tashkent.uz Tashkent.Uz - Тошкент Шаҳридаги Инновация Технопаркининг Кенг Имкониятлари
Фотогалерея
Видеогалерея
Тошкент шаҳридаги инновация технопаркининг кенг имкониятлари

 

Юртимизда юқори технологияларни ривожлантириш, илмий-технологик ва инновация тадбиркорлигининг барқарор ривожланишини таъминлаш, кичик инновация корхоналарини ташкил этиш, миллий ва хорижий бозорларда рақобатдош, илмий-ҳажмдор маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ва етказиб беришни йўлга қўйиш учун қулай муҳит шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 5 июндаги “Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиштўғрисида” ги ПФ–5068 сонли фармони қабул қилинди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 11 июлдаги 874-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур технопарк қуйидаги тамойиллар асосида ташкил этилди.

Технопаркнинг асосий тамойиларидан бири экстерриториаллик принципи қилиб белгиланиб куйилган.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан “Инновацион лойиҳаларни танлаб олиш мезонларини танлаш ва технопарк резиденти мақомини олиш тартиби тўғрисида”ги Низоми2017 йил 5 августда тасдиқланди ва ушбу Низомда ўрнатилган тартиб ва тамойиллар асосида юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушаётган инновацион лойиҳаларни кўриб чиқиш тартиби йўлга қўйилди.

Бугунги кунда “Яшнобод” инновация технопарки резидентлари инновация лойиҳаларининг ишлаб чиқаришини ташкил қилиш мақсадида “Яшнобод” инновация технопаркига Янгиобод ихтисослаштирилган бозорининг 7.5 га ер ва ишлаб чиқариш майдонлари ажратилган. Ҳозирги кунда Янгиобод ихтисослаштирилган бозорини кўчириш ва Яшнобод” инновация технопарки дирекциясининг оператив бошқарувига ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳрида ихтирочиларга ва тадбиркорларга кулайликлар, имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиш мақсадида "Яшнобод" инновация технопарки дирекциясинингвэб–сайти ишлаб чиқилаётганива мазкур вэб–сайтда "Яшнобод" инновация технопарки тўғрисида тўлиқ маълумотлардан ташқари, тадбиркорлардан ва ихтирочилардан электрон шаклда резидент мақомини олиш учун мурожаатларни юбориш имконияти кўзда тутилган.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, бугунги кунда “Яшнобод” инновация технопарки резиденти мақомини олиш учун, Кўп функцияли онлайн касса аппаратларини ишлаб чиқариш («My Air Group» МЧЖ) ва 3D принтерлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш («Greencode» МЧЖ)) лойиҳа ташаббускорларга резидентлик мақомини белгиловчи тегишли гувоҳномалар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 468–сонли қарорида белгиланган 21-та лойихаларнинг тақдимотлари ўтказилди ва “Яшнобод” инновация технопарки резиденти мақомини олиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда, бундан ташқари ҳозирги кунда юридик ва жисмоний шахслар томонидан 30тадан ортиқ инновацион лойиҳалар бўйича таклифлар келиб тушган ва бу борада муайён ишлар олиб борилмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия ва Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2017 йил 5 июлдаги “Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги инновация технопарки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 468-сонли қарори ижроси тўғрисидаги мутасади ташкилот раҳбарларининг хисоботи эшитилиб, манфаатдор давлат ва нодавлат ташкилот раҳбарларига қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш ва иш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Юнус Каримов

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

 



Печать 30 Октябрь 2017 Ўқилди: 721


Матбуот хабарномаси
Тошкентда Ўзбекистон – Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази очилади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 303
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

15.01.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

 12

 

16

 

86

 

178

 

112

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

7

 

31

 

69

 

36

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

9

 

9

 

55

 

109

 

76

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

0

 

0

 

0

 

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар