Тошкент Шаҳар Ҳокимлиги ва Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси билан ҳамкорликда видеоконфереция ташкил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромнович Мирзиёевнинг “Давлатимизнинг халқаро майдондаги ролини ошириш, инвестициялар оқимини кўпайтириш, туристик салоҳиятини янада кенгайтириш мақсадида”ги кўп сонли топшириқлари, қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси билан ҳамкорликда видеоконференция ташкил қилинди. 

Унда, бугунги кунда Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан мамлакатда эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга, халқ осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратишга, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашига қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширилиши ҳақида сўз юритилди.

Юқори иқтисодий ўсиш, мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш ва аҳолининг ижтимоий кафолатларини мустаҳкамлашда давлат билан биргаликда биз – маҳаллий ҳокимлик вакиллари ҳамда бевосита иқтисодиётнинг барча тармоқларида фаолият юритаётган субъектлар билан биргаликдаги ҳаракатимиз лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 Хусусан тадбирдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, йирик инфратузилма объектлари ва корхоналар барпо этиш жараёнига чет эл инвестицияларини изчил жалб қилиш масалаларига бағишланди.

Анжуманда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Божхона бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, прокуратура ходимлари ҳамда бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган йирик қўшма корхоналар раҳбарлари иштирок этдилар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати



Печать 12 April 2018 Ўқилди: 644