tashkent.uz Tashkent.Uz - СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Фотогалерея
Видеогалерея
СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

  Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2016 йил 21 июндаги “Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси ва туман комплекс ривожлантириш бўлим ходимларининг малакасини ошириш ҳамда Тошкент шаҳрининг
2017-2020 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги 96-ф-сонли фармойишига мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси ва туман комплекс ривожлантириш бўлимлари ходимлари учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ўзбекистон-Корея ахборот технологиялар ўқув марказида бўлиб ўтган уч кунлик ўқув-семинар ўз ишини тугатди.

  

 

Мазкур ўқув-семинарни ташкил этишдан асосий мақсад, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси ва туман комплекс ривожлантириш бўлимлари ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
22 февралдаги ПҚ-2495-сонли қароридан келиб чиққан вазифаларни чуқур англаб етиш ҳамда ўз фаолиятини самарали ташкил этиш, Тошкент шаҳрини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш даражасини тизимли таҳлил қилиш ва ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини янада ошириш кўзда тутилган.

 

  Ўқув-семинарда Давлат бошқарув органлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тизимидаги бошқарма, корхона ва ташкилотлари вакилларининг Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ҳамда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар юзасидан маърузалари тингланди. Шунингдек, тингловчиларни мавзуга оид қизиқтирган саволлари ва таклифлари бўйича фикр алмашинилди.

  Ўқув-семинар якунида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси ва туман комплекс ривожлантириш бўлимлари ходимларига ўз иш фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида қўлланма сифатида Ҳукумат томонидан мазкур Йиғма бошқармани ташкил этиш ва унинг вазифаларини белгилаш бўйича қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар тўпламлари тақдим этилди.

 

Ш.ХАМИТОВ,

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг  Ҳудудларни комплекс

ривожлантириш йиғма бошқармасининг масъул ходими

30.06.2016



Печать 01 Июль 2016 Ўқилди: 1686


Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди
Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 305
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар