tashkent.uz Tashkent.Uz - Кўмаклашувчи Комиссия Йиғилиши
Фотогалерея
Видеогалерея
Кўмаклашувчи комиссия йиғилиши

Бугун Фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Тошкент шаҳар комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва уни ўтказишга оид ташкилий масалалар, туманларда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш юзасидан бажарилиши лозим бўлган тадбирлар режаси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси томонидан ишлаб чиқилган услубий тавсиялар, Миробод ва Олмазор туманларида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга тайёргарлик, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини оммавий-ахборот воситаларида ёритиш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови бўйича шаҳар ва туманларда семинарлар ўтказишга оид қатор масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда  “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ҳамда “Фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунларига асосан фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчиларининг ваколат муддати 2016 йил май-июнь ойларида тугаши, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 5 мартда “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги таъкидлаб ўтилди.

Сенат қарорига кўра, 2016 йил май-июнь ойларида фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказилишини таъминлаш халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига юкланганлиги билдирилди.

Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловларини янги таҳрирда қабул қилинган Қонунга асосан туманларда ташкил қилинган сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия билан бирга фуқаролар йиғинларида ташкил қилинадиган ишчи гуруҳининг ваколат муддати 2,5 йилга узайтирилган.

Вакант лавозимга ишчи гуруҳи раиси ва аъзоларини ҳақиқатдан ҳам муносиб, топшириқларни уддалай оладиган фуқароларни сайлаш мақсадида, ишчи гуруҳ таркибига тўрт тоифадаги шахслар, яъни фуқаролар йиғини вакиллари кириши, иккинчидан, шу ҳудудда ишлаётган давлат органлари, ташкилотлар ва муассасаларнинг вакиллари, учинчидан, шу ҳудудда нодавлат-нотижорат ташкилотининг вакиллари, тўртинчи, албатта шу ҳудуддан сайланган депутат кириши лозимлиги ҳақида талаблар қўйилганлиги қайд этиб ўтилди.

Бундан ташқари сайлов қонунчиликка мувофиқ сайловларнинг муқобиллик асосида ўтказилиши, ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари лавозимига ҳар бир ўринга камида 2  ва ундан ортиқ номзод овозга қўйилиши ҳақида тўхталиб ўтилди.

Вакиллик нормасини туман кўмаклашувчи комиссиялари белгилаши, бунда туман бўйича барча маҳаллалар учун вакиллик нормаси бир хил бўлиши шарт эмаслиги, ҳар бир маҳалланинг сайловдан кейин 2,5 йил давомида вакилларни чақириб ҳар чоракда вакиллар йиғилишини ўтказишга шароити борлигидан келиб чиқиб танлаш мумкинлиги таъкидланди.

Маҳаллаларда сайловни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи Кенгаш томонидан эмас, Фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) томонидан тузилиши, албатта вакиллар йиғилиши ўтказилиши кераклиги, буни туман кўмаклашувчи комиссияси назорат қилиб бориши кераклиги билдирилди.

Бундан ташқари сайлов ўтказишга амалий ёрдам бериш мақсадида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси томонидан услубий тавсиялар намуналари ишлаб чиқилаётганлиги ва электрон версияси туманларга етказилиши маълум қилинди.

Миробод ва Олмазор туманларида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлари тузилишининг бориши тўғрисидаги масала бўйича туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

         Йиғилишда кўрилган барча масалалар бўйича шаҳар Кўмаклашувчи комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.      

 

         24.03.2016



Печать 24 Март 2016 Ўқилди: 2354


Тошкент шаҳрида Президентимиз ташаббуси билан Адиблар хиёбони барпо этилмоқда
Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари cайловига оид тарғибот тадбирлари бошланди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 396
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

06.11.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар