tashkent.uz Tashkent.Uz - Гиёҳвандлик – Умр Заволи
Фотогалерея
Видеогалерея
Гиёҳвандлик – умр заволи

Мамлакатимизда ўтказилаётган гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги тадбирлари доирасида жойларда аҳоли билан турли учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда, рейдлар ташкил этилмоқда. 

Гиёҳвандлик бугунги кунда бутун дунё жамоатчилигини ташвишга солаётган долзарб муаммолардан биридир. Шу боис мамлакатимизда унга қарши курашиш, аҳоли, айниқса, ёшларни ушбу балодан асраш борасида кенг кўламли кескин чора-тадбирлар кўрилмоқда, тарғибот-тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилаётир. 

Навоий вилоятида гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги ҳамда 26 июнь – Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда бу алоҳида таъкидланмоқда.

Ойлик доирасида Навоий шаҳридаги Санъат галереясида “Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” ва “Гиёҳвандлик – умр заволи” мавзуларида расмлар кўргазмаси ташкил этилди, маҳорат дарслари ўтказилди. Ёшлар “оммавий маданият” ниқоби остида тарқалаётган айрим иллатлар, улар ортида ёвузлик ва ахлоқсизлик ғояларининг тарғиб этилишини рангтасвирларда ифода этди. Айниқса, гиёҳвандлик домига тушган инсон ва унинг барбод бўлган умри ҳаётий мисоллар воситасида тасвирланди. 

Кармана туманида видеомулоқот тарзида ўтказилган йиғилишда ҳам гиёҳвандликнинг олдини олиш, бу борада тарғибот тадбирлари самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Навоий ва Зарафшон шаҳарларида аҳоли ўртасида сунъий наркотик воситалари истеъмол қилиш, айрим туманларда оғуфурушлик ва “заҳри қотил”ни аҳоли томорқаларида яширинча етиштириш билан боғлиқ жиноятлар содир этилаётгани, бундай ноқонуний ишларга ёшлар ва аёлларнинг ҳам аралашиб қолаётгани афсус билан қайд этилди. 

Йиғилишда туманлар тиббиёт муассасаларида психотроп дори воситаларидан фойдаланиш ва назорат қилиш механизмларига жиддий эътибор қаратилмаётгани, бунинг оқибатида препаратларни ноқонуний тарзда сотувга чиқариб юбориш ҳолатлари учраётгани қайд этилди. Бундай кенг кўламли ишларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, даволаш муассасалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш чоралари белгиланди. 

– Мамлакатимизда наркология хизмати фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Навоий вилояти наркология диспансери бош шифокори С.Норов. – Вилоятимизда ҳам тиббий-ижтимоий реабилитация бўлимларини ўз ичига олган наркология диспансерининг янги биноси барпо этилди. Замонавий лаборатория, ташхис қўйиш ва даволаш ускуналари билан жиҳозланди. Бироқ мақсадимиз, аввало, мазкур муассасаларда беморларни даволаш эмас, балки аҳоли, айниқса, ёшларни ана шундай аянчи иллатлар домига тушиб қолишдан асраш, бунинг учун тарғибот ишлари самарадорлигини янада оширишдан иборатдир. Айни йўналишда жамоат ташкилотлари, ёшлар бирлашмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. 

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунлари бундай самарали ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини ташкил этади. Ушбу ҳужжатларга мувофиқ, гиёҳвандлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда маърифий, даволаш-реабилитация ва ҳуқуқни муҳофаза қилишга доир комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Тадбир доирасида Навоий маданият ва санъат коллежида ёшлар иштирокида мавзуга оид саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

Йиғилишда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди. 

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

15.06.2017

http://uza.uz/oz/society/giye-vandlik-umr-zavoli-14-06-2017



Печать 15 Июнь 2017 Ўқилди: 1115


Мақсад – ёш авлоднинг маънавий ва жисмоний камолотига хизмат қилиш
Буюк сиймога меҳр-муҳаббат ифодаси
Сайтда фойдаланувчилар сони: 198
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар