tashkent.uz Tashkent.Uz - Ҳарбий Хизматчиларнинг Оила Аъзолари Учун Бўш Иш Ўринлари Ярмаркаси Ташкил Этилди
Фотогалерея
Видеогалерея
Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ва Ҳарбий прокуратураси ҳамда Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси томонидан Тошкент гарнизони ҳудудидаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. 

Мамлакатимизда янги иш ўринлари яратиш, аҳолини иш билан таъминлашнинг мақсадли дастурлари изчиллик билан амалга оширилаётгани иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифати, турмуш фаровонлигини янада оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 24 майдаги «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони аҳоли бандлигини таъминлаш борасида янгича ёндашувларни амалиётга жорий этишда дастуриламал бўлаётир. 

Фармонда белгиланганидек, жойларда ихтисослаштирилган иш ўрни ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш, аҳоли ва иш берувчилар учун меҳнат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва ҳаммабоплигини ошириш йўли билан ишга жойлаштиришга кўмаклашиш долзарб вазифа ҳисобланади. Бу борада ҳудудларда ташкил этилаётган меҳнат ярмаркалари муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Ярмаркада пойтахтимизнинг 11 туманидаги 200 дан ортиқ корхона, ташкилот ва таълим муассасалари 3 мингга яқин бўш иш ўрни билан иштирок этди. Фуқароларга бўш иш ўринлари ва меҳнат қонунчилигидаги имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди. Тижорат банклари ходимлари томонидан коллеж битирувчиларига имтиёзли кредит ажратиш шартлари бўйича тавсиялар берилди. 

Шайхонтоҳур тумани бандликка кўмаклашиш маркази маълумотига кўра тумандаги корхона ва ташкилотларда 1 минг 600 дан ортиқ бўш иш ўрни мавжуд. Иш сўраб мурожаат қилаётган фуқаролар мутахассислиги бўйича корхона ва ташкилотларга бириктирилиб, йўлланма берилмоқда. Оила бекалари шаҳар тиббиёт муассасалари, таълим даргоҳларидаги мавжуд бўш иш ўринларига қизиқиш билдираётгани қайд этилди. 

– Мазкур ярмаркага ишга жойлашиш мақсадида келдим, – дейди Буванбар Суярова. – Ярмаркада таклиф этилаётган иш ўринлари, меҳнат шароити билан яқиндан танишдим. Мутахассислигим математика фани ўқитувчиси. Мутахассислигим бўйича Миробод туманидаги 147-умумтаълим мактаби йўлланма олдим. 

Нурилло Насриев, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА

29.06.2017

http://uza.uz/oz/business/arbiylarning-oila-azolari-ishga-zhoylashmo-da-28-06-2017



Печать 29 Июнь 2017 Ўқилди: 1748


Конституциясининг яратилиши тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси очилди
Италиялик машҳур дизайнер ёшларга кенг имконият яратилганини эътироф этди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 361
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

06.11.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар