tashkent.uz Tashkent.Uz - Жавобгарлик Даражаси Ошади
Фотогалерея
Видеогалерея
Жавобгарлик даражаси ошади

2016 йилнинг 21 декабрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар прокуратураси, Жиноят ишлари ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича шаҳар судлари,  Адлия бошқармаси, Ички ишлар бош бошқармаси, Маҳалла хайрия жамоат фонди, Меҳнат бош бошқармаси, Суд департаментининг шаҳар ҳудудий бошқармаси, “Тошкент почтампт” филиали билан ҳамкорликда  “Тошкент шаҳрида ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1137-сонли қўшма қарор қабул қилди.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг, Фуқаролик кодексининг, Фуқаролик процессуал кодексининг тегишли моддаларига, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги "Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 6-сон қарори, 2006 йил 3 февралдаги "Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 4-сон қарори талаблари ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали бугунги кунга қадар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига келиб тушган жами 1.524 та мурожаатдан 688 тасини (45,1%) даврий алимент қарздорликлар билан боғлиқ масалалар ташкил қилганлигини, 2016 йил 1 декабрь ҳолатига суд ижрочилари бўлимлари иш юритувида 21.904 та алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, 2015-2016 йиллар давомида жами 9.307 та янги ижро ҳужжатлари келиб тушганлигини инобатга олиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими ва Меҳнат бош бошқармаларининг алимент тўловларига оид ижро ҳужжатларини ижросини муддатида тўлиқ ва сифатли бажарилиши бўйича ҳамкорлигини янада ошириш, шунингдек бу борада идоралараро назорат ҳамда ахборот алмашинувининг самарали тизимини жорий этиш мақсадида имзоланган.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Обидов, ҳоким ўринбосари Ф. Абдураҳимова,   “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти шаҳар ҳудудий бошқармаси,   Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳи раҳбарлари иштирок этиб, мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар.

Мазкур қарор  шаҳар Ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган ўрганишлар, таҳлиллар асосида тайёрланган бўлиб, оилавий ажралишлар туфайли томонлар ўртасидаги мулкий масалаларни қонун даражасида ҳал этиш, алимент тўловларини ундиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорликдаги фаолияти бўйича механизмларни тартибга солиш билан бирга, ота-оналар ва кези келганда, фарзандларнинг бу борадаги жавобгарлигини оширишга қаратилгандир.

Муҳим жиҳати, мазкур қарор,  айниқса кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган оилавий ажралишлар  оқибатида жабр чекаётган фарзандларнинг манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

 Қарорда кўзда тутилган масалаларнинг амалда қандай ҳал этилиши, унинг ишлаш механизми, бунда ҳамкорларнинг вазифалари, улардан кўзланган мақсад ва натижалар ҳақида ҳам алоҳида сўз борди.

Шунингдек, матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

06.01.2017



Печать 06 Январь 2017 Ўқилди: 3763


Тошкент шаҳрида Президентимиз ташаббуси билан Адиблар хиёбони барпо этилмоқда
Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари cайловига оид тарғибот тадбирлари бошланди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 326
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

06.11.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар