tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея

Доклад хакима

                                    Тошкент шаҳар хокимининг маърузалари



Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж.Усмановнинг “2013 йилнинг
9 ойида Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари бажарилишини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масала юзасидан Тошкент шаҳар фаоллар йиғилишидаги маърузаси


                                   Ассалому алайкум, ҳурматли мажлис иштирокчилари!



Бугун фаоллар йиғилишимизда Сизлар билан 2013 йилнинг
9 ойида Тошкент шаҳрини ижтимоий - иқтисодий ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва 2013 йилнинг прогноз параметрларига сўзсиз эришиш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг энг муҳим вазифаларини бажарилишини сўзсиз таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган муҳим тадбирларни белгилаб олиш учун йиғилдик.

Ҳурматли шаҳар фаоллари !

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 18 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг “2012 йилнинг асосий якунлари ва 2013 йилда иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари”га бағишланган йиғилишида муҳтарам юртбошимиз «Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳатлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш» номли маърузаларида 2013 йил учун муҳим бўлган устувор вазифаларни белгилаб берган эдилар.

Белгилаб берилган муҳим устувор вазифалардан келиб чиқиб, 2013 йил биринчи ярим йиллик якуни бўйича асосий натижаларга ҳамда шаҳардаги мавжуд муаммоларга, шаҳар бошқармалари, туман ҳокимликлари томонидан йўл қўйилган хато, камчиликларга ва уларни бартараф этиш чоралари тўғрисида тўхталиб ўтсак.

Ҳисобот даврида макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодиётни ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилишни жадаллаштириш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва зарур ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида шаҳар иқтисодиётида изчил ўсиш суръатлари таъминланиб, ялпи ҳудудий маҳсулот
108,0 фоизга (ЯҲМ 12,6 трлн.сўм, ўсиш миқдори 2,4 трлн.сўм) ўсди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 112,5 фоизга (2012 йилда 7,5 трлн.сўм, 2013 йил 9,2 трлн.сўм);

истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 110,3 фоизга (2012 йилда
2,9 трлн.сўм, 2013 йил 3,2 трлн.сўм);

пудрат қурилиш ишлари 110,2 фоизга (2012 йил 1416,8 млрд.сўм, 2013 йил 1740,3 млрд.сўм);

чакана савдо айланмаси 109,8 фоизга (2012 йил 6,0 трлн сўм, 2013 йил 7,2 трлн сўм);

жами хизматлар 112,0 фоизга (2012 йил 10,9 трлн сўм,
2013 йил 13,0 трлн сўм);

жами экспортнинг ҳажми 130,4 фоизга (2012 йил 2,0 млрд. доллар, 2013 йил 2,6 млрд. доллар) иқтисодий ўсишига эришилди.

Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши 57,1 фоизни, хизматлар соҳасининг улуши 55,9 фоизни ташкил этди. Ушбу кўрсаткичлар
2012 йилнинг мос даврига нисбатан тегишли равишда 2,0 ва 0,5 фоизга ўсишига эришилди.

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил якунларига бағишланган йиғилишда Муҳтарам юртбошимиз томонидан тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг мустаҳкам ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, фойдаланилмаётган заҳиралар ва ишлаб чиқариш қувватлари имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шу асосда аҳолининг, айниқса ёшларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш топшириқлари берилган.

Мазкур топшириқларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, кам қувватли, иқтисодий ночор, фаолият кўрсатмаётган корхоналар ва бўш бино-иншоотларга инвестициялар киритиш бўйича “2013-2015 йилларида Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” ишлаб чиқилган бўлиб, дастурга саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигига оид умумий қиймати 1 млрд 783 млн долларга тенг бўлган 3003 та лойиҳалар киритилган.

Ўтган давр давомида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши натижасида умумий қиймати 1 млрд 893 млн долларга тенг 3358 та лойиҳадан иборат дастур қайта шакллантирилди. Ушбу дастурнинг амалга оширилиши қўшимча 56 минг 561 та иш ўринлари ташкил этиши имконини беради.

Жорий йилнинг ҳисобот даврида 1574 та лойиҳани ишга тушириш белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 1582 та (100,5 фоиз) объектлар ишга туширилди ва 19 минг 496 та қўшимча иш ўринлари ташкил этилди, жами 464,7 млн. АҚШ долларига тенг инвестициялар ўзлаштирилди.

Саноатда 444 та лойиҳаларни ишга тушириш кўзда тутилган бўлиб, ҳақиқатда 447 та (100,7 фоиз) лойиҳа ишга туширилди. Белгиланган
6884 тага нисбатан ҳақиқатда 8766 та (127,3 фоиз) иш ўрни ташкил этилди.

Хизмат кўрсатиш соҳасида 1116 та лойиҳаларни ишга тушириш кўзда тутилган бўлиб, ҳақиқатда 1120 та (100,4 фоиз) лойиҳа фойдаланишга топширилди. Прогноздаги 10147 тага нисбатан ҳақиқатда 10474 та (102,9 фоиз) иш ўрни яратилди.

Қишлоқ хўжалигига оид 14 та лойиҳани ишга тушириш кўзда тутилган бўлиб, ҳақиқатда 15 та (107,1 фоиз) лойиҳани амалга ошириш якунланди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2012 йил 21 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги
1855- сонли қарорлари асосида жами 60,7 млрд. сўм ҳисобига 8 та соғликни сақлаш объекти, 15 та касб-ҳунар коллежи, 3 та академик лицей, 19 та умумтаълим мактаби, 5 та мусиқа ва санъат мактаби, 3 та болалар спорти ва 1 та Ногиронларни протезлаш ва реабилитация миллий марказини реконструкция қилиш объектларида курилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, ушбу объектлар фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳри учун устувор вазифалардан бири сифатида коммунал хўжалигидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш масаласига катта эътибор берилиб, ушбу соҳада белгиланган режаларни тўлиқ бажарилишини таъминлаш юзасидан барча имкониятлар сафарбар этилмоқда. Хусусан:

кўп қаватли уйларнинг иссиқлик тизимларини босим остида ювиш (8708 та уй) ҳамда иссиқлик бўғинларини профилактик таъмирлаш
(9803 та бўғин) ишлари тўлиқ якунланди. Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан жорий йил 28 октябрдан шаҳарга иссиқлик бериш ишлари бошланди;

режадаги 450 та кўп қаватли уйнинг ертўла қисмларида муҳандислик тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари 405 тасида олиб борилиб, шундан 314 тасида якунланди (10 ноябрга қадар 91 та уйда якунлаш зарур);

уйларнинг 1 млн. 370 минг кв.м том қисмида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, қўшимча ўрганишлар натижасида аниқланган 11 минг квадрат метрда ишлар 10 ноябргача якунланиши режалаштирилган.

Уйларда режадаги 14334 та йўлакда таъмирлаш ишлари якунланиб, 16740 та кириш эшикларига кодли қулфлар ўрнатилди, қолган 548 та йўлак 10 ноябрга қадар таъмирланиб, 4217 та кириш эшикларига кодли қулф ўрнатилиши якунланади.

Бундан ташқари, муҳандислик хизматлари томонидан 25 та иссиқлик қозони (режа 25 та), 30,5 км иссиқлик тармоғи (режа 30 км), 8,8 км газ тармоғи (режа 20,6 км), 20 км сув тармоғи (режа 19,9 км), 475,5 км электр тармоғи (режа 472 км), 657 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.

Ижтимоий соҳа муассасаларида иссиқлик бўғинларини профилактик таъмирлаш, торайтирувчи мосламалар ўрнатиш, иссиқлик тизимларини босим остида ювиш ишлари, иссиқлик қозонхоналари иситиш мавсумига тайёрлаш, том қисмларини таъмирлаш ва бошқа белгиланган тадбирлар тўлиқ бажарилди.

Маълумки, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири бу иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва одамларнинг ҳаёт даражасини изчил оширишдан иборатдир.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Тошкент шаҳрида мавжуд резерв ва имкониятларни тўлиқ сафарбар этиш орқали жорий йилда 81 мингдан зиёд иш ўринларини ташкил этиш бўйича тасдиқланган “Бандлик дастури”га қўшимча равишда 104 мингдан ортиқ, яъни жами 186 мингта янги иш ўринларини ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Мазкур вазифа ижросини тўлақонли таъминлаш юзасидан барча тегишли ҳокимлик тузилмалари ҳаракатини сафарбар этган ҳолда аниқ дастурлар ишлаб чиқилиб, чора-тадбирлар белгиланган.

Янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилган дастурлар ва тадбирлар доирасида
жами 120 минг 775 та янги иш ўринлари яратилиб, белгиланган мақсадли кўрсаткичлар 108,1 фоизга бажарилди. Тасдиқланган “Бандлик дастури” доирасида эса 63 минг 575 та иш ўрни ташкил этилиб, белгиланган режа кўрсаткичлари 101,1 фоизга бажарилган.

2013 йил мамлакатимизда “Обод турмуш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Тошкент шаҳрида ҳам Давлат дастури ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилди. Хусусан, ҳудудий дастур доирасида 2013 йил 9 ойлик якунлари бўйича жами 793,4 млрд.сўм (режага нисбатан 87,4 фоиз) ва 147,8 млн. АҚШ доллари (47,8 фоиз) ўзлаштирилди.

Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!

Эришилган натижалар билан бир қаторда, ҳисобот даврида бизни ташвишга солаётган муаммо ва камчиликлар мавжудки, бугунги йиғилишда шуларни муҳокама қилиб олишимиз ва уларнинг бартараф этиш бўйича тегишли ечимларни топишимиз зарур.

Шаҳарда ялпи ҳудудий маҳсулотда 108,0 фоиз (йиллик прогноз 110,2 фоиз), жами хизматларда 112,0 фоиз (йиллик прогноз 117,1 фоиз), чакана савдо ҳажмида 109,8 фоиз (йиллик прогноз 112,5 фоиз), пуллик хизмат кўрсатишда 109,8 фоиз (йиллик прогноз 118,9 фоиз) ўсиш суръатларига эришилган бўлишига қарамасдан, бу кўрсаткичлар белгиланган йиллик прогнозларга нисбатан паст даражада қолмоқда.

Белгиланган 9 ойлик прогноз кўрсаткичларини барча соҳалар бўйича туманлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак:

етарлича имкониятлар бўла туриб, иқтисодиётнинг етакчи тармоғи – саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Бектемир, Сергели, Ҳамза ва Чилонзор туманларида ўсиш суръатлари паст даражада таъминланган.

ҳудудий саноат прогноз кўрсаткичлари Бектемир, Мирзо Улуғбек, Миробод, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида истеъмол моллари ишлаб чиқариш бўйича белгиланган прогнозлар Бектемир ва Юнусобод туманларида;

пудрат қурилиш ишлари Яккасарой туманида;

чакана товар айланмаси Миробод туманида;

пуллик хизматлар Олмазор туманида бажарилмади.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 29 та йирик корхоналарда (жами 108 та йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг 26,9 фоизи) 215,3 миллиард сўмга, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 21 та йирик корхоналарда (жами 55 та йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг 38,2 фоизи) 94,0 миллиард сўмга ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайган.

Бундай корхоналардан Чилонзор туманида 4тасида, Учтепа, Миробод, Олмазор ва Юнусобод туманларида эса камида 2 тасида ишлаб чиқариш суръатларини камайишига барҳам бериш ва ижобий силжишларга эришишнинг реал имкониятлари мавжуд.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, мазкур камчиликларни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўрилмаганлиги натижасида саноат ишлаб чиқаришнинг ялпи ҳудудий маҳсулот таркибидаги улуши ўтган йилнинг мос давридаги 22,8 фоиздан 22,6 фоизга пасайган


Саноатда ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтирган корхоналар билан боғлиқ кўрсаткичларга фақат қандайдир бир статистик рақам сифатида қараш мутлақо нотўғри. Чунки бунинг ортида кўплаб доимий иш ўринлари, бюджетга тушумлар, қолаверса муайян ижтимоий муаммолар ечими турганлигини унутмаслигимиз лозим.

Ҳисобот даврида шаҳарда иқтисодий зарар кўриб ишлаётган корхоналар сони 48 тани ташкил этиб, уларнинг зарар миқдори
304,2 млрд. сўмни ташкил этаётир. Зарар миқдорининг катта қисми Ҳамза (10 та корхонада 33,8 млрд.сўм), Мирзо Улуғбек (9 та корхонада 25,1 млрд.сўм), Миробод (5 та корхонада 22,6 млрд.сўм), Сергели (6 та корхонада 12,6 млрд.сўм), Шайхонтоҳур (4 та корхонада 67,2 млрд.сўм) ва Олмазор (3 та корхонада 135,0 млрд.сўм) туманларидаги шундай корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда.

“2013-2015 йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” доирасида амалга оширилаётган ишларга ҳам эътирозлар мавжуд.

Жорий йилнинг ҳисобот даврида 1582 та лойиҳанинг амалга оширилиши якунланган бўлса-да, сўнгги уч ой мобайнида яна 940 та (йиллик режага нисбатан 37,4 фоиз) лойиҳани ишга туширишни таъминлаш талаб этилади.

Дастур доирасида йиллик режага нисбатан Бектемир туманида
45,8 фоиз (49 та), Миробод туманида 43,8 фоиз (60 та), Учтепа туманида 41,9 фоиз (95 та), Ҳамза туманида 43,0 фоиз (108 та), Шайхонтоҳур туманида 38,3 фоиз (80 та) лойиҳани жорий йил якунига қадар ишга тушириш чораларини кўриш зарур .

Маҳаллийлаштириш дастури бўйича январь-сентябрь ойларига белгиланган режа кўрсаткичи 105,9 фоизга бажарилган бўлса-да, дастурга киритилган ҳудудий тасарруфидаги 138 та корхонадаги 334 та лойиҳадан, 59 та корхонада 86 та лойиҳа бўйича прогноз кўрсаткичлари тўлиқ бажарилмаган. Шунингдек, 3 та корхонада 3 та лойиҳа бўйича белгиланган ишлар умуман бошланмаган .

Ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан белгиланган қўшимча топшириқ билан бирга, экспорт прогноз кўрсаткичи
100,3 фоизга бажарилган бўлса-да, мазкур кўрсаткич Яккасарой туманида 20,2 фоизга кам бажарилиб, тасдиқланган дастур бўйича экспорт прогноз кўрсаткичлари таъминланмади.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, Дастурга киритилган жами 827 та экспортёр корхоналардан ҳисобот даврида 116 та корхона томонидан дастурга кўзда тутилган 66,9 млн долларга тенг экспорт умуман амалга оширилмаган. Жумладан, Миробод туманида 18 та (14,7 млн.долл.), Мирзо Улуғбек туманида 16 та (3,0 млн долл.), Олмазор туманида 4 та (3,6 млн долл.), Сергели туманида 4 та (2,2 млн долл.), Учтепа туманида 7 та (0,2 млн долл.), Хамза туманида 10 та (6,5 млн долл.), Чилонзор туманида 16 та (1,4 млн долл.), Шайхонтоҳур туманида 13 та (17,6 млн долл.), Юнусобод туманида 12 та (11,3 млн долл.), Яккасарой туманида 13 та (5,8 млн долл.) корхонада экспорт умуман амалга оширилмаган.

Бундан ташқари, дастурга киритилган 50 та корхонада белгиланган прогнозлар тўлиқ бажарилмаган бўлиб, бундай корхоналар ҳисобига белгиланган прогнозлар 37,3 млн долларга кам ижро этилган. Бундай корхоналарнинг асосий қисми Миробод (6 та), Мирзо Улуғбек
(6 та), Олмазор (8 та), Сергели (5 та), Хамза (5 та), Чилонзор (4 та), Шайхонтоҳур (4 та), Юнусобод (4 та) ва Яккасарой (5 та) туманлари ҳиссасига тўғри келмоқда .

Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, туманларда корхоналарнинг мавжуд экспорт салоҳиятига талаб даражасида эътибор қаратилмаган.

Жорий йилнинг ҳисобот даврида шаҳар бўйича асосий капиталга инвестициялар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 84,1 фоизни ташкил қилган бўлса, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47,7 фоизга тенг бўлган. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳрининг ишбилармонлик муҳити индикаторларига салбий таъсир кўрсатган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар Мирзо Улуғбек туманида 81,5 фоизга, Ҳамза туманида 76,5 фоизга, Юнусобод туманида 70,3 фоизга, Сергели туманида 51,0 фоизга, Учтепа туманида 50,7 фоизга, Чилонзор туманида 47,0 фоизга ва Яккасарой туманида 47,6 фоизга камайган.

Энди эътиборингизни фаолият юритмаётган кичик бизнес корхоналари муаммоларига қаратмоқчиман. Амалга оширилган ишлар натижасида жорий йил бошига мавжуд 3735 та фаолият юритмаётган корхоналардан 206 тасининг фаолияти тикланган бўлса, 1433таси тугатилди. Ўтган 9 ой давомида 2029 та корхоналар бу рўйхатга янгидан қўшилганлигини ҳисобга олсак, бугунги кунда 4 минг 125 та субъектлар умуман ишламаяпти.

Шу билан бирга, жорий йилнинг ҳисобот даврида 5149 та янги субъектлар рўйхатга олинган бўлиб, улар ҳисобига фаолият юритаётган корхоналар сони 1024 тага кўпайган. Лекин Миробод туманида фаолият юритмаётган корхоналарга нисбатан янги ташкил этилган корхоналар ўртасида манфий (-49 та) тафовут юзага келган.

Умуман, бугунги кунда фаолият юритмаётган кичик бизнес субъектларнинг асосий қисми Чилонзор (603 та), Олмазор (479 та), Миробод (456 та), Ҳамза (357 та), Юнусобод (665 та), Сергели (283 та) туманлари ҳиссасига тўғри келиб, йил бошига нисбатан фаолият юритмаётган корхоналар сони кескин ортган.

Ҳисобот даврида жами хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ҳажмлари 13 трлн. 42 млрд сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 112 фоиз бўлишига қарамасдан 14 та туридан 10 таси бўйича дастурда белгиланган вазифа (115,4 фоиз) 3,4 фоизга бажарилмади.

Туманлар кесимида жами хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастури таҳлил қилинганда Бектемир (прогноз 112,5 фоиз, факт 109,8 фоиз), Олмазор (прогноз 110,5 фоиз, факт 87,7 фоиз) ва Сергели (прогноз 110,8 фоиз, факт 109,2 фоиз) туманларида белгиланган прогноз вазифалари бажарилмади.

Навбатдаги долзарб масала – белгиланган иш жойларини ташкил этиш дастурларининг умумий параметрлари 108,1 фоизга, жумладан тасдиқланган “Бандлик” дастури вазифалари 101,1 фоизга бажарилган бўлса-да, бу йўналиш бўйича шу соҳага жавоб берадиган раҳбарлар, туман ҳокимлари, туманда жойлашган корхона ва ташкилотларда янги иш ўринлари ташкил этишнинг заҳиралари етарли даражада сафарбар этилмаган.

Туманлар кесимида белгиланган прогноз кўрсаткичлари барча йўналишлар бўйича тўлиқ бажарилган бўлса-да, ўтган 9 ой мобайнида янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, ишлаб турган корхоналарни модернизация қилиш йўналиши бўйича Сергели тумани (90,2 фоиз), якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш йўналиши бўйича Мирзо Улуғбек (83,9 фоиз) ва Юнусобод (88,6 фоиз) туманларида, Касаначиликнинг барча шаклларини кенгайтириш ҳисобига Бектемир (92,9 фоиз) ва Мирзо Улуғбек (55,6 фоиз) туманларида белгиланган вазифалар уддаланмаган.

2012-2013 ўқув йилида пойтахтимиздаги 76 та касб-ҳунар коллежларини тамомлаган Тошкент шаҳрида доимий истиқомат қилувчи 26052 нафар битирувчидан бугунги кун ҳолатига 14491 нафарининг (57,5 фоиз) бандлиги таъминланди. Касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг бандлигини таъминлаш Олмазор туманида 47,2 фоиз, Шайхонтоҳур туманида 52,2 фоиз, Сергели туманида 54,9 фоиз, Миробод туманида 56,0 фоиз ва Учтепа туманида 54,5 фоиз бўлиб, шаҳар кўрсаткичидан паст.

Навбатдаги муҳим йўналиш – иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди, ижтимоий соҳа объектларини ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлигининг ҳолати, қарздорликни қисқартириш ва тўловлар интизомини мустаҳкамлаш масаласидир.

Чилонзор ва Яккасарой туманларда кўп қаватли уйларнинг том қисмларини капитал таъмирлаш борасида белгиланган вазифаларнинг ҳануз ижроси тўлиқ таъминланмаган.

“Тошгазтаъминот” шўъба корхонаси томонидан жорий йилда
20,6 км узунликдаги газ қувурларини капитал таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга 8,8 км (43 фоиз) узунликдаги газ қувурларини капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилган, холос.

Шунингдек, жойларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш натижалари, белгиланган ишларнинг сифатли ва тўлақонли бажарилишида муайян камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Қишга тайёргарлик ишлари якунланиб бориши муносабати билан, ҳар бир маҳалла қошида туман ҳокимлиги вакили, округ раҳбари, муассаса жойлашган маҳалла раиси, фуқаролар ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари вакилларидан иборат жамоатчилик комиссиялари тузилган. Улар томонидан ҳудудларда жойлашган кўп қаватли уй-жойлар, мактаб, боғча, касалхона, поликлиника, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жойида ўрганиб чиқиб, ҳар бир объект ва кўп қаватли турар-жой мавсумга тайёрлиги юзасидан жамоатчилик далолатномалари расмийлаштирилмоқда.

Шундай бўлса-да, коммунал ва ободонлаштириш соҳасида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича яратилган тизимни самарали ишламоқда дея олмаймиз.

Ҳануз округларга бириктирилган раҳбарлар, маҳалла раислари ва кўп ширкатларимизнинг раҳбарлари томонидан ўз зиммасига юклатилган вазифаларга юзаки ёндашилмоқда.

Коммунал хизматлар бўйича ҳисоб-китоблар тизимини тартибга солиш ва коммунал хизматлар учун тўловлар интизомини мустаҳкамлаш масаласида ҳам тизим ишламаётганлиги натижасида 2013 йилнинг
1 октябрь ҳолатига коммунал хизматлар бўйича жами дебитор қарздорлик 579,4 млрд.сўмни, жумладан аҳоли қарздорлиги
155,7 млрд.сўмни ташкил этди.

Ҳисобот даврида йил бошига нисбатан жами қарздорлик
72,9 млрд. сўмга ошиб, бугунги кунда аҳолига етказиб берилган табиий газ ва электр энергияси учун қарздорлик юқорилигича қолаётганлиги ташвишли ҳолдир.

Шунингдек, қайд этиш жоизки, барча коммунал хизматлар бўйича аҳолининг қарздорлиги камайган бўлсада, табиий газ бўйича қарздорлик қарийб 16,7 млрд.сўмга ошган.

Туманлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, аҳолига етказиб берилган табиий газ бўйича мавжуд дебитор қарздорликлар йил бошига нисбатан Олмазор туманида 6,5 млрд сўмга, Юнусобод туманида 2,4 млрд сўмга, Мирзо Улуғбек туманида 2,4 млрд сўмга, Учтепа туманида
1,6 млрд сўмга, Миробод туманида 1,7 млрд сўмга, Яккасарой туманида 1,6 млрд сўмга, Ҳамза туманида 879,8 млн сўмга, Сергели туманида
856,2 млн сўмга, Чилонзор туманида 844,8 млн сўмга ортган.

Тошкент шаҳрида 2013/2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини ғамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам энг муҳим вазифадир.

Жорий йилда қиш-баҳор мавсумига жами 111,1 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, шу жумладан 45,0 минг тонна картошка,
27,0 минг тонна пиёз, 17,5 минг тонна сабзи, 10,2 минг тонна карам,
8,0 минг тонна гуруч ва 3,4 минг тонна дуккакли дон маҳсулатларини ғамлаш белгиланган. Бу кўрсаткич ўтган йил тайёрланган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасига нисбатан 11,1 фоизга кўп режалаштирилган.

Жорий йилнинг 28 октябрь ҳолатига Тошкент шаҳри бўйича жами
34,9 минг тонна ёки режага нисбатан 31,4 фоиз маҳсулотлар заҳирага жамғарилган.

Жумладан, режага нисбатан Халқ таълими бош бошқармаси тизимида 51,0 фоиз, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимида
41,1 фоиз, 15 та Республика касалхоналарида 30 фоиз, шаҳар ҳудудида жойлашган йирик корхоналарда 61,9 фоиз, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси тизимда 70,3 фоиз, “Тошшаҳартрансҳизмат” уюшмаси тизимида 44,2 фоиз, олий ўқув юртларида 41,0 фоиз, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларда 92,1 фоиз, деҳқон бозорлари қошидаги “Элга хизмат” ШКларда 21,7 фоиз ташкил этмоқда.


Печать 09 Июль 2014 Ўқилди: 11759




Хокимиат города Ташкента и Общественный совет при хокимияте г.Ташкента объявляет профессионального конкурс на разработку символа (герба) города Ташкента
ПОЛОЖЕНИЕ о проведении конкурса на разработку символа (герба) города Ташкента
Пользователей на сайте: 147
Полезные ссылки
Количество обращений со стороны населения и предпринимателей поступивших в телефон доверия

 

РЕГЛАМЕНТ ТЕЛЕФОНА ДОВЕРИЯ

 

Порядок работы организации:

время                                                                                                                                                                                                                                                        09:00 - 18:00

Обед                                                                                                                                                                                                                                                          13:00 - 14:00

выходной день                                                                                                                                                                                                                      Суббота и воскресенье

  • Памятники архитектуры
  • Ташкентнаме
  • Культура и искусство
  • Предпринимателям
  • Тендеры и объявления