tashkent.uz Tashkent.Uz - Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом Ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон Ва Озарбайжон Мисолида" Халқаро Конференцияси Иштирокчилари Билан Учрашди
Фотогалерея
Видеогалерея
Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференциясининг Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги иштирокчилари делегациясини қабул қилди. 

Давлатимиз раҳбари меҳмонларни самимий қутлар экан, ушбу конференция ташкил қилингани ва унинг ишида хорижий мамлакатлардан нуфузли делегациялар иштирок этгани жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, конфессиялараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган халқаро ҳамкорлик тобора кенгайиб бораётганидан далолат эканини алоҳида таъкидлади. 

Ҳамкорликдаги бундай саъй-ҳаракатлар жаҳонда муқаддас ислом динининг асл қадриятлари ва инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, замонамизнинг халқаро терроризм ва экстремизм сингари таҳдид ва хатарларига қарши самарали курашишга қаратилгани қайд этилди. 

Ўзбекистоннинг «Жаҳолатга қарши маърифат» – таълим олишнинг ҳамма учун очиқлигини таъминлаш, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам бериш каби принципиал ёндашувлари нуфузли халқаро форумларда бир неча бор билдирилди. 

Ўзбекистон Президенти Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида "Маърифат ва диний бағрикенглик" махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббусини илгари сурди. 

Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда бу йўналишда аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда, халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда. 

Хусусан, буюк аждодларимиз меросини ўрганиш ва уни келажак авлодларга етказиш мақсадида Самарқандда Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилмоқда. 

Учрашувда бугунги кундаги глобал жараёнлар, хавфсизлик ва барқарорликка нисбатан тобора кучайиб бораётган таҳдид ва хатарлар саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, конфессиялараро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришни тақозо қилаётгани қайд этилди. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг ахлоқий тарбиясини юксалтириш масалалари муҳокама қилинди. 

Кавказ мусулмонлари идораси раиси Оллоҳшукур Пошшозода самимий қабул учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдирди, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. 

Меҳмонлар мамлакатимизда бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат, эътиқод эркинлигини таъминлаш, динга эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган изчил ишларга юксак баҳо берди. 

Халқаро конференция иштирокчилари тинчлик, тотувлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш йўлида Ўзбекистон Республикаси билан фаол мулоқот ҳамда кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. 

Темур Қурбонбоев (сурат), ЎзА

20.10.2017

http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-islom-amzhi-atligi-zbekist-19-10-2017



Печать 20 Октябрь 2017 Ўқилди: 3993


Ўзаро тажриба алмашилади
Муносабатларнинг янгича талқини
Сайтда фойдаланувчилар сони: 304
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

13.04.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

46

 

51

 

282

 

671

 

180

 

Ижродаги мурожаатлар

 

6

 

2

 

63

 

95

 

37

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

40

 

48

 

205

 

475

 

143

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

1

 

14

 

101

 

21

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар