tashkent.uz Tashkent.Uz - Долзарб Масалалар Муҳокамаси
Фотогалерея
Видеогалерея
Долзарб масалалар муҳокамаси

2017 йил 1 март куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги навбатдаги йигирманчи сессияси бўлиб ўтди. Унда қонунийликни мустаҳкамлаш, ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш ва Кенгаш ваколатига доир бошқа қатор масалалар кўриб чиқилди. Сессияни Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов олиб борди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати, муаммолари ва ривожланиш истиқболларига бағишлаб ўтказилган мажлисларда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини таъминлаш, шу жумладан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини, тиббий маданиятини янада ошириш, ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш ва амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни ташкил этишга кўмаклашиш, шунингдек «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ва унга сўзсиз амал қилиниши борасидаги депутатлар назоратининг таъсирчан механизмларини такомиллаштириш оид масалалар кўриб чиқилди.

Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, энг аввало, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш юзасидан тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини янада такомиллаштириш, оилавий поликлиника ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилаётгани таъкидланди

Шу билан бир қаторда жойларда ўтказилган ўрганишлар якунлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигининг пастлиги ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш, уларни керакли дори воситалари билан доимий равишда таъминлаш зарурлигини, ушбу муассасаларнинг бугунги кун талабларига мувофиқ фаолият юритиши учун мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмасдан келинаётганлигини  кўрсатган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
2017 йил 24 февралдаги “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш, шунингдек бу соҳада парламент ва депутатлар назоратини самарали амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Тошкент шахар Кенгашининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар ҳудудий комиссияси тузлди.

Ҳудудий комиссиянинг асосий вазифалари этиб, Тошкент шаҳридаги соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш борасидаги фаолиятини жойига чиқиб ўрганиш, ўрганиш натижаларини шаҳар Кенгаши сессияларида мунтазам муҳокама қилиб бориш, аниқланган муаммоларни жойида бартараф этилишига доир чоралар кўриш, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш белгиланди.

Сессия кун тартиби бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси органларининг шаҳарда қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш ҳамда профилактика қилиш борасидаги фаолияти юзасидан Тошкент шаҳар прокурорининг ахбороти тингланди.

 Тошкент шаҳар прокурорининг ахбороти асосида шаҳар ҳудудида қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган  қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Сессияда пойтахт ички ишлар идоралари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида самарали чора-тадбирлар амалга оширилгани таъкидланди.

Барча хизмат йўналишлари бўйича содир этилган жиноятлар 2,1 фоизга ҳамда жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар 6,3 фоизга камайишига эришилди.  Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноятларни фош этилиши 3,9 фоизга яхшиланди. Шу билан бирга, ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндошиб сидқидилдан хизмат қилиб келаётган ходимларни тақдирлаб бориш, бу борада ходимлар ўртасида соғлом рақобат яратиш мақсадида, соҳавий хизматлар йўналишида кўрик-танловлар ўтказилиши ташкил этилди.

Бундан ташқари, жойлардаги профилактика инспекторлари билан ўзини-ўзи бошқариш идоралари ўртасидаги ҳамкорлик етарли даражада ташкил этиб борилмаётганлиги, профилактика инспекторларининг алоқасидаги манбаалар имкониятларидан фойдаланиш бугунги кун талабига жавоб бермаслиги оқибатида маҳаллалардаги нотинч оилалар, бир-бирига қасдлашган фуқаролар тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш, уларнинг ўртасидаги жиноят содир бўлишини олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳанузгача талаб даражасида олиб борилмаётганлиги қайд этилди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги
Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссиянинг
Тошкент шаҳар ҳудудий комиссияси тузилиб, уларнинг вазифалари белгиланди.

Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсманнинг) Тошкент шаҳридаги минтақавий вакилининг ҳисоботи, жойларда ташкил этилган фуқаролар қабулхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

         Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирманчи сессиясида кўрилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўз мухбиримиздан

02.03.2017



Печать 02 Март 2017 Ўқилди: 810


Китоблар дунёсига завқли саёҳат: "Болалар китоби" III Республика фестивали бошланди
“Ўзэкспомарказ”да Марказий Осиёдаги энг йирик экспозиция намойиш этилмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 337
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар