Ўрмон фондига кирмайдиган қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини табиий муҳитдан олишга / териш (йиғиш)га рухсат бериш

 

ХИЗМАТ РЕГЛАМЕНТИ

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида

 

1-модда. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

Ушбу Қонун табиий шароитда ўсадиган ўсимлик дунёсини, шунингдек, такрор етиштириш ва генетик фондини сақлаш учун экиб ўстириладиган ёввойи ўсимликларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар ўрмонлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Қорақалпоғистон Республикасида ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

2-модда. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари

Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

флоранинг тур бўйича таркибини ва генетик фондини табиий шароитларда сақлаб қолиш;

табиий ўсимлик жамоаларининг ва ёввойи ўсимликлар ўсадиган муҳитнинг бир бутунлигини сақлаб қолиш;

ўсимлик дунёсидан оқилона фойдаланишни ва уни такрор етиштиришни таъминлаш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш.

3-модда. Ўсимлик дунёсига нисбатан мулкдорлик

Ўсимлик дунёси давлат мулки умуммиллий бойлик бўлиб, ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат муҳофазасидадир.

4-модда. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви

Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида махсус ваколат берилган давлат бошқарув органларидир.

(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)

5-модда. Ўсимлик дунёси объектлари

Ўсимлик дунёси объектлари қуйидагилардан иборат:

ёввойи организмлар дарахтлар, буталар ва ўтсимон уруғлайдиган ўсимликлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сувўтлар, лишайниклар ва замбуруғлар ўзининг барча хилма-хил турлари билан;

ёввойи организмлардан ташкил топадиган табиий ўсимлик жамоалари ёки уларнинг ҳар қандай мажмуи;

камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик турлари;

ёввойи ўсимликларнинг мевалари, уруғлари ва бошқа қисмлари ёки улар ҳаёти фаолиятининг маҳсуллари.

6-модда. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш умумий ва махсус бўлиши мумкин.

Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ва тартибда бепул амалга оширилади.

Ўсимлик дунёси объектлари махсус фойдаланишга ишлаб чиқариш фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш учун ҳақ эвазига юридик ва жисмоний шахсларга рухсатномалар асосида бериб қўйилади. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш учун объектни, турни, ҳажмни ва муайян ҳудуд доирасида фойдаланиш муддатини белгилайдиган рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли давлат органлари томонидан берилади. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.

7-модда. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш турлари

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:

чорвачилик эҳтиёжлари учун ёввойи озуқа маҳсулотини тайёрлаш;

чорва молларни ўтлатиш;

ўсимлик дунёси объектларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

ёввойи ўсимликлар техник хом ашёсини тайёрлаш;

ёввойи ўсимликлар доривор хом ашёсини тайёрлаш (йиғиш);

ёввойи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун тайёрлаш (йиғиш);

дарахт ва буталарни кесиш;

ўсимлик дунёси объектларидан илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш;

ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;

ўсимлик дунёси объектларидан табиатни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланиш.

Қонун ҳужжатларида ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишнинг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.

8-модда. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш муддатлари

Ўсимлик дунёси объектлари доимий ёки вақтинча (узоқ муддатли ва қисқа муддатли фойдаланишга бериб қўйилиши мумкин.

9-модда. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш нормативлари

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш нормативлари қуйидагилардан иборат:

доривор ва озиқбоп ўсимликларнинг ёввойи турларини ҳамда ўсимликлар техник хом ашёсини тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишиб тасдиқлаган квоталар;

табиий пичанзорлар ва яйловларда пичан ўриш ҳамда чорва молларни ўтлатишнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек, ўрмон хўжалиги давлат органлари тақдимномаси бўйича тасдиқлаган нормалари ва муддатлари;

 

(828 Кб)

 

 

 


Печать 02 May 2016 Ўқилди: 9444