tashkent.uz Tashkent.Uz - Галдаги Вазифалар Белгилаб Олинди
Фотогалерея
Видеогалерея
Галдаги вазифалар белгилаб олинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Партия марказий кенгаши раиси Ҳ.Кетмонов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолига муносиб меҳнат ва яшаш шароити яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 

Тадбирда фракция аъзолари қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилди. Хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Депутатлар партия дастурий мақсадлари ва электорат манфаатларидан келиб чиқиб, қонун лойиҳаларини концептуал жиҳатдан маъқуллади. 

Кун тартибидаги навбатдаги масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг 2017 йил май-июнь ойларида жойлардаги ҳолатни ўрганишлари якунларига бағишланди. 

Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари жорий йилнинг май ва июнь ойларида 28 туманда ижтимоий-иқтисодий ҳолатни ўрганди. Ўрганиш жараёнида 17 минг 500 дан ортиқ хонадонда бўлиб, аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувларда 70 мингдан зиёд фуқаро, жумладан 3 минг 558 тадбиркорлик субъекти вакиллари 9 минг 700 масалани кўтарди. 

– Таҳлиллар шуни кўрсатдики, аҳоли кўтарган муаммолар июнь ойида февраль ойига нисбатан қарийб 1,7 бараварга камайган, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умаралиев. – Хусусан, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасидаги муаммолар 4,6 баравар қисқарган. Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳолати, жумладан, пластик карталар орқали тўловлар бўйича мурожаатлар 2,8 бараварга камайган. 

Депутатлар муайян масалани жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борада амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида май-июнь ойларида жами 2 минг 434 масала ҳал этилган. 

Йиғилишда айни пайтда мамлакат миқёсидаги 341 ва вилоят даражасидаги 833 масала ўрганилаётгани, уларни парламент назорати воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳал этиш кўзда тутилганига эътибор қаратилди. Шу билан бирга, депутатлар ва сенаторлар жойлардаги тиббиёт муассасаларининг фаолиятини самарали ташкил этишда тўсиқ бўлаётган муаммолар ечимини ҳам муҳокама қилди. 

Ёшлар бандлигини таъминлаш масаласи фракциянинг энг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Жойларда иш билан таъминланмаган, айниқса, уюшмаган ёшларга касб-ҳунар ўргатиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш масалаларига бағишлаб тадбирлар ўтказилди. 

Йиғилишда фракция аъзолари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

22.06.2017

http://uza.uz/oz/society/galdagi-vazifalar-belglab-olindi-21-06-2017



Печать 22 Июнь 2017 Ўқилди: 467


Халқ ишончи – улкан масъулияти
Тинчлик ва осойишталик барқарор тараққиётнинг муҳим омилидир
Сайтда фойдаланувчилар сони: 360
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар