tashkent.uz Tashkent.Uz - Оилалар Аҳиллиги Ва Мустаҳкамлиги Йўлида
Фотогалерея
Видеогалерея
Оилалар аҳиллиги ва мустаҳкамлиги йўлида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур тадбирларга маҳалла, хотин-қизлар қўмиталарининг фаоллари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, намунали оилаларнинг вакиллари таклиф этилмоқда. 

Ана шундай тадбирлар Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги 25-болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам бўлиб ўтди. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳоли бандлиги ва реал даромадларини ошириш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларга бўлган ғамхўрликни янада кучайтириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш каби масалаларга устувор аҳамият қаратилган. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида бу борадаги амалий ишлар ҳажми ва миқёси кенгаймоқда. 

Президентимиз ташаббуси билан мазкур йўналишда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида катта ҳажмдаги лойиҳалар, амалий чора-тадбирлар ҳаётга кенг жорий этилмоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг барчаси оилалар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, айниқса, оналар, болалар, нуронийлар саломатлигини асраш, ҳаётимизни янада тўкин ва фаровон этишдек мақсадларни кўзлаши билан аҳамиятлидир. 

– Маҳалламиз ҳудудида 1 минг 100 дан ортиқ оила истиқомат қилади, – дейди "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Юлдуз Раҳимова. – Аҳолининг фикр ва таклифларини батафсил ўрганган ҳолда 34 оила тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Ёшлар бандлигини таъминлаш, тўй ва турли тадбирларни ихчам, ортиқча исрофгарчиликсиз ўтказиш, маънавий муҳити мураккаброқ оилаларда қайнона-келин ўртасидаги муносабатларни тўғри изга солиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу ажримларнинг олдини олиш, оилалардаги тотувлик, ўзаро ишончни асраб-авайлашда ғоят қўл келмоқда. 

Тадбирда хотин-қизлар, оилалар билан самарали иш олиб бораётган фаол аёллар, ибратли оилаларга совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди. 

Болалар бадиий жамоалари иштирокида концерт намойиш этилди.

 

Назокат Усмонова, ЎзА 



Печать 12 Май 2017 Ўқилди: 2114


Талабалар давомати қаттиқ назорат қилинмоқда
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Сайтда фойдаланувчилар сони: 270
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

12.12.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

94

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

14

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

70

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

10

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар