tashkent.uz Tashkent.Uz - Давлат Харидлари - Рақобот Кафолати
Фотогалерея
Видеогалерея
Давлат харидлари - рақобот кафолати

Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасида барча битимлар биржа, кўргазма–ярмарка, давлат ва корпоратив харидлар, электрон каталог каби савдо платформаларида амалга оширилади. Мамлакатимизда давлат ва корпоратив харидлари механизмини янада такомиллаштириш, тендер савдоларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича изчил ва комплекс ишлар амалга оширилмоқда.Хусусан, электрон савдолар жорий этилди, Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали яратилди, товарлар (ишлар, хизматлар) хариди бўйича, шу жумладан, инвестиция лойиҳалари доирасида кўп поғонали идоралараро тендер комиссиялари ташкил этилди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, 2016 йил ва жорий йилнинг 7 ойида Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси майдончаларида 1,7 триллион сўмдан ортиқ суммада95 мингдан ортиқ битимлар тузилди.

Маълумотларга кўра, давлат ва корпоратив харидларининг ҳамда тендер савдоларини ташкил этишнинг амалдаги тартиби замонавий талабларга жавоб бермаётгани, бир-бирини такрорлайдиган тартиб-таомиллар ва сансалорлик ҳолатлари мавжудлиги ачинарли. Бундан ташқари, тендер жараёнларининг чўзилиши, нарх-навони манипуляция қилиш, товарларнинг сифати, тавсифи ҳақидаги маълумотларни бузиб кўрсатиш ва электрон савдода тузилган битимлар бўйича товарларни етказиб бермаслик ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда.

Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харидининг амалдаги меъёрлари ва тартиби товар-моддий бойликлар, шу жумладан, уларнинг энг зарурлари (канцелярия буюмлари, компьютер техникаси ва автотранспортни таъмирлаш) билан нормал ва барқарор таъминлашда қийинчиликлар туғдирмоқда.

Охир-оқибатда бу лойиҳалар, шу жумладан, хорижий ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг кечиктирилишига олиб келмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3237-сонли қарори қабул қилинди. Қарорда,иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган, битта контракт бўйича 5 миллион АҚШ долларидан юқори эквивалентдаги инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг хариди юзасидан тармоқ идоралараро тендер комиссияларини тугатишни;

лойиҳа ташкилотлари томонидан тайёрланган тендер ва лойиҳаолди ҳужжатларини таклиф этилаётган технология ва асбоб-ускуналар бўйича технология, асбоб-ускуналарни танлаш ва нархларни шакллантириш қисмида экспертизадан ўтказиш функциясини бажарадиган ихтисослашган тармоқ эксперт кенгашларини тугатишни;

битта контракт бўйича 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача эквивалентдаги товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкиллаштириладиган электрон савдолар орқали амалга оширишга оид талабни бекор қилишни назарда тутади.

Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш мақсадида янгидан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига ресурслар ягона миллий маълумотномаси ва давлат харидлари ягона ахборот портали яратилиши ҳамда 2018 йил 1 январдан ишга туширилишини таъминлаш, шунингдек, бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди:

давлат ва корпоратив харидларини рақобат асосида амалга оширишнинг шаффоф ва очиқ механизмини, ушбу соҳада коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни;

давлат ва корпоратив харидларига тадбиркорлик субъектлари кенг жалб қилинишини;

давлат ва корпоратив харидлари иштирокчилари учун шикоят қилишнинг мустақил ва самарали тизими ҳамда тартиб-таомилларини яратишни;

электрон харидларни янада ривожлантириш, натижаларни таҳлил қилиш учун маълумотлар ягона базасини, харидларнинг зарурий параметрларини ташкил этишни.

Шу билан бир қаторда, Агентлик Ўзбекистон Республикасининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида давлат ва корпоратив харидларини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

2018 йил 1 январга қадар ноаниқликларни бартараф қилиш ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида давлат ва корпоратив харидлари қуйидаги эквивалентларга мувофиқ, яъни:

1 минг АҚШ долларидан кам бўлган битта контракт — нархи, сифати ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддати бўйича энг мақбул келадиган шартларни таклиф қилган етказиб берувчи билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали;

1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача бўлган битта контракт — буюртмачи тузадиган идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали;

100 минг АҚШ долларидан юқори миқдордаги битта контракт — буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти, шунингдек, буюртмачининг тармоқ илмий-техник кенгашларининг вакилларини мажбурий жалб этган ҳолда тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари ташкил этадиган танлов (тендер) савдоларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

Бундан ташқари, мазкур харидлар бўйича техник шартлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган бўлиши шартлиги ҳақидаги талаб белгиланди.

Шу билан бирга, қарорда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида уларнинг тендер савдоларини ташкил этиш бўйича талабларни бузганлиги ҳамда ўтказилган давлат ва корпоратив харидларининг мақсадга мувофиқлиги учун жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган шахсий жавобгар бўлиши кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабул қилинган қарори давлат ва корпоратив харидларининг илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва лойиҳа бошқаруви тамойилларидан фойдаланишга асосланган замонавий шакл ҳамда услубларига босқичма-босқич ўтиш йўлидаги яна бир қадам ҳисобланади.

Қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлигини, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишда мустақиллиги ва масъулиятини оширишга, бюрократияни бартараф этишга хизмат қилади.

Юнус Каримов,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати



Печать 11 Сентябрь 2017 Ўқилди: 334


Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди
Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 351
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар