tashkent.uz Tashkent.Uz - Халқни Рози Қилиш Масъулияти Ҳаммамизни Фаолликка Ундайди!
Фотогалерея
Видеогалерея
Халқни рози қилиш масъулияти ҳаммамизни фаолликка ундайди!

  Мустақиллик халқимизга эркин ва бахтли яшаш ҳуқуқини берди. Озод ва обод Ватанни юракдан туйиш, унинг меҳридан баҳраманд бўлиш учун улкан имкониятлар яратди. Истиқлолимизнинг ўтган ҳар бир йили асрларга тенг давр бўлди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришган кунни ҳар гал энг улуғ, энг азиз байрам сифатида нишонлаймиз.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 27 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги  қарорида умумхалқ байрамининг бош ғояси   “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!”  деб белгиланган. Бу  шиор, кўнглимизда бемисл фахру ғурур, бахтиёрлик ва шукроналик ҳиссини уйғотиш билан бирга, ҳар биримизнинг зиммамизга катта масъулият ҳам юклайди.

  Ўтган 26 йил мобайнида мамлакатимиз, шу жумладан, Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишларнинг кўламини кўз олдимизга келтирайлик. Пойтахтимизнинг аввалги  аҳволи билан ҳозирги ҳолати ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Бу эзгу ишларга бевосита  гувоҳмиз, аммо буни хорижлик меҳмонларимиз ҳам эътироф этяпти.

  Бугунги кунда Пойтахтимизнинг кўрки, қиёфаси тубдан ўзгариб, замонавий мегаполис шаҳарлардан бирига айланди. Шаҳримизнинг бош майдони — Мустақиллик майдонининг умумий манзараси таниб бўлмас даражада чирой очиб, янги мазмун ва моҳият билан бойиди. Халқаро анжуманлар саройи, Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона ва Симпозиумлар саройини ўз ичига олган Маърифат маркази, “Пойтахт” бизнес маркази, Ёшлар ижод саройи, Тасвирий санъат галереяси, “Бунёдкор” спорт-соғломлаштириш мажмуаси, “Минор” масжиди каби ҳар бири миллий ва замонавий меъморчиликнинг ноёб намунаси бўлган ўнлаб бинолар қад ростлади. Қатор кўприклар қурилди, йўллар кенгайтирилди, янгилари очилди. Кўплаб боғлар барпо этилди. “Ҳастимом” мажмуаси обод қилинди. Навоий ва Нурафшон кўчаларида янги қурилган турар жой мажмуаси фойдаланишга топширилди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

  Шаҳримизни ҳар томонлама гўзал ва обод этиш, бу ерда замонавий транспорт-коммуникация тармоқларини барпо қилиш, миллий меъморчилик ва шаҳарсозликнинг энг илғор тажрибалари, услуб ва янгиликларини қўллаган ҳолда, кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида изчил давом эттирилаётир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг бугуни ва келажагига катта эътибор бераётганлиги ҳар бир шаҳримиз фуқаросига фахр ва ғурур бағишлаб келмоқда. Қисқа муддатда Чилонзор туманидаги Бунёдкор шоҳкўчаси билан Муқимий кўчаси кесишган чорраҳада барпо этилган йўлўтказгичнинг фойдаланишга топширилиши, Юнусобод туманини Мирзо Улуғбек тумани билан боғлайдиган кўприкли янги йўл барпо этилиши, деярли барча туманларда замонавий маҳаллалар пайдо бўлаётгани, технопарклар кўлами ортиб бораётгани, бу ишларнинг барчаси биринчи галда ҳамшаҳарларимизнинг фаровонлиги учун хизмат қилаётгани аҳолини  қувонтиради, албатта.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги, “2017 – 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Сергели туманида 500 та  замонавий кўп қаватли уй-жойлар қуриш ишлари бошлангани, жорий йилда унинг 102 таси фойдаланишга топширилиши,  уларнинг оилаларга имтиёзли ипотека кредити орқали берилиши ҳамшаҳарларимиз кўнглини кўтарди. Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги байрами арафасида ҳар бири  7 қаватли бўлган ушбу уй-жойларнинг 66 таси фойдаланишга топширилади.  Ушбу уй-жойларни адолатли тарзда тақсимлаш мақсадида туман ҳокимликлари ҳузурида алоҳида комиссия ташкил этилди. Мазкур уй-жойлар берилишида ана шу мезонларга таянилди.

  Йўловчиларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида Сергели туманида яна бир бор мисли кўрилмаган лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу – Ер усти метроси. Шу кунларда мазкур лойиҳа бўйича жадал суръатларда қурилиш ишлари олиб бориляпти. Давлатимиз раҳбари яқинда бу ердаги қурилиш ишлари билан танишар эканлар, лойиҳанинг Ўзбекистонимиз тарихида ягоналигини алоҳида таъкидладилар. Метронинг  мазкур йўналиши ишга тушса, йўловчиларнинг Сергелига қатнови тубдан яхшиланади.    Метро ушбу йўналишини 2020 йили  фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Унинг қурилишига 170,1 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланади. Умумий узунлиги 7,1 километрни ташкил этадиган  ва олти бекатдан иборат мазкур ноёб транспорт йўли Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган охирги Олмазор метро бекатидан бошланиб, Чоштепа маҳалласи орқали Сергели туманининг Йўлдош мавзесидаги Мағриб кўчасигача боради. Шунингдек, ушбу туманнинг марказий кўчаларидан бири бўлган  Қипчоқ кўчасида кенг қамровли реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Кўчанинг темир йўл билан кесишган жойида йўл ўтказгич қуриш борасида амалий ишлар бошлаб юборилди.                                               

  Президентимизнинг бевосита топшириқлари асосида 71,2 километр узунликдаги Катта халқа йўли бўйлаб икки томонлама электр поезди ҳаракатини йўлга қўйиш борасида ҳам жадал равишда кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Йўналишда 26 та бекат барпо этилиши кўзда тутилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа қиймати 265 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

  Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган Олмазор ва Бешёғоч кўчалари туташган жойда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан сармоядорлар  жалб этилган ҳолда  “Ҳумо” спорт комплекси бунёд этилмоқда. Умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил этадиган бу ноёб иншоот тўрт қаватдан иборат бўлади. Спорт комплексини кейинги йили фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Бу иншоотда қишки спорт мусобақалари ва оммавий-маданий тадбирларни ўтказиш имконияти яратилади.

  Шайхонтоҳур туманидаги Сузукота мажмуасини бунёд этиш, Олий таълим вазирлиги  ҳузурида Миллий илмий-маърифий маркази биносини автотураргоҳи билан бирга қуриш, 116 та ётоқхоналарни капитал таъмирдан чиқариб, уй-жой фондига ўтказиш, Олмазор туманидаги Қичқириқ  канали қирғоғида 15 гектар майдонда  янги дам олиш зонаси яратилмоқда. Келгуси йилдан бошлаб Шайхонтоҳур туманидаги Белтепа ва Ибн Сино даҳаси оралиғидаги 10 гектар майдонда замонавий истироҳат боғини бунёд этиш ишлари бошланади.

  Олмазор туманидаги Нурафшон ва Фаробий кўчалари кесишган жойда уч қаватли “Эски шаҳар” савдо маркази барпо этилади. Кичик ҳалқа йўли ва Қорасарой кўчаси кесишган ҳудудда эса 7 қаватли 12 та уй қурилмоқда.

  Халқимиз фаровонлиги, мамлакатимиз равнақи йўлида қилаётган барча ишларимиз билан улуғ аждодларимизга муносиб бўлишимиз керак. Бу ўринда Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мажмуасида Ўзбекистондаги ислом маданияти маркази ташкил этилаётганини айтиб ўтишимиз керак. Шайхонтоҳур туманидаги Сузук ота мақбараси ва жоме масжиди ҳудудида улкан бунёдкорлик ишларини олиб бориш белгиланди. 2018 йилдан бошлаб  шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган Ўқчи  ва Олмазор маҳаллаларидаги эски уйлар ўрнида  умумий майдони 70 гектар бўлган “Тошкент Сити” ишбилармонлик ҳудудини босқичма-босқич бунёд этиш ишлари кўзда тутилган. Бу лойиҳа пойтахтимиз, қолаверса, мамлакатимизда илк бор амалга ошириладиган йирик ноёб лойиҳалардан бири ҳисобланади.

  Оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни молиявий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш  мақсадида тижорат банклари томонидан  321 оилавий корхонага 18 миллиард 900 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

  Ёшлар – келажагимиз. Шундай экан, улар тарбияси билан шуғулланиш – бош масала. Шунинг учун мустаҳкам мафкуравий иммунитетга эга ёшларни тарбиялашга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича “Тошкент шаҳрида ёшлар орасида маънавий-тарбиявий ишларни янада кучайтириш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармойиш қабул қилинди. Шаҳар миқёсида яқинда ташкил этилган Ёшлар иттифоқи тизимида янгича фаолиятни  йўлга қўйишга қаратилган ислоҳотлар амалга ошириляпти.

  Пойтахтимизда саноатни жадал ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар қилиняпти. Фойдаланилмаётган ҳамда қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектлари ҳудудида замонавий рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш турларини ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли даромадларининг ўсишини таъминлаш учун тадбиркорлик субъектларига кичик саноат ҳудудлари, яъни технопарк ташкил этиб, унинг ишини йўлга қўйиш учун ишбилармонларга бериш шу куннинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.                                                                                           

  Юнусобод, Сергели ва Яккасарой туманларида  кичик саноат зоналари, яъни тепхнопарклар ташкил этилди. Уларда жами  513  кичик корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. Бу корхоналар томонидан ички ва ташқи бозор учун  маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кенг йўлга қўйилди.

  Чилонзор туманидаги “Реле ва автоматика”, Олмазор туманидаги “Оникс Тошкент” , Яшнобод  туманидаги «Тошкент қоғози» корхоналари негизида, Бектемир туманидаги Тошкент мотор заводи ҳудудида ҳамда бошқа туманларда технопарклар фаолиятини янада кенгайтириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

  Мамлакатимизда инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасаларини замонавий даволаш ускуналари билан таъминлаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш маданиятни янада шакллантириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш йўлида кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

  Президентимизнинг алоҳида эътиборлари туфайли жорий йилда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим йўналишидан бирига айланди.  Тиббий хизмат, жумладан, тез тиббий ёрдам сифатини тубдан яхшилаш, оилавий поликлиникалар томонидан кўрсатилаётган патронаж хизматини янада такомиллаштириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тизимда юз бераётган таъмагирлик, товламачилик, беморларга эътиборсизлик каби иллатларнинг олдини олиш ўта муҳим вазифалардан бўлиб турибди.

  Биз 37 минг 500 дан ортиқ ходим ишлайдиган, 156  тиббиёт муассасасини қамраб олган шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизими фаолиятини тубдан яхшилашга киришдик.

  Ўзбекистан Республикаси Президентининг  2017 йил 14 февралдаги “Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг  2017 йил 17 февралдаги қарорига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан пойтахт аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш ва дори-дармон таъминотини яхшилаш мақсадида дори-дармон воситалари учун ажратилган давлат бюджети маблағлари қарийб икки баробарга оширилди.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни самарали ҳал қилишдаги ролини ошириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

  Тошкент шаҳар ҳокимлигининг мавжуд 505 та маҳаллада “Замонавий маҳалла” марказларини ташкил этиш бўйича алоҳида қарори қабул қилинган бўлиб, уни амалга ошириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу Марказларда маҳалла оқсоқоли, маслаҳатчилари, профилактика инспекторлари учун хоналардан ташқари, қариялар дам олиш хонаси, кутубхона, коммунал тўловларни қабул қилиш шаҳобчаси, болалар майдончалари ҳамда дам олиш майдончалари, ёшлар учун спорт иншоотлари, гўзаллик салони, савдо шахобчаси, новвойхона, маиший хизмат шахобчаларида ташкил этилмоқда.

  Маҳалла меҳр-оқибат, тарбия маскани ҳисобланади.  Президентимиз ташаббуси билан профилактика инспекторлари ўзи хизмат қилаётган маҳаллада яшашини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.  Уларга хизмат автомобиллари ҳамда зарур алоқа воситалари ажратилмоқда. Бу тизим профилактика инспекторлари билан маҳалланинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.                                                 
  Шунингдек, пойтахтимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида Ички ишлар бош бошқармаси томонидан «Хавфсиз шаҳар» бошқарув тизими яратилмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги маърузаларидан келиб чиққан ҳолда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг фаолиятини тубдан яхшилаш чоралари кўрилди.

  Давлат халқни рози қилиш йўлида барча соҳаларда ислоҳотларни изчил амалга оширмоқда. Модомики, тинчлик ва фаровонлик халқнинг энг катта бойлиги экан,  бу эзгу вазифани адо этиш –  хайрли ишдир.

  Шундай экан, пойтахтимиз аҳлини рози қилиш ҳам маҳаллий ҳокимият тизими ходимларидан алоҳида фидойилик, жонкуярлик, ватанпарварлик, энг муҳими, улкан масъулият талаб этади.

  Бу масъулият эса ҳаммамизни фаолликка ундайди.

 

 

Раҳмонбек УСМАНОВ, 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Сенати аъзоси, Тошкент шаҳар ҳокими

31.07.2017



Печать 31 Июль 2017 Ўқилди: 723


Талабалар давомати қаттиқ назорат қилинмоқда
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Сайтда фойдаланувчилар сони: 332
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

12.12.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

94

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

14

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

70

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

10

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар