tashkent.uz Tashkent.Uz - Мактабдаги Ораста Қизлар
Фотогалерея
Видеогалерея
Мактабдаги ораста қизлар

Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 38-умумтаълим мактабида “Ораста қизлар” республика кўрик-танловининг халқ таълими тизими бўйича якуний босқичи бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари Д.Кенжаев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида навқирон авлод ҳақида ғамхўрлик кўрсатиш, айниқса, қизларни умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан тўла қамраб олиш, уларнинг саломатлигини асраш, теран ва юксак маънавиятли шахслар бўлиб вояга етишига оид эзгу саъй-ҳаракатлар кўлами йил сайин кенгайиб бораётганини таъкидлади. 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида 2013 йилда мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида «Ораста қизлар» тўгараклари ташкил этилган эди. 

Қизларда ўз саломатлигига бўлган масъулиятни ошириш, уларни турли маънавий таҳдидлардан асраш, тафаккури ва дунёқарашини тўғри шакллантириш, гигиена, тиббиётга доир билимларини мустаҳкамлаш мазкур тўгарак фаолиятида устувор аҳамият касб этади. 

Ўтган вақт мобайнида мактабларда ташкил этилган «Ораста қизлар» тўгараги ўз сафига 5-9-синфларда ўқиётган барча ўқувчи-қизларни бирлаштирди. Ушбу тўгарак юртимизда кечаётган ислоҳотлар, истиқлол берган улкан имкониятлар, ёш авлод истиқболи йўлидаги чексиз ғамхўрликнинг мазмун-моҳиятини «тенгдош – тенгдошга» тамойили асосида тушунтиришда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Шу билан бирга, хотин-қизлар қўмиталари фаоллари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, шифокорлар, психологлар, педагоглар иштирокидаги машғулотлар қизларнинг Ватан, жамият, оила олдидаги бурчи ва масъулиятини теран англашига кўмаклашмоқда. 

Танловнинг илк босқичида барча мактаблардаги «Ораста қизлар» тўгараклари аъзолари фаол қатнашди. Кўрик давомида мазкур тўгаракларнинг фаолияти атрофлича ўрганилиб, келгуси режалари белгилаб олинди. 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ғолиб деб топилган «Ораста қизлар» тўгарагининг 14 сардори танловнинг якуний босқичида ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди. 

– Мактабимиздаги «Ораста қизлар» тўгарагининг ишини тўғри йўлга қўйишда ўқитувчиларимиз яқиндан кўмаклашмоқда, – дейди Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги 45-умумтаълим мактаби ўқувчиси, «Ораста қизлар» тўгараги сардори Сарвиноз Исомиддинова. – Тўгарак машғулотлари мактабимизни тоза-озода сақлаш, нуронийларни эъзозлаш, пазандалик, тикувчилик, тиббиётга оид билимларимиз янада бойишига хизмат қилмоқда. 

Танловда иштирокчилар Президентимизнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида илгари сурилган ғояларни қанчалар пухта ўзлаштиргани, тўгаракларнинг ўқувчилар тарбиясидаги ўрни, соғлом маънавий муҳитни яратишга қўшган ҳиссасига алоҳида эътибор қаратилди. Қизларнинг уй-рўзғор юмушлари, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билимлари, турли психологик вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилияти синовдан ўтказилди. 

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги 16-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Паризода Рўзибоева биринчи ўринни эгаллади. Навоий вилоятининг Кармана туманидаги 15-умумтаълим мактаби ўқувчиси Дилнавоз Қурбонова иккинчи, Термиз шаҳридаги 12-умумтаълим мактаби ўқувчиси Мафтуна Абдумўминова учинчи ўринга сазовор бўлди. 

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

Назокат Усмонова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА

10.11.2015 08:50

http://uza.uz/oz/programs/yeshlarga-oid-davlat-siyesati/maktabdagi-orasta-izlar-09-11-2015



Печать 10 Ноябрь 2015 Ўқилди: 4061


Талабалар давомати қаттиқ назорат қилинмоқда
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Сайтда фойдаланувчилар сони: 298
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

12.12.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

94

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

14

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

70

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

10

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар