tashkent.uz Tashkent.Uz - Ярмарка Доирасида Бир Қатор Саноат Корхоналарига Саёҳат Уюштирилди
Фотогалерея
Видеогалерея
Ярмарка доирасида бир қатор саноат корхоналарига саёҳат уюштирилди

“Ўзэкспомарказ”да Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси давом этмоқда

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2016 йил 1 июндаги Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ташкил этиш ва уни ҳар йили ўтказиб туриш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан «Ўзбекозиқовқатхолдинг», «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компаниялари, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компанияси ва «Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси дирекцияси» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган ярмарка фойдали мулоқот ва келишувларга бой бўлмоқда. 

Тадбир доирасида пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидаги бир қатор саноат корхоналарига саёҳат уюштирилди. Унда ярмаркага келган хорижлик меҳмонлар, олимлар, мутахассислар қатнашди. 

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «Marwin brends» масъулияти чекланган жамияти 2007 йилда фаолият бошлаган. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада икки юзга яқин ходим меҳнат қилади. Маҳсулотнинг сифатини назорат қилиш қатъий йўлга қўйилган. Кимёвий, биокимёвий, бактериологик текширувларни жаҳон андозалари даражасида ташкил этиш учун замонавий шароитлар яратилган. Ана шундай синов босқичларидан ўтиб истеъмолчига тақдим этилаётган «Dena» савдо белгиси остидаги шарбатлар табиийлиги, хуштаъмлиги билан харидорларга манзур бўлаётир. Хорижлик меҳмонлар ушбу шарбатларнинг сифатига юқори баҳо берди. 

– Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароити бундай мазали, табиий, экологик соф, шифобахш мева-сабзавотларни етиштириш учун жуда қулай, – дейди Чунгнам миллий университети профессори Жонг Ёнг Пёнг (Жанубий Корея). – Бозорларингиздаги тўкинлик кўзни қувонтиради, арзончилик ҳавасни келтиради. Ушбу ярмарка бу борада мамлакатингизнинг салоҳиятини кенг намойиш этиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги бўйича халқаро алоқаларни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «Asian jam» корхонасининг «Sempre» савдо белгиси остидаги мураббо ва шарбатлари ҳам барчага манзур бўлди. Корхонада йигирма турга яқин маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқариш жараёнига замонавий технологиялар жорий этилгани сифат ва самарадорлик омили бўлаётир. Сиғими қарийб уч минг тонналик замонавий технологиялар билан жиҳозланган омборда меваларни табиий ҳолда сақлаш имконияти мавжуд. Ушбу маҳсулотлар заводда қайта ишланиб, хилма-хил мурабболар тайёрланади. 

– Заминимизда етиштирилган мева-сабзавотлар таркибидаги хилма-хил фойдали микроэлементлар инсон саломатлигини асраш ва умрини узайтиришда муҳим омил саналади, – дейди мазкур корхона раҳбари Сарвар Тошпўлатов. – Ушбу неъматларни табиий ҳолда истеъмол қилиш ниҳоятда фойдали. Бизнинг вазифамиз истеъмолчилар эҳтиёжини қондиришга кўмаклашиш. Энг илғор технологиялар билан жиҳозланган омборимизда мевалар табиий ҳолда сақланса, заводимизда кунига икки ярим тоннага яқин экологик тоза, табиий маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, аҳоли дастурхонига етказиб берилаётир. Маҳсулотларимиз экспорти йўлга қўйилган. Мазкур ярмарка хорижлик ҳамкорлар билан бу борада фойдали келишувларга эришиш, экспорт жўғрофиясини янада кенгайтириш учун қулай имконият бўлмоқда. 

Пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган «GDF export» корхонасидаги замонавий шароитлар ҳам тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди. Ушбу корхонанинг Тошкент, Сурхондарё, Наманган вилоятларидаги икки минг гектарга яқин экин майдонида экологик соф мева-сабзавот етиштирилади. Пойтахтимиздаги заводда мевалар қайта ишланади. Ушбу корхона мутахассислари анъанавий мева-сабзавотлар билан бир қаторда юртимиз учун ноанъанавий бўлган экин турларини ўзлаштириш ва маҳаллийлаштириш мақсадида олимлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Юртимизда етиштирилган маҳсулотларга хорижда эҳтиёж тобора ортиб бораётгани ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришни тақозо этмоқда. Шу мақсадда инвестиция лойиҳалари асосида Термизда яна бир завод ишга туширилди. Мева-сабзавот етиштиришни кўпайтириш, янги экин турларини ўзлаштириш, кўчатчиликни ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилаётир. 

– Корхонамиз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланади, – дейди «Сибагрохолдинг» компанияси вакили Павел Старюк (Россия). – Бироқ бизнинг табиий иқлим шароитимизда деҳқончилик қилиш учун мавсум анча чекланган. Май ойида иш бошланса, сентябрда ҳосилни йиғиб олиш талаб этилади. Ўзбекистонда йилнинг аксарият ойларида қуёшли кунлар кўп бўлади. Бу экологик соф, қуёш нурида тўйинган, фойдали микроэлементларга бой мева-сабзавот етиштириш учун катта имконият яратади. Мақсадимиз, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдир. 

Баҳор Хидирова, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА

10.11.2016 09:00

http://uza.uz/oz/business/zaro-foydali-va-samarali-uchrashuvlar-09-11-2016



Печать 10 Ноябрь 2016 Ўқилди: 3108


Талабалар давомати қаттиқ назорат қилинмоқда
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Сайтда фойдаланувчилар сони: 300
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

12.12.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

94

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

14

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

70

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

10

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар