ўзбекистон бўйлаб 2G/3G ва 4G технологияларини жорий этиш босқичма-босқичма амалга оширилмоқда. Айни пайтда республиканинг барча вилоят ва туман (шаҳар) марказларида 4G тармоғи ишлаб турибди. Компаниянинг савдо ва хизмат кўрсатиш офислари, савдо билан шуғулланувчи вакилларининг сони жадаллик билан ўсиб борётир. Қулай ва чўнтакбоп тариф режалари, юқори сифатли хизматлар ҳамда хизмат кўрсатишнинг қулайлиги бугунга келиб GSM тармоғига миллиондан ортиқ абонент уланишига олиб келди. 

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази билан имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумда кўзда тутилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Миллий мобиль алоқа оператори “Халқ билан мулоқот” деб номланган махсус хизмат йўлга қўйилди. Бунинг натижасида компания абонентлари ҳозирги вақтда 80 дан ортиқ давлат идораларининг сайтларига бепул кириб, улардаги интерактив хизматлардан беминнат фойдаланиб келмоқдалар. 

10.11.2017

http://uza.uz/oz/society/millioninchi-abonent-r-ykhatga-olindi-10-11-2017



Печать 10 Ноябрь 2017 Ўқилди: 461


Конституциясининг яратилиши тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси очилди
Италиялик машҳур дизайнер ёшларга кенг имконият яратилганини эътироф этди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 207
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

06.11.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар