tashkent.uz Tashkent.Uz - Тиббиёт Ходимларининг Моддий Манфаатдорлиги Ошади
Фотогалерея
Видеогалерея
Тиббиёт ходимларининг моддий манфаатдорлиги ошади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон "Адолат" СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 6 июндаги "Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлашда партия депутатлик корпусининг фаол иштироки масалалари муҳокама этилди. 

Мазкур қарорда Тошкент шаҳрининг туман марказий кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалари раҳбарлари ва мутахассисларига аҳолини кўп учрайдиган касалликлардан профилактика қилиш, даволаш бўйича алоҳида беморлар ҳамда бутун оила даражасида тиббий хизматлар кўрсатиш, аҳолига малакали бирламчи, тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, туғруқ ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар, ёлғиз кексалар, ногиронлар, ўзгалар кўмагига ва ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар ўртасида доимий патронаж ишларини амалга ошириш каби вазифалар белгиланган. Бу вазифаларнинг самарали бажарилиши ногиронликни камайтириш, аҳоли ўртасида юқумлик касалликлар тарқалишини бартараф қилиш, тиббий маданиятни янада оширишга хизмат қилади. 

Қарорга мувофиқ, тизимдаги камчиликларни ва муаммоли масалаларни бартараф этиш, иш шакллари ва усулларини янада такомиллаштириш мақсадида туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари раҳбарлари ва мутахассислари халқ депутатлари шаҳар кенгаши сессияларида ҳар чоракда ҳисобот бериши йўлга қўйилди. Тиббий хизмат сифати юзасидан парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилиши аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини мунтазам яхшилаб боришга, мавжуд камчилик ва муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш имконини беради. 

– Қарор асосида Тошкент шаҳри оилавий поликлиникаси, туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси тўғрисидаги намунавий низомлар ва тузилмалар, бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами, тез тиббий ёрдам муассасалари ҳамда стационар тиббиёт ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, – дейди «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Ў.Холов. – Бу ҳам мазкур муассасалар фаолиятида қонунийлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда аҳолига узлуксиз тиббий хизмат кўрсатиш тизимини сифат жиҳатдан янада яхшилайди. 

– Қарорда тиббиёт ходимлари фаолиятини баҳолаш натижалари асосида уларни моддий рағбатлантириш тизимини ўз ичига оладиган Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб амалиётга киритиш назарда тутилган, – дейди «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси аъзоси М.Дадахўжаева. – Бу соҳа мутахассисларининг масъулиятини янада ошириш баробарида уларни моддий рағбатлантириш механизмлари жорий этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. 

Муҳокамаларда қарор ижросини таъминлашда Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг барча даражадаги депутатлик гуруҳлари ҳамда фаолларининг вазифалари белгилаб олинди. 

Сайёра Шоева, ЎзА

22.06.2017

http://uza.uz/oz/society/galdagi-vazifalar-belglab-olindi-21-06-2017



Печать 22 Июнь 2017 Ўқилди: 1111


Китоблар дунёсига завқли саёҳат: "Болалар китоби" III Республика фестивали бошланди
“Ўзэкспомарказ”да Марказий Осиёдаги энг йирик экспозиция намойиш этилмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 393
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар