tashkent.uz Tashkent.Uz - Атроф-Муҳит Муҳофазасига Эътибор
Фотогалерея
Видеогалерея
Атроф-муҳит муҳофазасига эътибор

Ўтган 2015 йилда шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан турли йўналишлар бўйича режали асосда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Уларнинг барчаси шаҳар табиий муҳити ҳолатини яхшилаш, экологик барқарорликни таъминлаш масалаларига қаратилган.

Чунончи, табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш бўйича Тошкент шаҳрида ҳар йили икки босқичдан иборат “Тоза ҳаво” тадбири ташкил этилиб, унда шахсий ва давлат секторидаги автотранспорт воситаларининг экологик ҳолати текширилиб, камчиликлар бартараф қилинади. “Тоза ҳаво” тадбирининг биринчи босқичи 10 апрелдан 10 майга қадар ўтказилиб, унинг якуни бўйича жами 15082 дона автотранспортларда ис гази ва тутун қалинликлари ўлчаниб, назорат ишлари амалга оширилди.

Тадбирнинг иккинчи босқичи 10 сентябрдан 10 октябргача бўлиб ўтди. Текширувлар жараёнида умумий 13572 та автотранспортлар кўрикдан ўтказилди. Шулардан 971 та автотранспорт воситалари ёки 7,15 фоизи атмосфера ҳавосига зарарли моддаларни белгиланган меъёрдан ортиқча ташлаганлиги аниқланди.

Атмосфера ҳавосига ташланадиган зарарли ифлослантирувчи моддаларни камайтириш мақсадида ҳисобот даврида 847 та автотранспорт воситалари газ ёқилғисига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил сентябрдаги “Ресурсини ўтаб бўлган, таркибида симоб моддаси бўлган лампаларни йиғиш ва зарарсизлантириш ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида таркибида симоб моддаси мавжуд ишлатиб бўлинган люминесцент лампаларни зарарсизлантириш борасида 2 та корхона, яъни “АСП СЕЛТА” МЧЖ ва “НЕОСАНЛАЙТ” МЧЖ ҚКлари фаолият юритиб келмоқда. 2015 йилда жами 257 463 дона таркибида симоб моддаси бўлган ишдан чиққан люминесцент лампалар ушбу корхоналар томонидан зарарсизлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 октябрдаги 295-сонли “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳам шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2015 йилда жами корхоналарда чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва жойлаштирилиши тўғрисидаги экологик норматив ҳужжатларига 314 та экологик экспертиза хулосалари берилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида чиқиндиларни жойлаштирганлик учун 2 388 та корхоналарга 105 106,9 минг сўм компенсация тўловлари ҳисобланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 91-моддасига мувофиқ, саноат, рўзғор чиқиндилари ва ўзга чиқиндиларни ташиш, жойлаштириш, утиллаштириш, кўмиб ташлаш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун 190 нафар фуқароларга 8 197,115 минг сўм, мансабдор шахслар учун 463 та маъмурий баённомалар тузилиб, 48 966 минг сўм миқдорида жарима солиниб, тўлалигича ундирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йилдаги 471-сонли қарорига асосан Чирчиқ дарёсида сувни муҳофаза қилиш зонаси ва қирғоқбўйи полосаси белгиланган ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мақоми берилган. Чирчиқ дарёси, Шокир ариқ, Бўзсув, Бўрижар, Қорасув, Салар ва Анҳор каналларида 69 та рейдлар ўтказилган бўлиб, 2015 йилда 54 та қонунбузарлик аниқланиб, 54 нафар фуқарога нисбатан 2133000 сўм миқдоридаги маъмурий жарима чоралари белгиланди. Бундан ташқари Чирчиқ дарёсида рейд ўтказиш натижасида, Сергели тумани жанубий саноат ҳудудида жойлашган “Тошкент труба заводи” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасининг жанубидан 150 метр масофада Чирчиқ дарёсининг ўнг қирғоғида саноат, рўзғор ва ўзга чиқиндилар жойлаштирилганлиги аниқланди. Юқоридаги ҳолатни бартараф қилиш мақсадида тегишли чоралар кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 октябрдаги 292-сонли “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан 2015 йил давомида АНИИ томонидан мониторинг ўтказилиб, атмосфера ҳавосига ташланадиган ифлослантирувчи моддалар бўйича 15 та корхоналарда инструментал ўлчовлар амалга оширилди.

Ўлчовлар натижасида 828 та манбалардан 2596 та таҳлиллар бажарилди.

Сув сектори бўйича 5 та очиқ сув ҳавзалари — Чирчиқ дарёси, Бўзсув, Салар, Қорасув каналлари ва Қорақамиш коллекторларининг белгиланган манзилларидан 420 та намуналар олиниб, 7053 та кимёвий таҳлиллар қилинди.

Очиқ сув ҳавзаларига ишлаб чиқаришдан ҳосил бўладиган оқава сувларни ташлайдиган 6 та корхоналардан ҳам намуналар олиниб, кимёвий таҳлиллар бажарилди.

2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарори талабига кўра табиатдан фойдаланувчилар томонидан берилган мурожаатларга кўра жойига чиқиб дов-дарахтларнинг ҳолати ўрганилиб, маҳаллий ҳокимликларга 1578 та хулосалар киритилди. Мазкур қарор талабига кўра ўсимлик дунёсидан махсус фойдаланганлик учун 2015 йилда 731,7 млн.сўм ундирилди. Ноқонуний равишда табиатдан фойдаланганлик учун йил бошидан бери 168 та ҳолат бўйича 23,680 млн.сўмлик жарима солинди ва ўсимлик дунёсига етказилган 58,504 млн.сўмлик моддий зарар ундирилди.

Ноанъанавий ресурсларни ҳамда муқобил энергия манбаларини жорий этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш юзасидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Чунончи, Қуёш ёрдамида сувни иситиш мосламасини ўрнатиш лойиҳаси тақдим этилган бўлиб, лойиҳа қиймати 2,5 минг АҚШ долларини ташкил этади ҳамда ушбу қурилмани 2016 йилда “GM UZBEKISTAN” қўшма корхонаси ҳудудида ўрнатиш режалаштирилган.

Бунга асосий сабаб, ҳозирги кунда “GM UZBEKISTAN” қўшма корхонасида 3000 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар фаолият юритади, ҳар кун якуни бўйича ходимларнинг санитария-гигиенага риоя қилишлари учун доимий иссиқ сув ишлатилади.

Иссиқ сув ҳозирги кунда корхонада табиий газда ишлашга мўлжалланган қозонлар орқали олинади. Ушбу лойиҳа натижасида атмосфера ҳавосига углеводородлар ташланишининг олди олинади.

Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида фотоэлектр станцияларини ўрнатиш кўмитанинг 2015-2016 йиллар режасига киритилган. Чунки, мазкур истироҳат боғи жуда кўп тунги чироқлар ва аттракционлар билан жиҳозланганки, ҳаммаси электр энергиясида ишлашга мўлжалланган.

Ушбу фотоэлектр қурилмаларини ўрнатиш натижасида истироҳат боғи ҳудудида тунги чироқларни қуёш энергияси орқали ёритиш имконияти юзага келади.

Қўмита томонидан юқоридаги ва бошқа йўналишлар бўйича режали ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилмоқда.

Шомурод МУХАМЕДЖАНОВ,

Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси

28.01.2016 09:50



Печать 28 Январь 2016 Ўқилди: 2032


Кенг кўламли ислоҳотлар самараси
Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида
Сайтда фойдаланувчилар сони: 72
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 Ҳолати

   

   I – Чорак 2016 - йил       

     

    II – Чорак 2016 - йил    

     

    III – Чорак 2016 - йил        

   

        IV – Чорак 2016 - йил    

Кирувчи

15

8

7

 

Ижрода

2

0

2

 

Ижроси таъминланган

13

8

5

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар