tashkent.uz Tashkent.Uz - Масъулият Янада Оширилади
Фотогалерея
Видеогалерея
Масъулият янада оширилади

Тошкент шаҳар ҳокимлигида жорий йилнинг 9 июлида қабул қилинган “Тошкент шаҳридаги турар ва нотурар жой объектлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг мониторингини ташкил этиш тўғрисида”ги 613-сонли, 26 октябрдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва фуқароларнинг паспорт тизими қоидаларига риоя этиши устидан назоратни янада кучайтириш тўғрисида”ги 918-сонли қарорлар ҳамда 9 октябрдаги “Тошкент шаҳридаги турар ва нотурар жой объектларининг мониторингини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги 182-ф сонли фармойишларнинг мазмун-моҳияти ва ижроси бўйича брифинг ташкил этилди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, давлат Солиқ бош бошқармаси, Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, барча коммунал хизмати кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Юқорида қайд этилган қарорлар ва фармойишнинг қабул қилинишидан кўзланган мақсад, жамоат тартибини кучайтириш, қиш мавсумида кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатини ҳамда улар учун тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш каби бир қатор масалалар бўлиб, брифингда ана шулар ҳақида сўз борди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ушбу уч ҳужжат моҳиятан бир-бирини тўлдиради. Ҳокимнинг 613-сонли қарорида турар ва нотурар жой объектларини ўрганиш, уларда истиқомат қилаётган аҳоли сонига аниқлик киритиш ҳамда кўрсатилган коммунал хизматлар учун мавжуд қарздорликни кескин камайтириш бўйича 2015 йил 10 июлдан 20 августгача мониторинг ўтказиш белгиланган эди.

Мониторинг жараёнида хонадонларда истиқомат қилаётган фуқаролар сони, уларнинг доимий рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш, бўш турган хонадонлар эгасини топиб, суҳбат ўтказиш, қарздор хонадонлар фойдаланган коммунал хизматларнинг ҳисоблагичлар ва тўлов қоғозлари бўйича маълумотларини қиёсий ўрганиш ҳамда белгиланган тартибда ундириш ишлари бажарилмоқда.

Мониторинг натижалари мазкур қарор ижроси юзасидан жойларда ҳали бу борада бир қатор ишларни бажариш зарурлигини кўрсатди. 182-ф сонли фармойишнинг қабул қилиниши ушбу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш, бу борада идоралараро ҳамкорликни кучайтириш заруратидан келиб чиқди.

Шу боис, туман ҳокимликлари, Ички ишлар, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, Бинолардан фойдаланиш департаменти, Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар кенгаши, Тошкент шаҳар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси билан ҳамкорликда ҳар бир маҳаллада турар ва нотурар жой объектларини қайта ўрганиш учун мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳлари шакллантирилди.

Мазкур гуруҳлар жорий йилнинг 10 ноябридан бошлаб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар ҳамда манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар ахборотлари асосида турар ва нотурар жойларни хатловдан ўтказиш бўйича кенг қамровли ўрганиш ишларига киришади.

Уларга эгасиз турар жойларнинг пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш, бўш турган ва ижарадаги хонадонларни аниқлаб, рўйхатини тузиш, эгаси аниқланмаган хонадонлар бўйича қонуний чоралар кўриш, ижарадаги хонадонларда яшовчиларнинг шахсига аниқлик киритиб, рўйхатини юритиш ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилмоқда. Албатта, ҳар бир аниқланган қоидабузарлик ёки қонунбузарликлар бўйича ўрнатилган тартибда иш олиб бориш ҳам ушбу ишчи гуруҳлари зиммасида бўлади.

918-сонли қарорга кўра, туманлар ИИБларида “Объектни ижарага берувчи шахслар” ва “Объектни ижарага олувчи шахслар” электрон базаси яратилмоқда. Бу эса пойтахтимизда бугунги кунда амалда қанча одам истиқомат қилаётганини аниқлаш билан бирга, ижарага берувчи фуқароларнинг солиқ ва коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олдидаги масъулиятини оширади ва ўз ўрнида кўрсатилаётган коммунал хизматлар ҳажми ва улар бўйича тўловлар ўртасида вужудга келаётган тафовутларни бартараф этишга хизмат қилади.

Брифингда ушбу қарорлар ва фармойиш бўйича атрофлича маълумотлар берилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

10.11.2015 16:30



Печать 10 Ноябрь 2015 Ўқилди: 5774


“Обод маҳалла”: Белариқ маҳалласида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 448
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар