tashkent.uz Tashkent.Uz - Коррупцияга Қарши Курашишда Барчамиз Масъулмиз
Фотогалерея
Видеогалерея
Коррупцияга қарши курашишда барчамиз масъулмиз

Муаллиф: Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими

Жорий йилнинг 9 июнь куни Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан “Коррупцияга қарши курашишда барчамиз масъулмиз” мавзусида семинар ташкил қилинди.

Унда бошқарма ва унинг қуйи тизими идоралари масъул ходимлари, ИИББ, прокуратура, божхона бошқармаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.

Семинарда маърузачилар томонидан асосий эътибор давлат органларида коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишларга қаратилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари тўғрисида” 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори ижроси доирасида адлия органларида тарбиявий профилактик ишларни кучайтириш, ходимларни муносиб хулқ-атворда бўлишини таъминлаш, тизимга доғ туширувчи турли салбий ҳолатларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида давлат адлия органларининг одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди.

Бошқарма томонидан томонидан 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида 80 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, 4 та веб-сайт, 1 та газета, 2 та радио, 73 та учрашув, давра суҳбатлари ва семинарлар, 1 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот шаклида амалга оширилди.

Шунингдек, ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини, шу жумладан уларнинг ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида бошқармада ҳар хафтанинг жума кунлари ўтказилиб келинаётган “Ҳуқуқий билимлар” ўқув машғулотларида доимий равишда тушунтиришлар берилмоқда. 

Семинар сўнгида иштирокчиларнинг мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди ва кўргазмали буклетлар тарқатилди

07.06.2017



Печать 09 Июнь 2017 Ўқилди: 2358


Тошкент шаҳрида Президентимиз ташаббуси билан Адиблар хиёбони барпо этилмоқда
Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари cайловига оид тарғибот тадбирлари бошланди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 565
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

06.11.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар