tashkent.uz Tashkent.Uz - Машҳур Даниялик Архитектор Тошкентда
Фотогалерея
Видеогалерея
Машҳур даниялик архитектор Тошкентда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дастурга кўра, бугун мамлакатимизга халқаро архитектор Ян Гейл ташриф буюрди.  

Дастурга кўра, шаҳар жамоат майдонларини лойиҳалаштириш ва шаҳардаги муҳитни яхшилаш масалалари бўйича тан олинган эксперт Ян Гейл Тошкент шаҳри меъморчилигини кўздан кечириши ва ўзининг қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашиши, Симпозиумлар саройида “Замонавий жаҳон меъморчилиги” мавзусида семинар-тренинг ўтказиши белгиланган. Архитектор шунингдек, Самарқандга ташриф буюриб, шаҳардаги диққатга сазовор жойлар билан танишади.

Ян Гейлнинг 50 йиллик тадқиқотлари натижасида мавжуд шаҳар ва ҳудудларда мафтункор, гавжум ва аҳоли учун соғлом жамоат ҳудудини яратиш имконияти юзага келган. Профессор Нью Йорк, Копенгаген, Сидней, Лондон, Мельбурн каби йирик шаҳарларнинг ободончилигига кўча ва жамоат жойларини лойиҳалашга қўшган ҳиссаси учун кўплаб мукофотлар соҳиби бўлган. 1971 йилда Ян Гейлнинг “Бинолар орасидаги ҳаёт” номли китоби чоп этилган. Гейл шаҳарнинг шакл-шамойилини яхшилашга оқилона ва содда ёндашув: шаҳар шаҳар майдонларини тизимли ҳужжатлаштириш, босқичма-босқич яхшилаш ва яна ҳужжатлаштириш тарафдоридир. У ўзининг “Жамоат жойлари. Жамоат ҳаёти” китобида Копенгаген 40 йил ичида автоулов шаҳридан пиёдалар шаҳрига айланганини баён қилган. Копенгагендаги Стрёгет пиёдалар кўчаси Гейлнинг меҳнати натижаси бўлиб,  Европадаги энг узун савдо пиёда зонаси ҳисобланади.

2007 йилда Нью Йоркнинг Транспорт департаменти Ян Гейл билан ҳамкорликда пиёдалар ва велосипедистлар учун қулайликлар яратиш борасида фаолият олиб борган.

Гейл Нью Йорк, Лондон ва Москва шаҳарларида жамоат жойларини аҳоли учун қулайлаштириш юзасидан ўз тавсияларини ишлаб чиққан.

2015 йилда Ян Гейлни шаҳар маъмурияти Олмаота шаҳрининг қиёфасини тубдан ўзгартириш учун таклиф қилган.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати



Печать 16 Май 2017 Ўқилди: 396


Шавкат Мирзиёев: ҳар бир лойиҳа ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши керак
Табиат қучоғига талпининг
Сайтда фойдаланувчилар сони: 259
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар