Витаминлар ҳақида нима биласиз?

  Ҳозирги вақтда витаминлар фойдали эканлигини барча билади. Лекин қайси витамин нимага хизмат қилишини-чи? А витамини кўриш қобилятини оширади, организмни жисмоний фоалиятини кўтаради. Айрим ҳайвонларнинг жигарлари, балиқ, ҳаттоки тухумлар А витаминига бой. Сут ва сарёғда ҳам учрайди. Айрим ўсимликларда каротин моддаси А витаминига айланади. Каротин моддаси сабзавотлар ёғ билан бирга истеъмол қилинганда организмга сўрилади Витамин С (аскорбин кислотаси) организмни шамоллашдан қайтаради. Тиш, суяк, мушакларни мустаҳкамлигини оширади. Карам, пиёз, қизил қалампир, бақлажон, картошка, шавел, смородина, наматак, цитрусли ўсимликлари С витаминига бой. Витамин Д организмнинг, айниқса тиш ва суякларнинг текис ўсиши учун зарур. Витамин Д калций ва фосфорнинг қонга сўрилишига ёрдам беради. Бу витамин организмда етишмаса, рахит касаллиги пайдо бўлади. Бунда суяклар мўрт ва қийшиқ, тишлар нотекис, мушаклар ҳамда бўғимлар заиф бўлади. Витамин Д га қуёш нурларида тўйиниш мумкин. Витамин Д балиқ гўштида, сарёғ, уй тухуми ва янги кўкатларда кўп. Витамин Е барча ёшдаги инсонлар учун касалликларга қарши кураш қобилияти бўлиб хизмат қилади. Организмдан кераксиз моддаларни чиқиб кетишини таъминлайди. У янги ўсимликлар таркибида учрайди ҳамда касаллика қарши курашишда фойдаланилади. Витамин В организм учун муҳим рол ўйнайди. У организмни стреслардан, ҳар хил касалликлардан, жароҳатлардан ҳимоя қилади. Витамин В етишмаслиги организмга салбий таъсир қилиши мумкин.



Печать 10 July 2014 Ўқилди: 19859