tashkent.uz Tashkent.Uz - Ўзбекистон Экологик Ҳаракатининг 2016 Йилги Фаолияти Таҳлил Қилинди
Фотогалерея
Видеогалерея
Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг 2016 йилги фаолияти таҳлил қилинди

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари, вазирлик ва идоралар, нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси раиси А.Саидов комиссия таркибига киритилган ўзгаришлар, ўтказиладиган танловлар хусусида маълумот берди. 

Кун тартибидаги асосий масала – Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Экоҳаракатнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлар гуруҳининг 2016 йилдаги фаолияти юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Б.Алихоновнинг ҳисоботи эшитилди. 

Таъкидланганидек, мамлакатимизда экологик қонунчилик ижросини кучайтириш, атроф-муҳитни муҳофазалаш, бу борада қабул қилинган давлат дастурларини ҳаётга изчил татбиқ этиш, экологик таълимни такомиллаштириш, халқимиз соғлом ва узоқ умр кечириши учун қулай экологик муҳит яратишга йўналтирилган кенг кўламли вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш жамоат тузилмалари зиммасига алоҳида масъулият юкламоқда. Ўзбекистон Экологик ҳаракати бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда кенг кўламли ишларни амалга ошираётир. 

Хусусан, «Экологик назорат тўғрисида»ги қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари фаолиятини ташкил этиш ва йўлга қўйиш борасида давлат, нодавлат ташкилотлар мутахассисларига услубий ёрдам кўрсатилди, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилди. Атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш ва экологик муҳитни соғломлаштиришда жамоатчиликнинг фаоллигини оширишга йўналтирилган тўрт юзга яқин тадбир ташкил қилинди. 

Барқарор ривожланишга эришишда халқаро алоқаларни кенгайтириш, экологик таълимни такомиллаштириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экология ва тиббиёт йўналишида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Табиатни муҳофазалашга йўналтирилган тадбирларда кенг аҳоли, айниқса, ёшларнинг фаоллигини таъминлаш, экологик барқарорликка йўналтирилган илмий-амалий лойиҳаларни кенгайтириш, экологик хавфсизликни таъминлашда қонунларнинг ижросини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Ҳисобот даврида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан тўққизта қонун ҳужжати устида иш олиб борилди. «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлар янги таҳрирда қабул қилинди. 

Депутатларнинг жойларда сайловчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашувлари ҳам ўз самарасини бермоқда. Фуқаролардан тушган икки юз олтмишдан зиёд ариза ва мурожаат кўриб чиқилган. Табиатни муҳофазалаш мақсадларига ажратилган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, бу борада давлат ташкилотлари ва жамоатчиликнинг фаоллигини ошириш юзасидан юздан зиёд тадбир уюштирилган. 

Аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришда Экоҳаракат ҳузурида "ишонч телефони" ташкил этилгани айни муддао бўлмоқда. Маиший чиқиндиларнинг белгиланмаган жойларга ташланиши, саноат оқоваларининг ҳудудни ифлослантираётгани, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, сувдан норационал фойдаланиш каби масалалар ўтган йили мазкур тармоқ орқали қилинган мурожаатларнинг асосий мавзусини ташкил этди. Бу ҳолатларни атрофлича ўрганиш мақсадида жойларда юздан кўпроқ тадбир ва аҳоли билан учрашувлар ташкил этилди. 

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида бу борада тадбирларни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва унинг ҳудудий бўлимларида «Фуқаролар қабулхоналари» ташкил этилди. 

Тадбирда Экоҳаракат томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни янада кенгайтириш, хусусан, мазкур жамоат тузилмасининг ҳудудий бўлимлари фаолиятини кучайтириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жойлардаги экологик муаммоларнинг самарали ечимини топишда Экоҳаракатнинг ҳудудий бўлимлари имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш лозимлиги таъкидланди. 

Баҳор Хидирова, ЎзА

21.04.2017

http://uza.uz/oz/society/parlament-komissiyasi-yi-ilishi-20-04-2017



Печать 21 Апрель 2017 Ўқилди: 686


Ёш ўт ўчирувчилар мусобақаси
Қизлар тарбияси – муҳим масала
Сайтда фойдаланувчилар сони: 354
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар