tashkent.uz Tashkent.Uz - Тошкент Ва Чимкент Ҳамкорлиги Янада Кенгайди
Фотогалерея
Видеогалерея
Тошкент ва Чимкент ҳамкорлиги янада кенгайди

Қозоғистон Республикасининг Жанубий-Қозоғистон вилояти билан Тошкент шаҳри ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 18-19 март кунлари Жанубий-Қозоғистон вилояти делегацияси Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф давомида икки шаҳар ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари келишиб олинган эди.

Шу билан бир қато рда ушбу учрашувда Жанубий-Қозоғистон вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимининг таклифига биноан Тошкент шаҳар саноат корхоналарининг кўргазмасини ўтказиш бўйича келишиб олинди.

Жорий йилнинг 12-13 май кунлари Қозоғистон Республикасининг Жанубий-Қозоғистон вилояти Чимкент шаҳрида Тошкент шаҳри саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди.

Кўргазмада Тошкент шаҳридаги 150 дан зиёд корхоналар иштирок этиб, 1000 зиёд турдаги электротехника, металлургия ва кимё, енгил саноат ва озиқ-овқат, мебель ва қурилиш саноати, халқ истеъмол моллари маҳсулотлари намойиш этилди.

Шунингдек кўргазма ишида Жанубий-Қозоғистон вилоятининг 9 та Каратау, Абай, Алфарабий, Енбекши, Толеби, Сайрам, Туркестан, Ордабасы, Отырар туманларидан 3500 нафардан зиёд тадбиркорлар ҳамда бошқарма ва ташкилотлардан 1500 дан зиёд иштирокчилар, вилоятдаги 100 га яқин қурилиш ташкилотлари вакиллари қатнашдилар.

Кўргазмада қозоғистонлик компаниялар ва тадбиркорлар Тошкент шаҳри корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга катта қизиқиш билдирган ҳолда
18 млн.доллардан зиёд экспорт контрактлари ва шартномалари ҳамда келишув баённомалари имзоланди.

Тошкент шаҳри делегациясининг Жанубий-Қозоғистон вилоятига ташриф даврида икки шаҳар ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида “Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳри акимияти ва Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик Меморандуми” имзоланди.

Ушбу Меморандумда Чимкент шаҳрида Тошкент шаҳар савдо уйини очиш орқали савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида экспорт салоҳиятини ошириш масалалари белгилаб олинди.

Маданий дастур доирасида ўзбек санъаткорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди ҳамда Тошкент шаҳрининг ошпазлари ўзбек миллий таомлари фестивалини уюштириб чимкентликларни меҳмон қилдилар.  

         Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳудди шундай кўргазмаларни Қозоғистон Республикасининг Олмата, Қирғизистон Республикасининг Ўш ва Туркманистон Республикасининг Ашхобод шаҳарларида ҳам ўтказилиши режалаштирилди.



Печать 16 Май 2017 Ўқилди: 1205


Мақсад – ёш авлоднинг маънавий ва жисмоний камолотига хизмат қилиш
Буюк сиймога меҳр-муҳаббат ифодаси
Сайтда фойдаланувчилар сони: 236
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар