Рус |   Eng
   
 

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
АКТ бўйича ўқув семинарлари
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

Миробод тумани

            (Нукус кўчаси., 18) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик (1992 йил 8 майгача Ленин тумани). 1929 йилда таш­кил этилган. Туман Тошкентнинг жанубий қисмида жойлашган. Шимолда Амир Темур хиёбонидан Катта ҳалқа йўлигача чўзилган. Миробод тумани жанубдан Бектемир, шарқдан Ҳамза, шимолдан Юнусобод, шим.-ғарбдан Яккасарой, жан.-ғарбдан Сергели туманлари билан чегарадош. Майдони 2858 гектар, шу жумладан кўкаламзорлаштирилган ҳудуди - 0,356 минг гек­тар. Туман ҳудудидан 3 та канал (Баротхўжа, Салор, Толариқ) оқиб ўтади. Аҳолиси 122,8 минг киши (2009). Кўчалар сони 246 та, шундан 14 таси марказий кўча ҳисобланади: Амир Те­мур шоҳкўчаси, Афросиёб, Нукус, Ойбек, Шаҳрисабз, Истиқбол, Тарас Шевченко, Фарғона йўли ва бошқа 39 та маҳалла бор.

 Миробод туманида 4123 корхона ва ташкилот, 3029 та кичик корхона ва микрофирма, 487 та қўшма кор­хона рўйхатга олинган. Тошкент шаҳри бўйича саноат ичида умумий ҳажмидаги туманнинг улуши 10,5% ни ташкил этади. «Ўзэлектроаппарат», «Ўзкимёфарм», «Фотон», «Тонг» акциядорлик жамиятлари, «Ўзтемирйўлмаштаъмир», «Учқун» каби саноат корхоналари республи­ка аҳамиятига эга.
Туман экспорт салоҳиятининг асосий қисми «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари» компанияларига тегишли бўлиб, Тошкент шаҳри бўйича экспортнинг 1/3 қисми туман улушига тўғри келади. Туманда «Тошкент» марказий темир йўл вокзали, «Тошкент» аэропорти, «Мингўрик», «Ойбек», «Тошкент», «Космонавтлар» мет­ро бекатлари жойлашган. «Махсус тажриба автокорхонаси», «Қундуз-инвест» автопарклари бор.
Туманда Миробод бозори, 17 умумий таълим, 2 мусиқа, 3 спорт мактаби, 7 касб-ҳунар коллежи, 3 академик лицей, 7 олий ўқув юрти (Тошкент Вестминстер университети, Тошкент фарма­цевтика, Тошкент темир йўлла­ри транспорти муҳандислари, Тошкент шарқшунослик, Тошкент автомобиль ва йўллар интлари ва бошқалар) фаолият кўрсатади. Аҳолига 3772 савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хиз­мат кўрсатади.
Тошкент шаҳар, вилоят ҳокимликлари, Алишер Навоий номидаги ўзбек давлат акаде­мик опера ва балет катта театри, Тошкент давлат рус академик драма театри, шунингдек, 2 маданият уйи, Фурқат номи­даги маданият ва истироҳат боғи, Le Meridian otel, Tashkent Palace, «Пойтахт» меҳмонхоналари, 7 кутубхона, Санъат, Те­мир йўл техникаси, Тиббиёт музейлари, Ўзбекистон БА Марказий кўргазма зали мавжуд. Тарихий ёдгорликлардан Қўйлиқота мақбараси ва бошқа меъморий объектлари сақланган (жадвалга қаранг). Туман ҳудудидаги маҳаллий аҳамиятдаги маданий мерос объектларидан «Баҳор» ресторани, Тиббиёт инти кутубхонаси архиви биноси (ҳозир «Автогаз» АК), Темир йўллар бошқармаси биноси, Авлиё Успенский кафедрал бутхонаси, «Пахта» фаввораси ва бошқа муҳим аҳамият касб этади. Туманда 3 клиник касалхона, болалар касалхонаси, шаҳар клиник руҳий касалликлар касалхонаси, 2 туғруқ мажмуаси (4- ва 5-сонли), 40-оилавий по­ликлиника, Темир йўл, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Марказий консультатив ташхис поликлиникалари, 7-стоматология поликлиникаси, шаҳар жисмоний тарбия диспансери, 1-тери-таносил касалликлари диспансери, Тошкент шаҳар йўловчи-транспорт тиб­биёт санитария қисми, шаҳар болалар руҳий-асаб касалликлари шифохонаси ва санаторий ишлаб турибди.
Туман ҳудудида 69 спорт иншооти бўлиб, 3 та стадион, 58 спорт зали, 2 очиқ майдон, 3 сузиш ҳавзаси, 4 спорт базаси мавжуд. «Локомотив» спорт жамияти, 2 спорт клуби фаолият кўрсатмоқда. Нуфузли спорт мусобақалари ўтказилади.
Миробод туманида 4 давлат элчихонаси, 2 миллий марказ жойлашган.
 
(2009 йил 31 август)


Воқеалар тақвими

 сентябрь 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
    01 02 03 04 05
06 07 08 09 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз