tashkent.uz Tashkent.Uz - Халқ Ишончи – Улкан Масъулияти
Фотогалерея
Видеогалерея
Халқ ишончи – улкан масъулияти

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари иштирокидаги видеоселектор йиғилишида сўзлаган “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” маърузасида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳам ҳар томонлама таҳлил этилиб, устувор вазифалар белгилаб берилди. Айни кунларда ушбу маъруза жойларда кенг ўрганилмоқда. 

Дилбар Мамажонова, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши раиси: 

 

– Партия ташкилотимиз фаолиятидаги камчиликлар ушбу видеомулоқотда яққол кўриниб қолди. Гарчи шу пайтгача ҳам фаолият кўрсатган бўлсак-да, мулоқотдан кейин англаб етдикки, самарасиз йиғилиш учрашувлар, режага киритилгани учунгина ўтказилган тадбирлар билан овуниб юрган эканмиз. Аслида, партия ғояларини амалга ошириш учун электоратнинг ҳаётий муаммолари моҳиятига чуқурроқ кириб бориш зарур эди. Биз, энг кўп сонли сиёсий партия вакилларимиз, деб мақтансак-да, мамлакат ижтимоий-сиёсий хаётида, фуқаролар онгида мустаҳкам ўрин эгаллай олмабмиз. 

ЎзХДП Фарғона вилояти партия ташкилоти депутатлик гуруҳлари 2017 йилда 48 масалани депутатлик гуруҳида, 5 масалани доимий комиссияларда муҳокама этди. 6 масала ўрганилиб халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгашлари сессиялари муҳокамасига киритилди. Жойларга 447 депутатлик сўрови юборилди. Биз шу каби қуруқ рақамлардангина таскин топиб юраверибмиз. Хўш, партия фаоллари, депутатлик гуруҳи аъзолари ўрганган масала юзасидан қабул қилинган қарорлар ижросига яна бир бор қайтдикми? Умуман, қарор ижро этилдими? Жамоатчилик назорати ўтказдикми? Мана, қаерда бизнинг “нозик” жойимиз. Қанча аччиқ бўлмасин, тан олиш лозим, биз, аксарият ҳолларда турли баландпарвоз қарорлар қабул қилиш билан чекланиб қолдик. Натижада аҳвол ўзгармади, партия ташкилоти, унинг депутатлик гуруҳи аҳоли, авваламбор электоратнинг эътибори, ишончига тўлиқ муяссар бўла олмади. 

Президентимиз депутатлар, партия фаоллари олдида турган кўплаб бирламчи вазифаларни аниқ-равшан белгилаб берди. Энди замон билан ҳамнафас бўлиб ишлаш ёки ўрнимизни ишлайдиган ёшларга бўшатиб бериш талаб этилади. Ваҳоланки, бизда партия фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва чин маънода халқ қўллаб-қувватлайдиган сиёсий кучга айланиш учун имконият ҳам, тажриба ҳам бор. 

Умид Жабборов, “Миллий тикланиш” демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши раиси: 

– Маърузада жуда ҳаётий ва долзарб масалалар ўртага ташланди. Жамиятимизда кечаётган жараёнлар, жумладан, бизнинг фаолиятимиз ҳам чуқур таҳлил қилиниб, асосли тавсиялар берилди. Танқидий фикрлар ҳам ниҳоятда ўринли бўлди. Албатта, сиёсий партиялар тадбирлар билан овора бўлиб, ўз қобиғига ўралиб қолган экан. Энди уйғониб, атрофга теран нигоҳ билан қарайдиган вақт келди. 

Бугун дунё ўзгараяпти. Биз ҳам шунга ҳамоҳанг ўзимизни ўзгартиришимиз шарт. “Миллий тикланиш” демократик партиясининг устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган аниқ таклиф ва ташаббуслари деярли сезилмаётгани қаттиқ танқид остига олинди. Бу аччиқ, аммо ҳақиқат. Партиямиз одамлар орасида мустаҳкам ўрин эгаллай олмаяпти. Миллий меросимиз ва қадриятларимизни тиклаш, туризм соҳасини ривожлантиришни асосий мақсад қилган бўлсак-да, бу борада фаоллик кўрсата олмаяпмиз. 

Давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида туризмни ривожлантириш, Марғилон шаҳрида ҳунармандлар маркази ташкил этиш таклифини билдирди. Бу ишда биз асло бефарқ бўлмаслигимиз керак. Зеро, туризм ривожи иқтисодиётимизни, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади. Бунинг учун партиямиз ҳам туризм соҳасидаги хизматлар сифатини яхшилаш, хорижлик сайёҳларни янада кўпроқ жалб этиш масалаларига эътибор қаратиши керак. 

Манзура Салимова, "Адолат" социал-демократик партиясидан халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати: 

– Маърузадаги партиялар фаолиятига оид танқидий фикрлар, депутатлар нуфузини ошириш борасидаги таклифлар ҳеч биримизни бефарқ қолдирмади. Куни кеча халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида бу борадаги ишларни янада жонлантириш мақсадида йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, аниқ вазифалар белгилаб олинди. 

Биз сайловчиларимизнинг ишончини оқлаш, берган ваъдаларимизни бажариш учун улар билан янада яқин бўлишимиз керак. Айниқса, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида бу барчамизга катта масъулият юклайди. Қолаверса, давлатимиз раҳбари “Депутатга беписандлик – халққа беписандлик, деб баҳоланиши шарт”, деганида ҳам айни шундай муаммоларни ҳал этиш мақсади мужассам. Бинобарин, халқни ҳурмат қилмаган, депутатлик ваколатини амалга оширишга тўсқинлик қилган ҳар қандай мансабдор шахс қонун олдида жавоб беради. Бунинг учун депутат сўровини кўриб чиқмагани ёки унга жавоб бермагани, кўриш муддатини бузгани учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилаётгани айниқса, диққатга сазовор. 

Қуйига тушиб, аҳолини қийнаётган, ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш, фаолликни янада ошириш – давр талаби. Зеро, халқ ишончи – депутатлар учун улкан масъулиятдир. 

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА 

26.07.2017, 18:10



Печать 26 Июль 2017 Ўқилди: 1638


Конституциясининг яратилиши тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси очилди
Италиялик машҳур дизайнер ёшларга кенг имконият яратилганини эътироф этди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 366
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

06.11.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар