tashkent.uz Tashkent.Uz - Муҳим Вазифалар Белгиланди
Фотогалерея
Видеогалерея
Муҳим вазифалар белгиланди

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Унда Президентимизнинг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузаcидан келиб чиқиб, партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган устувор вазифалар, уларни амалга ошириш механизмлари белгилаб олинди. 

Партия марказий кенгаши раиси С.Отамуродов ва бошқалар Президентимиз томонидан сиёсий партияларнинг фаолиятига нисбатан билдирилган танқидий фикрлардан зарур хулосалар чиқарган ҳолда партиянинг ғоявий ва мафкуравий дастурларини такомиллаштириш, мамлакатимиз ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларга партиянинг позициясини билдириш ва уни кенг жамоатчиликка етказиш чораларини кучайтириш лозимлигини алоҳида таъкидлади. 

Пленумда партия фракцияси ва депутутлик гуруҳларининг ижро ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали парламент ва депутатлик назоратини ўрнатиш юзасидан янги тизим яратилганлиги маълум қилинди. Унга мувофиқ, марказда фракция, ҳудудларда партия гуруҳлари томонидан назорат қилинадиган давлат бошқаруви органлари доирасини аниқлаш, уларнинг ҳисоботи ва ахборотини тегишли фракция мажлисларида эшитиб бориш, камчиликларини аниқлаш ҳамда раҳбарларнинг ўз лавозимига нолойиқлиги юзасидан асосли маълумот ва таклифлар киритиш каби масалалар кўриб чиқилади. 

Таъкидланганидек, аҳоли билан доимий мулоқотни амалга ошириш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этиш, партия вилоят кенгашлари раҳбарларининг туманларда, марказий кенгаш раҳбарларининг вилоят ва туманларда сайёр қабулларини доимий равишда ташкил қилиш ва бу борада режалар ишлаб чиқиш зарур. Сайёр қабуллар давомидаги мурожаатларда кўтарилаётган ва аниқланган муаммоларнинг ечимини топиш, умумлаштириш ва уларни ўз жойида ҳал қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга келишиб олинди. 

Пленумда партиянинг «Ёшлар қаноти» фаолиятини такомиллаштириш борасида ҳам қатор таклифлар билдирилди. Давлатимиз раҳбарининг маърузаcидан келиб чиқиб партияда кадрлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, ходимлар учун махсус ўқув курслари ташкил этиш ҳамда партия ҳудудий кенгашлари моддий-техник таъминотини янада яхшилаш борасида аниқ вазифалар белгиланди. 

Партиянинг маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини кучайтириш масаласини муҳокама қилиш чоғида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида партия гуруҳининг ижрочи котиби лавозимини жорий этиш, депутатларнинг партия ташкилотлари ва ўз сайловчилари билан тизимли мулоқотини йўлга қўйиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда партия гуруҳлари ва ташкилотлари ролини кучайтириш, бу борада жойларда «марказ-вилоят-туман» тартибида ишлайдиган янги тизимни қўллаш зарурлиги таъкидланди. 

Тадбирда «Ёшлар қаноти»нинг хорижга чиқиб кетган, диний оқимларга кирган ҳамда уюшмаган ёшлар билан мулоқоти қониқарсиз йўлга қўйилгани танқид қилинди. Бу борада ёшлар билан ишлашнинг ҳамкорликдаги аниқ механизмини шакллантириш, ёшларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди. 

Пленумда Президент маърузасида белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш юзасидан партиянинг чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Нурилло Насриев, ЎзА

08.08.2017

http://uza.uz/oz/society/mu-im-vazifalar-belgilandi-07-08-2017



Печать 08 Август 2017 Ўқилди: 1812


Талабалар давомати қаттиқ назорат қилинмоқда
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Сайтда фойдаланувчилар сони: 363
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

12.12.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

94

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

14

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

70

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

10

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар