tashkent.uz Tashkent.Uz - Битирувчиларга Диплом Топширилди
Фотогалерея
Видеогалерея
Битирувчиларга диплом топширилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида битирувчиларга диплом топшириш ва ҳарбий унвон беришга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, битирувчиларнинг ота-оналари, яқинлари иштирок этди. 

Ички ишлар вазири А.Азизов, институт бошлиғи А.Қўлдошев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни янада мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ҳуқуқий демократик давлат қуриш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 10 апрелдаги «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда янада такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланган. 

Мамлакатимизда ички ишлар органлари учун малакали кадрлар тайёрлашда Ёнғин хавфсизлиги институти муҳим ўрин тутади. Мазкур таълим муассасаси ички ишлар идоралари учун ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, аҳоли хавфсизлиги ва моддий бойликларини асраш бўйича юқори малакали офицер кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти ҳисобланади. Бу ерда таълим жараёни замонавий ахборот ва илғор педагогик технологияларни қўллаган ҳолда, давлат стандартлари асосида олиб борилмоқда. 

Президентимизнинг шу йил 23 майдаги «Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг кадрлар салоҳиятини яхшилаш мақсадида институтда «Ёнғин хавфсизлиги» ва «Техносфера хавфсизлиги» мутахассисликлари бўйича офицер кадрлар тайёрлаш, соҳа учун раҳбар кадрларни ўқитиш тизимини жорий этиш каби вазифалар белгиланди. 

Тадбирда битирувчиларга олий маълумот тўғрисидаги диплом топширилди ва лейтенант унвони берилди. 

– Бугун биз, ёш офицерларнинг қувончимиз чексиз, – дейди битирувчи Элёрбек Раҳимов. – Бизни вояга етказган ота-оналаримизга, таълим-тарбия берган устозларимизга, барча шарт-шароитларни яратиб берган Президентимизга самимий миннатдорлигимизни билдирамиз. Хизмат фаолиятимизда халқимизнинг тинч-осуда ҳаётини асраш, эл-юртимизнинг моддий бойликларини ҳимоя қилиш йўлида бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз. 

Нурилло Насриев, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА

13.06.2017

http://uza.uz/oz/society/bitiruvchilarga-diplom-topshirildi-12-06-2017



Печать 13 Июнь 2017 Ўқилди: 997


Мақсад – ёш авлоднинг маънавий ва жисмоний камолотига хизмат қилиш
Буюк сиймога меҳр-муҳаббат ифодаси
Сайтда фойдаланувчилар сони: 197
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар