tashkent.uz Tashkent.Uz - Ободонлаштириш Ва Кўкаламзорлаштириш Шаҳримизнинг Кўзгуси
Фотогалерея
Видеогалерея
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш шаҳримизнинг кўзгуси

Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг қай бир гўшасига борманг, ўзгача файзу тароватдан дилингиз яйрайди. Туманлардаги бири-биридан кўркам, айни дамда замонавий архитектура меъёрлари асосида қурилган ижтимоий-иқтисодий объектлар, маданий-маърифий масканларнинг ажиб қиёфаси, аҳоли уй-жойларининг орасталиги, шинамлиги ҳамда ҳар оиланинг муносиб шароитда яшаши учун барча қулайликка эгалиги ўтган қисқа даврда халқимиз бунёдкорлик салоҳияти нақадар юксалганлигидан далолат беради.

Тошкент шаҳрида олиб бориладиган қурилиш ишлари ҳамда янги метро қурилиши аҳоли томонидан кўтаринки руҳда қабул қилинди. Шаҳримизда бунёд этилаётган ҳашаматли бино ва иншоатларни ён атрофлари ва ички йўлларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш шаҳримизнинг кўзгусидир. Албатта, бу ишларни амалга оширишда ҳамма нарса бюджетга бориб тақалиши ва муаммолар юзага келишини айтишимиз мумкин.

Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурларни ижросини таъминлаш, шаҳар инфраструктурасини такомиллаштириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, уларнинг фаровонлигини таъминловчи кенг кўламли дастурлардаги тадбирларнинг амалга оширилишида қўшимча молиявий манбалардан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 780-сон “Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Мазкур жамғарманинг асосий йўналишлари этиб, қуйидагилар белгиланди. Жумладан:

Тошкент шаҳри инфраструктурасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш;

кўп қаватли турар жойларни умумфойдаланиладиган қисмини таъмирлаш, болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш;

Тошкент шаҳрида кенг кўламли бунёдкорлик ишларини амалга оширишда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга компенсация тўлаш ва улар учун кўп квартирали уйларни қуриш;

кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олинишида бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш, маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эҳтиёжни қондириш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маҳаллалар ҳудудида кутубхоналар ташкил этиш ҳамда бадиий ва бошқа адабиётлар билан бойитиш.

         Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини шакллантириш ҳамда унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқмоқда.

Дарҳақиқат, мустақиллик шарофати билан узоқни кўзлаб рўёбга чиқарилаётган ислоҳотлар, халқимизнинг меҳнати ва фидокорлиги самарасида эришилаётган ютуқ ҳамда бунёдкорлик ишларида ҳам яққол ифодасини топмоқда.

Бунинг замиридаги эзгу мақсад шуки, биз қураётган бинолардан наинки бугунги, балки келгуси авлодлар ҳам баҳраманд бўлиши, албатта, инсон манфаатлари биринчи навбатдалигини этиш муболаға бўлмайди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

Юнус Каримов



Печать 30 Октябрь 2017 Ўқилди: 854


Матбуот хабарномаси
Тошкентда Ўзбекистон – Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази очилади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 300
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

15.01.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

 12

 

16

 

86

 

178

 

112

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

7

 

31

 

69

 

36

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

9

 

9

 

55

 

109

 

76

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

0

 

0

 

0

 

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар