tashkent.uz Tashkent.Uz - Ёшларнинг Таълим Олишдаги Ҳуқуқлари Ва Ота-Оналарнинг Бугунги Кундаги Мажбуриятлари
Фотогалерея
Видеогалерея
Ёшларнинг таълим олишдаги ҳуқуқлари ва ота-оналарнинг бугунги кундаги мажбуриятлари

Тошкент шаҳрида таълим муассасаларида Тошкент шаҳар вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссия билан ҳамкорликда бир қатор манфаатдор давлат ва нодавлат идоралари ҳамкорлигида “Таълим олиш ҳуқуқини кафолатлаш ва ота-оналарнинг бугунги кундаги мажбуриятлари” мавзусида давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Мирзо Улуғбек туманида Мустақиллик, Оқибат, Шахрисабз маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган давра сухбатларида аҳолининг мазкур мавзу бўйича ўз таклифлари билан чиқишлари ва асосий эътибор ўқувчилар таълим олишининг ҳуқуқий кафолатларига оид мавжуд муаммоларни маҳалла ва мактаб ўртасидаги шерикчиликни йўлга қўйиш орқали эришиш мумкинлигини илгари сурдилар.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида умумий ўрта таълим соҳасида 11 йиллик таълим тизими жорий этилгани, касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантиришнинг янги механизмлари ишлаб чиқилаётганлиги, ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг ташкил этилаётганлиги,  таълимда давлат сектори билан бир қаторда хусусий секторнинг ривожланиши учун шарт-шароитларнинг яратилаётганлиги бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлоднинг пухта ва сифатли билим олиши йўлидаги энг тўғри қарор бўлгани алоҳида таъкидланди.

Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг таълим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини янада кенгайтиради. Зеро, Конституциямизда ҳар кимнинг билим олиш ҳуқуқига эга эканлиги, бепул умумий таълим олиши давлат  томонидан  кафолатланган. Унга кўра ёшларнинг таълим олиш кафолатлари “Оила” кодекси, “Таълим тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган.

Ўтказилган давра суҳбатларида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар депутатларининг жойларда хақиқий ҳолатни ўрганиш юзасидан олиб бораётган фаолиятлари давомида ёшларнинг таълим олиш ҳуқуқининг таъминланиши юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли томонидан қўллаб-қувватлаётганлиги қайд этилди.

Таълим давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан биридир. Шу боис, соҳадаги ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, қонуний асосларини мустаҳкамлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бироқ қонунчиликда мажбурий таълимнинг белгиланган қоидаларига риоя этмаслик, ота-оналарнинг ўз фарзандлари таълими ва тарбиясига бефарқлиги кузатилмоқда. Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш ўрнига айрим ота-оналар томонидан  қонуний мажбуриятларини бажармаслик ҳолатлари мавжудлиги барчани ташвишга солмоқда.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, жойлардаги назорат ишлари, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари томонидан олиб борилган мониторинглар давомида ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг  болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги ўз мажбуриятларини бажармаганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилган ҳолатлари кам эмаслиги аянчли ҳолдир.

Шу  боис, қонун ҳужжатларида ота-оналар жавобгарлигини кучайтирувчи чоралар белгиланиши ва ушбу масалани кенг жамоатчилик ва мутахассислар, тегишли давлат идоралари, маҳаллий кенгаш депутатлари билан биргаликда муҳокама қилиниши мақсадга мувофиқ экани айтиб ўтилди.

Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги мажбуриятларини янада оширишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг ролини янада ошириш юзасидан кенг кўламли ишларни амалга ошириш даркор.

Хулоса ўрнида, ўқувчиларнинг таълим олиш ҳуқуқини кафолатлаш ва ота-оналарнинг бугунги кундаги мажбуриятларини биз депутатлар жойларда олиб борилаётган давра суҳбатларида кенг тарғиб этишимиз ва маҳаллада ўрнак бўлган оилаларни эришган ютуқларини ўрнак сифатида кўрсатишимиз зарур.

Шохрух Мамаджанов,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати



Печать 30 Октябрь 2017 Ўқилди: 739


Матбуот хабарномаси
Тошкентда Ўзбекистон – Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази очилади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 304
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

15.01.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

 12

 

16

 

86

 

178

 

112

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

7

 

31

 

69

 

36

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

9

 

9

 

55

 

109

 

76

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

0

 

0

 

0

 

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар