tashkent.uz Tashkent.Uz - Миллий Ахборот-Кутубхона Ҳафталиги
Фотогалерея
Видеогалерея
Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Infolib-2015” IV Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бошланди. 

Ҳафталик Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Тадбирнинг очилиш маросимида вазирлик ва идоралар вакиллари, ўқитувчилар, ўқувчи-ёшлар, кутубхона иши мутахассислари иштирок этди. 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Хўжаев, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фундаментал кутубхонаси директори З.Бердиева ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш, юксак маънавиятли ва интеллектуал салоҳиятли авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Ушбу ижобий фазилатлар янги билимларни ўзлаштириш жараёнида шаклланади. Бу борада эса кутубхоналар алоҳида ўрин тутади. 

Анъанавий ўтказиб келинаётган Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бунинг ёрқин тасдиғидир. Ҳафталик доирасида ўтказиладиган ўттиздан зиёд маданий-маърифий, илмий тадбир ёшларнинг ахборот соҳасидаги билимини янада бойитиш, буюк аждодларимизнинг маданий ва ижодий меросини асраб-авайлаш, мутолаа маданиятини юксалтириш, замонавий инновацион ва таълим технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда ахборот-кутубхона соҳасига кенг жорий этишга хизмат қилади. 

Ҳафталик доирасида таниқли ёзувчи ва шоирлар, рассомлар, санъаткорлар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида турли тадбирлар, жумладан, танловлар, учрашувлар, давра суҳбатлари, маърифий акциялар, маҳорат сабоқлари, кўргазма ва тақдимотлар, фильмлар намойиши ҳам бўлиб ўтади. 

Ҳафталикнинг дастлабки кунида ташкил этилган очиқ эшиклар кунида кутубхонадан фойдаланувчиларнинг ахборот маданияти ва медиа саводхонлигини шакллантиришда ахборот-кутубхона муассасалари ролига бағишланган «Бетгеров ўқувлари – 2015» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида жамиятни ахборотлаштириш шароитида ўқувчиларда ахборот маданияти ва медиа саводхонлигини шакллантириш ҳамда ривожлантириш масаласи муҳокама этилди. 

Бундан ташқари, ҳафталикнинг дастлабки кунида Алишер Навоийнинг «Хамсат ул-мутаҳаййирийн» асарининг Азиз Қаюмов ва Динара Азимова таржимаси тақдимоти, Марказий Осиёда овозсиз кинога бағишланган фотокўргазма, санъатшунослик фанлари номзоди Нигора Каримованинг «Муқаддима» лойиҳаси бўйича фильм намойиши бўлиб ўтди. 

Муҳаммад Қаршибоев, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА

10.11.2015 09:00

http://uza.uz/oz/society/milliy-akhborot-kutubkhona-aftaligi-09-11-2015



Печать 10 Ноябрь 2015 Ўқилди: 5211


“Обод маҳалла”: Белариқ маҳалласида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 472
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар