tashkent.uz Tashkent.Uz - Кичик Саноат Зоналарида Кичик Бизнес Ва Тадбиркорлик Субъектлари Учун Ташкил Этилган Шарт-Шароитлар
Фотогалерея
Видеогалерея
Кичик саноат зоналарида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этилган шарт-шароитлар

 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилган изчил чора-тадбирлар доирасида Тошкент шаҳрида фойдаланилмаётган корхоналар негизида кичик саноат зоналари барпо этилгани ва муваффақиятли фаолият юритаётгани, уларнинг ҳудудида тўқимачилик, кимё, озиқ-овқат, электротехника маҳсулотлари, мебель, замонавий қурилиш материаллари ҳамда ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлган бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 700 дан ортиқ кичик корхоналар фаолият юритаётгани қайд этиш мумкин.

Мазкур корхоналр томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорт қилинаётгани ва қўшимча иш ўринлари ташкил этилаётгани албатта қувончлидир.

янги рақобатдош ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналар ривожланишини янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг муҳандислик коммуникациялари ва зарур инфратузилма билан таъминланган алоҳида ҳудудларда тўпланишини таъминлаш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, илмий-техника ва инновацион салоҳиятни мустаҳкамлаш, шу асосда ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини ошириш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги  “Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди.

Кичик саноат зоналари ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли 10 йиллик ижарага, кейинчалик ижара муддатини яна 10 йилга узайтириш имконияти билан (лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги келишувларни бажариш ҳамда барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан) ижара тўловининг қуйидаги имтиёзли ставкалари асосида берилиши;

ишлаб чиқариш майдонлари учун — ижарага олинган майдонда амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиқиб, ортиб борадиган коэффициентни қўлламасдан, давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг энг кам ставкаси миқдорида;

ер участкалари учун — қўшимча коэффициентларни қўлламасдан, Тошкент шаҳридаги ер участкаларидан фойдаланганлик учун юридик шахсларга солинадиган ер солиғининг энг кам ставкаси миқдорида берилши кўзда тутилган.

“Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби  тўғрисида”ги Низом 2017 йил 30 августда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан рўйхатдан ўтказилди. Мазкур низомга асосан кичик саноат зонаси иштирокчисига қўлланиладиган имтиёзларни тадбиқ этилиши бўйича тўлиқ маълумот олиниши мумкин.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия ва Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги “Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2973-сонли қарорининг Тошкент шаҳрида ижроси бўйича мутассади давлат идоралари раҳбарларининг хисоботлари эшитилди ва муҳокама этилди.

Йиғилишда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан йиғилиш иштирокчиларига иш самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар беришди.

Қабул қилинган чора-тадбирларнинг ҳаётга татбиқ этилиши кичик саноат зоналарида бизнесни ташкил этиш ва юритишда ҳар томонлама кўмак кўрсатиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида шарт-шароитлар яртатиш, ташқи бозорларга чиқишига хизмат қилиши ва бу борада биз депутатлар мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда ўз чора-тадбирларимизни белгилаш ва қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишда ижтимоий шерикчиликни йўлга қўйишимиз зарур.

Абдумавлон КАСИМОВ,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

                                    

 



Печать 30 Октябрь 2017 Ўқилди: 923


Матбуот хабарномаси
Тошкентда Ўзбекистон – Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази очилади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 299
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

15.01.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

 12

 

16

 

86

 

178

 

112

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

7

 

31

 

69

 

36

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

9

 

9

 

55

 

109

 

76

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

0

 

0

 

0

 

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар