Фукаролар мурожаатлари билан ишлаш
 
   Хизматдан фойдаланиш
 
 

 1. Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси фуқароларнинг оғзаки ёки ёзма шаклдаги ариза, таклиф ва шикоятлар билан ишлаш ҳамда фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда шаҳар ҳокимининг қарори билан тасдиқланган “Тошкент шаҳар ҳокимлигида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабул қилиш тартиби” асосида амалга оширилади.

 2. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш учун масъулият шаҳар ҳокими ўринбосарлари, умумий бўлим, гуруҳ раҳбарлари ва котибият мудирлари зиммасига юкланади.

 3. Шаҳар ҳокимлигида фуқаролар шаҳар ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, котибият, бўлим ва гуруҳ раҳбарлари томонидан фуқароларни қабул қилиш хонасида қабул қилинади. Фуқароларни қабул қилиш шаҳар ҳокими қарори билан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади. Қабул жадвали фуқаролар эътиборига етказилади.

 4. Шаҳар ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари томонидан фуқаролар ҳудудларда махсус жадвал асосида сайёр қабул қилинади.

 5. Ҳар бир фуқаронинг қабулидан сўнг қабул варақалари расмийлаштирилади. Унда қабул қилинган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, истиқомат қиладиган жойи, мурожаатнинг қисқача мазмуни ёзиб қўйилади. Қабул варақаси умумий бўлимда рўйхатдан ўтказилади. Қабулда кўтарилган муаммо ҳал этиш учун тегишли ижрочиларга юборилади ва унинг назорати ҳокимлик девонхонанинг тегишли бўлинмаси ва умумий бўлим раҳбарлари томонидан шахсан назорат қилинади.

 6. Фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш учун масъулият шаҳар ҳокимлиги умумий бўлим бош мутахассиси  зиммасига юклатилади.

 7. Умумий бўлим мудири шаҳар ҳокимлигига келган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб олади, мазмунига қараб шаҳар ҳокими топшириғи лойиҳасини тайёрлайди ва шахсан шаҳар ҳокими кўриб чиқиши учун тақдим этади. Шаҳар ҳокими томонидан мурожаатни ўрганиш бўйича берилган топшириқ шаҳар ҳокимлиги девонхона ишлар бошқармасида рўйхатдан ўтказилади ва тегишли ижрочиларга етказилади. Ушбу жараён шаҳар ҳокимлиги умумий бўлим бош мутахассиси  томонидан шахсан назорат қилинади. Шаҳар ҳокими ўринбосарлари ёки ҳокимлик девонхонанинг бўлинмалари раҳбарлари номига келган мурожаатлар ҳам шаҳар ҳокимлиги умумий бўлим бош мутахассиси  томонидан худди шу тартибда расмийлаштирилади ва назоратга олинади. Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиш учун шаҳар ҳокими ёки ушбу мурожаат кўриб чиқиш учун юборилган ҳоким ўринбосари томонидан тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиши мумкин.

 8. Фуқароларнинг таклифлари тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади (қўшимча ўрганиш талаб этиладиган таклифлар бундан мустасно) ва бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кун муддат ичида маълум қилинади.

Ариза ва шикоятлар шаҳар ҳокимлигига тушган кунидан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ва шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади. 

 Ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати шаҳар ҳокими томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади. 

 Шаҳар ҳокимлигига қабулга келган фуқароларга мурожаатлари бўйича ўша пайтда тушунтириш берилади, масаланинг моҳиятига қараб унинг кўриб чиқилиши натижалари тўғрисида мурожаат муаллифларига ёзма шаклда хабар берилиши ҳам мумкин.

 9. Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек, имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

Фуқароларнинг мурожаатларида қўйилган масалаларни ҳал этиш шаҳар ҳокимлигининг ваколатига кирмайдиган бўлса, узоғи билан беш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади.

 10. Шаҳар ҳокимлиги девонхона умумий бўлим бош мутахассиси  ҳар куннинг охирида фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш ва улар билан олиб борилган ишларни таҳлил қилади, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўради. Ой якунлари бўйича шаҳар ҳокимлигига фуқаролардан келган мурожаатларни умумлаштиради ва уларни мазмуни бўйича таҳлил қилади. Таҳлилий маълумотларни шаҳар ҳокимлик соати ва аппарат йиғилишлари муҳокамасига киритади.

 11. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул шахс:

  Хикматов Ф.

 Шаҳар ҳокимлиги Умумий бўлим мутахассиси 

  Манзил: Тошкент ш., Амир Темур кўчаси 6 уй

  Телефон: 8 (371) 239-05-52

(17 Кб)

 


Печать 16 June 2017 Ўқилди: 793