tashkent.uz Tashkent.Uz - Энергия Тежамкорлиги - Замон Талаби
Фотогалерея
Видеогалерея
энергия тежамкорлиги - замон талаби

Мамлакатимизда энергетика соҳасини янада ислоҳ қилиш, электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ, сувдан оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, тўлов интизомини мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда.Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил энергия ресурсларидан самарасиз фойдаланишга олиб келаётган тизимли муаммоларни аниқлаш имконини берди, бу эса охир-оқибатда энергия ресурслари харажатларини мақбуллаштиришни ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг энергия ресурсларидан қарздорлигини қисқартиришга эришишни таъминламаяпти. Хусусан:

энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини мониторинг қилишнинг ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш хизматларини кўрсатишнинг таъсирчан тизими, шу жумладан, мазкур функцияларни бажаришга масъул бўлган ихтисослаштирилган муассасанинг мавжуд эмаслиги, бунинг оқибатида фойдаланиладиган энергия ресурслари ҳажмини камайтиришга қаратилган техник, технологик, иқтисодий ва бошқа чоралар кутилган натижани бермаяпти. Бу эса давлат органлари ва ташкилотларининг энергия ресурсларига харажатларини кўпайтиради;

иссиқлик таъминоти объектларини модернизация қилишдаги тизимли камчиликлар, ишдан чиқиши 70 фоизга етган ҳамда иссиқлик таъминотининг самарасизлиги ва энергия сарфи ҳажмининг катталигига сабаб бўлган, маънан ва жисмонан эскирган қозонхона асбоб-ускуналарининг ишлатилиши;

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастурини бажариш бўйича ишлар лозим даражада ташкил қилинмаган. Бунинг оқибатида дастурда давлат органлари ва ташкилотларида энергия самарадор технологияларни жорий қилиш бўйича назарда тутилган лойиҳалар ижро этилмасдан қолган.

Қайд этилганларни инобатга олган ҳолда ҳамда давлат органлари, ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Президентимизнинг мазкур қарорига мувофиқ «Энергия тежаш миллий компанияси» акциядорлик жамияти ташкил қилинди ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

давлат органлари ва ташкилотларида энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини мониторинг қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш;

давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг харажатларини мақбуллаштириш, товарлар (ишлар, хизматлар) таннархини пасайтириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ва энергия ресурслари учун харажатларни қисқартириш ҳисобига бюджет ҳамда ўз маблағларини тежаш;

фойдаланиладиган энергия ресурслари ҳажмини камайтиришга қаратилган техник, технологик, иқтисодий ва бошқа чораларни амалга ошириш.

Шу ўринда, «ЭТМК» АЖ давлат органлари ва ташкилотларида энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни энергия сервис шартномалари асосида жорий қилиш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ягона етказиб берувчиси этиб белгиланди.

Энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) учун давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тўловларни таъминлаш мақсадида қарор билан давлат органлари ва ташкилотларининг мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатини бериш механизми назарда тутилди. Тежаш даражаси тасдиқланганда бундай кафолат «ЭТМК» АЖга берилади.

Шу билан бир қаторда, энергия самарадорлиги юқори бўлган ўхшаш товарлар мавжуд бўлган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотларига энергия самарадорлиги паст товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш тақиқланди.

Давлат раҳбарининг мазкур қарори қабул қилиниши, шубҳасиз, давлат органлари ва ташкилотларининг замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини жадаллаштириш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга хизмат қилади.

Албатта, бу борада биз депутатлар коммунал соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни аҳолининг кенг қатламига етказиш, уларнинг самарадорлигини янада оширишда ижтимоий шерикчилик асосида мутасади ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишимз даркор.

Фарҳод Абдуллаев,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати



Печать 11 Сентябрь 2017 Ўқилди: 331


Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди
Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 308
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар